бири дастур талабини пасайтириш билан боғлиқ бўлса, икинчиси дастур талабини асосланмаган ҳолда ортириш
билан боғлиқдир.
Биринчи ёндошиш шу билан характерланадики унда ўқитувчи ўрганилаётган геометрик материал
ўқувчилар томонидан осон ўзлаштирилаётганини кўриб ( бу тасдиқ, хақиқатдан ҳам, реал ҳолатни акс эттиради
) дарсда дарсликга киритилган геометрик машқлар минимумини ҳам бажармайди. Бу ҳолда, ўқувчилар
билимларида пайдо бўладиган камчиликлар ўрганилаётган геометрик материални ўқитувчи етарли баҳолай
олмаганли ва унга мос таьлим методларини қўллай олмаганлиги билан изоҳланади.
Иккинчи ёндошиш ўқув дастурида кўрсатилган геометрик материални ёритишда ўқитувчи томонидан
уни асоссиз равишда мураккаблаштириш билан характерланади. Кўп ҳолларда бу ўқитувчилар ўқув
материалини формал таърифларга таянган ҳолда ёритишга ҳаракат қиладилар ҳамда ўқувчилардан қуйидаги
каби саволларга: кесма деб қандай фигурага айтилади? Тўғри чизиқ деб қандай фигурага айтилади? жавоб
беришларини талаб этадилар.
Геометрик материални ўрганишда бу камчиликлар бошланғич синфларда геометрик характердаги ўқув
материалидан қайсилари тушунча босқичида, қайсилари эса тасаввур босқичида ёритилишини ўқитувчи
томонидан ўзлаштирилмаганлиги натижасидан келиб чиқади.
1-
4 синфлар математика дарсликларида геометрик материал, кўп ҳолларда, дарснинг сўнгги босқичида
ўрганилади. Бошланғич синфларда математика дарсларни кузатиш шуни кўрсатадики, баъзи ҳолларда
ўқитувчилар дарсда вақтдан нотўғри фойдаланганликлари сабабли, уни ўрганишга етиб кела олмайдилар.
Шунинг учун уларни бажармайдилар ёки уйга вазифа қилиб берадилар. Бунга асло йўл қўйиб бўлмайди ва
кейинги дарсда, албатта, бу ўқув материали ўрганилиши лозим.
Бошланғич синфларда геометрик материални ўқитишда ўқитувчи томонидан таълимнинг хар бир
моменти учун дастурнинг асосий ҳамда таништириш характерига эга бўлгани материални ажратиш ва унга мос
таьлим методлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, дастурга асосан кесма тушунчасининг
ўрганиш учун “ тўғри чизиқ” тушунчасидан фойдаланилади. Лекин бундан ўқитувчи ўқувчиларни тўғри чизиқ
тушунчаси билан ҳам таништириши зарур эканлиги келиб чиқмайди, чунки бу ҳолда асосий ўқув материали
ўқувчиларни кесма билан таништириш бўлиб, тўғри чизиқ эса таништириш нуқтаи-назаридан ўрганилади.
Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларни қисқа ҳолда тўғри ва эгри чизиқлар билан таништиргандан сўнг, батафсил,
далиллар билан уларда тўғри чизиқ кесмаси ҳақида билимларни таркиб топтиришга ўтиши лозим бўлади.
Бошланғич синфларда геометрик материални ўрганишнинг асосий мақсадларидан бири, бу
ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини таркиб топтириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Буни амалга
ошириш учун, ва айниқса, фазовий тасаввурларни таркиб топтиришнинг дастлабки босқичларида болаларнинг
мустақил амалий ишларига эътиборни талаб этилади. Лекин ўқитувчи кўп ҳолларда бошланғич синф
ўқувчилари томонидан мустақил, амалий ишларини ташкил этишга етарлича эътибор бермагани учун
ўқувчилар фаолиятсизлик билан объектларни кузатганлиги натижасида уларнинг геометрик фигуралар
ҳақидаги тасавввурлари мустаҳкам бўлмайди. Шунинг учун ўқитувчи томонидан мунтазам равишда моделлар
билан ишлаш, ўлчаш, чизиш, геометрик фигураларни ўзгартириш, яъни геометрик фигураларни қирқиш ва янги
фигуралар ясашга доир машқларни бажаришларига эътиборни кучайтириш лозим.
Шунинг учун ҳам геометрик фигураларни ўзгартиришга доир машқлар бошланғич математика курсида
ўз ўрнига эга бўлиши керак. Бунда биз қуйидаги схемада кўрсатилган таянч сўзлар билан ифодаланадиган
машқлар системаси киритилиши мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.
Бу машқлар системаси, бир томондан, ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ривожлантириш учун
хизмат қилса, иккинчи томондан, улар томонидан фигуранинг ички соҳасини тушунишлари учун шароит
яратади. Бу эса кейинчалик тўғри тўртбурчак юзи ва периметри формулаларини онгли ҳолда ўргатиш учун асос
бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синфларда геометрик материални ўрганишни такомиллаштириш
учун:
1)
ўқув дастурида кўрсатилган талабларни ўқитувчи томонидан сўзсиз бажарилишига эришиш;
2)
ўқитувчи томонидан геометрик материални қайси бири тушунча босқичида, қайси бири эса тасаввур
босқичида ўрганилишини аниқ тушуниб етиши;
3)
геометрик материални ўрганишда амалий методлардан кенг фойдаланиш таълим самарадорлигини
орттириш учун хизмат қилиши;
4)
ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ривиожлантириш учун бошланғич математика курсига
содда геометрик фигураларни алмаштиришга доир мисоллар системаси киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: