Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳам олий таълимни
модернизациялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида
стажировкадан ўтказиш, битирувчиларни замонавий дастурлар бўйича ўқитиш, илмий салоҳиятни
мустаҳкамлаш, олий таълимда
илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан
интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва
натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб қилиш
каби муҳим жараёнларнинг янада такомиллашиб боришига замин яратди, деб айтиш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида умумий ўрта
таълимнинг, шу жумладан, бошланғич таълимнинг мазмуни янгиланди, бошланғич таълим давлат стандарти ва
янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич таълим жараёнига жорий этилди.
Давлат таълим
стандартлари ва янги ўқув дастурлари асосида дарсликларнинг янги авлоди яратилди. Ўқувчиларни замонавий
дарсликлар билан тўлиқ таъминлашга эришилди.
Бинобарин, бугунги кунда бошланғич таълимда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш ёшларнинг ўз
ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация ва
педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали ўқитиш
сифатини тубдан яхшилаш самарали тизимини янада ривожлантириш кўзда тутилганлиги долзарб
вазифаларимиздан биридир. Ҳозирда анъанавий ўқитиш ўрнини шахсга йўналтирилган ёндашувлар
эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан, бошланғич синф ўқувчиларининг эгаллаган билим, кўникма ва
малакаларини мунтазам назорат қилиб бориш, ўқувчиларнинг олаётган билимларидаги бўшлиқларни ўз вақтида
тўлдира бориш, иқтидорли ўқувчилардаги интеллектуал потенциални мунтазам ривожлантиришга шарт-шароит
яратиш, ўқувчиларни катталар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишга қизиқтириш, уларнинг
саломатликларини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган педагогик ёндашувлар ва
тажрибаларни
бойитиш, синфдан ташқари педагогик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий
педагогик технологиялардан ҳамда педагогика фанининг энг илғор ютуқларидан мунтазам фойдаланиш, таълим
жараёнига ахборот-коммунакацион технологияларини кенг татбиқ этиш, ўқитувчиларнинг ота-оналар билан
ҳамкорликда фаолият юритишларини йўлга қўйиш, бошланғич синф ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва
малакаларини мунтазам ошириб боришда инновацион усулларни чуқур жорий этиш каби вазифаларни амалга
ошириш ишлари олиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам бошланғич таълимнинг асосий мақсадига эришиш, яъни
болада ўқишга ижобий муносабатни шакллантириш, ўқиш саводхонлигини таркиб топтириш, болаларни турли
маълумотлар билан ишлашга ўргатиш, асосий математик амалларни пухта билишларига ва кундалик ҳаётда
қўллай олишларига эришиш, уларда мантиқий ва ижодий фикрлашни шакллантириш, уларни ёзма ва оғзаки
мулоқот меъёрларини эгаллашга ҳамда ўз-ўзини бошқариш ва тута билишга ўргатиш учун бошланғич
синфларда сифатли таълимий фаолиятни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.
Бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган бундай кенг қамровли
вазифаларни, илмий асосланган ғояларни бошланғич таълим концепцияси асосида мақсадли йўналишда амалга
ошириш кутилган натижаларни беради.
Бизга маълумки, бошланғич таълим концепциясининг асосини
бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ёндашувлар ва ғоялар ташкил этади.
Шунингдек. бошланғич таълим концепциясида бошланғич таълимни модернизациялаш, бошланғич синфларда
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, унинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш илмий асосланган ғоялар
асосида амалга оширишга қаратилган. Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни
сифатини ошириш масаласи концепцияда илгари сурилган бошланғич таълимни ривожлантиришнинг назарий-
амалий ғоялари педагогика фанининг ютуқларига таянилган ҳолда белгилаб берилган.
Бошланғич таълимнинг асосини шахс камолоти, унинг баркамол шаклланиб, ривожланиши ҳақидаги
ғоялар белгилайди. Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни сифатини ошириш
бўйича қарашлар ва ғоялар тизими амалдаги фанларни ўқитишга асосланган бошланғич таълимдан
интеграллашган, шахсга йўналтирилган ҳамда компетенциявий ёндашувга асосланган бошланғич таълимнинг
истиқболлилигини ифодалайди.
Мактабга илк қадам қўйган болалар ўз ёш хусусиятлари ҳамда тафаккур ва руҳий тараққиёт
даражаларига мувофиқ келадиган таълимий фаолиятга киришадилар. Бу даврда ўқиш, ўрганишга асосланган
фаолият етакчи мавқега эга бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ҳамда ўрганишга қаратилган
фаолиятнинг
шаклланишида, ҳар бир ўқув предмети бўйича билимларни эгаллаш жараёнида уларнинг онги,
тафаккури жадал тарзда ривожланади. Бу онг ва тафаккур ўз характерига кўра назарий ҳамда илмий
тушунчаларни ўзлаштириш натижасида вужудга келган онг ва тафаккур бўлиб, боланинг жадал тарзда
тараққий этишини, дунёқарашининг ривожланишини таъминлайди.
Бу йўналишдаги ишларни тизимли, изчил амалга ошириш мақсадида “Умумий ўрта таълим тизимида
бошланғич таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича ҳаракат дастури” асосида бошланғич
таълимнинг меъёрий асослари чуқур таҳлил қилиниб, ДТС, ўқув дастурлари, ўқув
юкламалари, ўқитувчига
қўйиладиган малака талаблари, умуман, шу каби меъёрлар замон талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди
ва тажриба синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, бошланғич таълимнинг мазмунини такомиллаштиришга
доир инновацион технологияларни татбиқ этиш, дарсликлар мазмун-моҳиятига компетенциявий ёндашув
9
асосидаги мақсадларни сингдиришга, яьни билим бериш билан бир қаторда, ўқувчиларда амалий, ҳаётий
компетенциялар (кўникмалар)ни шакллантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифлардан келиб
чиққан ҳолда бошланғич таълим ва жисмоний маданият йўналишида кадрлар тайёрлаш борасида қуйидаги
жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилади.:
-
жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий
нуқтаи-назарига эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш,;
-
бошланғич таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини
давом эттириш, сифатли таълим
хизматлари самарадорлигини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали
кадрларни тайёрлаш;
-
мазкур соҳадаги педагогларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш, малака ошириш ва қайта
тайёрлаш шакл ва усулларини такомиллаштириш, педагогларнинг педагогик маҳоратини ошириш;
-
бошланғич таълим ва жисмоний маданият йўналишида ўқув режалари ва дастурлари мазмунини қайта
кўриб чиқиш, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда, янги дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш;
-
олий таълим фан ва ишлаб чиқариш ўрасидаги инновацион корпоратив ҳакмкорликни
ривожлантириш, инновацион ишланмалар яратиш ва инновацион ярмаркаларга тақдим этиш, хўжалик
шартномалари бажариш;
-
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга ошириш,
болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг
жалб этиш.
Юқорида баён этилган фикрлардан хулоса қиладиган бўлсак, бошланғич таълимнинг сифат
самарадорлигини ошириш, ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига
инновацион технологияларни кенг жорий этишда мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг илмий-
амалий
ечимларини излаш, бошланғич синф ўқитувчиларининг маҳоратларини узлуксиз ошириш
механизмларини ишга тушириш, ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва медиатехнологияларни кенг
татбиқ этиш орқали юқори сифат-самарадорлигига эришиш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: