Масалан, математика ўқув фанининг ўзига хослиги, мазмунидан келиб чиққан ҳолда, шу фан (соҳа)га
тегишли қуйидаги хусусий компетенцияларни белгилаш мумкин: математик тушунчаларни тасаввур қилиш ва
англаш компетенцияси; ҳақиқий ва комплекс сонлар устида амалларни
бажариш компетенцияси; мантиқий
таҳлил компетенцияси; математик билимларни амалиётда қўллаш компетенцияси ва ҳ.к.
Хорижий давлатлар ҳамда мамлакатимизнинг хорижий тиллардан узлуксиз таьлим тизими давлат
таьлим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тажрибасидан келиб чиқиб, илк бор ҳар бир ўқув
фани бўйича, бошланғич таьлимдан бошлаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежини битиргунга қадар,
ўрганиладиган билимлар ва шакллантириладиган компетенциялар ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда даражаланди. Бунда А1 даражада 1-4 синфлар, А2 даражада 5-9-синфлар,
В1 даражада ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-3 курслари учун белгиланади.
Ҳозирги кунда компетенциявий ёндошув асосида қайта ишланган бошланғич таълимнинг давлат
таълим стандартлари ва уларга мос равишда тайёрланган ўқув дастурлари республика бўйича 20 дан ортиқ
умумтаълим мактабларида тажриба синовдан ўтказилмоқда.
Бошланғич таълимнинг юқори сифат-самарадорлигига эришишнинг асосий омилларидан бири бу-
мактабгача ва бошланғич таълимнинг узвийлиги ва изчиллигига тўла эришиш ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлаш шу ёшдаги етакчи фаолият-ўйин
фаолияти уларда рииожлантирилиши зарур бўлган қизиқувчанлик, турли вазиятларда мустақил хулоса чиқариб,
ҳаракат қилиш, мулоқотга
киришувчанлик,фикрини баён этиб асослашга интилиш каби хусусиятларини ва
кўникмаларини ривожлантиришга эмас, балки ўқув фаолиятига тегишли бўлган ёза олиш, ўқий олиш, санашни
билиш ва топшириқларни тушуниб бажара олиш каби ўқув кўникмаларини шакллантиришга қаратилганидек
туюлади.
Бошланғич синфда ўзлаштиришга қийналаётган болаларда энг аввало мия структурасининг ва нерв-
психик жараёнларининг мактабда ўқиш учун тўлиқ етилмаганлиги, кўрув-ҳаракат координацияси ва кичик
моториканинг ривожланмаганлиги, мантиқли фикрлашнинг пастлиги кузатилади. Ундан ташқари
мотивация,
иродавий жиҳатларининг шаклланмаганлиги, айниқса диққат ва хотира, ҳатти-ҳаракатни ихтиёрий
бошқарилувидаги муаммолар мактабда ўқишга тайёр бўлмаган болаларнинг муваффақиятли ўзлаштирилиб
кетишига салбий таъсир кўрсатади. Бундай болаларда ҳали ўқувчи ички ихтиёри шаклланмаган бўлади.
Бошланғич синфда ўқувчилар билими саёз бўлса, юқори синфларда ҳам фанларни ўзлаштириши талаб
даражасида бўлмаслиги аниқ, яъни таълимда пойдеворни мустаҳкам қўймай туриб, унинг пировард натижасига
эришиб бўлмайди.
Шундай экан, соҳада ҳал қилувчи ўрин тутадиган малакали кадрлар таъминоти, уларнинг касбий
салоҳиятини ошириш борасида олдимизда қатор вазифалар турибди. Ҳозирги кунда соҳанинг етакчи олим,
методист, амалиётчи ўқитувчилари мутахассисларини жалб этиб шакллантирилган ижодий гуруҳлар томонидан
ўқитувчилар учун бошланғич синфнинг 6 та ўқув фандан илғор педагогик ва
ахборот-коммуникация
технологияларидан ўз фаолиятида фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар ва мультимедиаои иловалари
яратилди ва республикамизнинг барча мактабларида қўлланилмоқда. киришилган. Ушбу методик қўлланмалар
бошланғич синф ўқитувчиларининг методик маҳоратларининг ошишига хизмат қилади.
Бошланғич таълимда ўқув жараёнини сифат ва самарадорлиги ҳар жиҳатдан педагог омили, унинг касб
маҳорати, маънавий-аҳлоқий салоҳиятига боғлиқ.
Юқорида баён этилган фикрларини умумлаштириб айтадиган бўлсак, бошланғич таълимни мазмунан
модернизациялашда мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг илмий-амалий ечимларини излаш,
ўқитувчиларнинг маҳоратларини узлуксиз ошириш механизмларини ишга тушириш, ўқув-тарбия жараёнига
инновацион педагогик ва медиатехнологияларни кенг жорий этиш орқали юқори сифат-самарадорлигига
эришиш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: