Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ – ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ – ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ 
ЖАДАЛЛАШИШИ ДАВРИДА ЭНГ АСОСИЙ ТАЛАБДИР 
 
ИНОЯТОВ У.И., Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, 
 
педагогика фанлари доктори, профессор 
 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов “Боланинг жисмоний ва психологик 
ривожланишидаги энг асосий давр – бу бошланғич синф давридир”, дея алоҳида таъкидлаган эдилар. 
Дарҳақиқат, биргина шу жумланинг замирида фарзандларимизни келажакка тайёрлаш, уларга алоҳида 
эътибор қаратиш, илғор ва замонавий таълим-тарбия бериш усулларини татбиқ этиш, педагогларнинг билим 
даражасини янада ошириш ҳамда шу каби бошқа кўплаб долзарб масалалар мужассамлашган, десак, 
янглишмаймиз.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ этилиб, эртанги 
кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Чунончи, мустақил фикр, интеллектуал жиҳатдан ривожланган, ўз дунёқарашига эга бўлган 
ёшларни тарбиялаш ҳар доимгидек долзарб бўлиб қолмоқда. Айниқса, дунё тараққиёти шиддати, унда 
кечаётган воқеалар ривожи барча соҳалар каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашув, 
инновацияларни татбиқ этишни тақозо этмоқда. Аввало, бу ўқув дастурлари, дарсликлар, 
методикаларни янада такомиллаштириш, ўқитувчи-педагоглар савиясини мунтазам ошириб бориш, 
жараёнга энг замонавий ва илғор ахборот ҳамда таълим технологияларини жорий этиш билан боғлиқ 
муаммоларда кўринмоқда.  
Маълумот учун, бугунги кунда Республикамизда, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9739 та умумтаълим 
мактаби мавжуд бўлиб, уларда 390 105 нафар педагоглар сабоқ бермоқда, 1,4синфлардаги 2,3 млн. нафар 
ўқувчиларга 112 529 нафар бошланғич синф ўқитувчилари таълим-тарбия беришмоқда. Шунингдек, охирги уч 
йил ичида бошланғич синф ўқитувчисидек жуда масъулиятли вазифага 2624 нафар олий маълумотли педагог 
ходим ишга қабул қилинди. Бошланғич синф ўқитувчиларининг ёш таркиби асосан, 27 ёшдан 55 ёшгачани 
ташкил этаётган бўлса, унга мос равишда бошланғич синф ўқитувчиларининг асосий қисми 10 йилдан 30 
йиллик иш стажига эга эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Шу ўринда, халқ таълими тизимидаги юқори малакали, тажрибали ўқитувчилар ва Низомий номидаги 
Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчиларидан иборат ижодий гуруҳлар томонидан 
режа асосида 1-синф ўқитувчилари учун “Саводга ўргатиш дарслари”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, 
“Атрофимиздаги олам” каби турли номда методик қўлланмалар ва дарсликларнинг мультимедиа иловалари 
нашр этилиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилганини алоҳида таъкидлаш зауру. Шунингдек, 1,4
синфлар учун яратилган “Саломатлик дарслари” фанидан мультимедиали методик тавсиялар ҳам 
ўқитувчиларнинг ҳар бир дарсни қизиқарли ўтишида ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Халқ таълими 
вазирлиги томонидан бошланғич синф ўқитувчилари учун 7 та ўқув-методик қўлланма ва уларнинг 
мултимедиали иловалари янгидан яратилди. 
Мазкур ўқув-методик қўлланмалар бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш йўлида илғор 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини бошланғич синфлар ўқитувчилари фаолиятига жорий 
этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қўлланмалардаги мултимедия ишланмалари эса, ўқитишнинг ўйинли 
шакллари ва медиатехнологиялардан фойдаланиш имконини беради. 
Айтиш жоизки, мультимедиа иловаларини ҳар бир дарсда қўллаш натижасида ўқувчиларда мустақил, 
ижодий фикрлаш янада ривожланади. Бу борада миллий қадриятларга ҳам алоҳида урғу берилаётгани эса, 
эртамиз эгаларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилади. 
Айниқса, мамлакатимизда ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида чет 
тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб 
чиқиш тажрибасига асосланган ҳолда, компетенциявий ёндашувга асосланган 18 та умумтаълим 
фанлари бўйича узлуксиз таълим тизимининг янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари 
лойиҳалари тайёрланиб, улар ўқувчиларнинг ёш ва психо-физиологик хусусиятларига мос, узлуксиз ва 
узвийлаштирилган, назарий билимларни амалда қўллай олиш имконини беради.
Мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида жисмоний тарбия фанидан давлат таълим 
стандартларига шахматни ўрганиш талаблари сингдирилди. 1,4синф математика фанига, дастурлашнинг илк 
тушунчалари киритилгани ўғил-қизларда информатика, ахборот технологиялари фанига оид бошланғич 
билимларни шакллантиради. Ўқув режаси ҳам қайта такомиллаштирилиб, “Информатика ва ҳисоблаш 
техникаси асослари” фани “Информатика ва ахборот технологиялари” деб ўзгартирилди. Ўқувчиларни касб-
ҳунарни тўғри танлашга йўналтириш мақсадида “Меҳнат таълими” фани “Технология” фани деб ўзгартирилди 
ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб, кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда қайта ишланди. 
“Kids’ English” дарслиги бошланғич синфлар учун ягона концептуал методика ва принциплар асосида 
яратилган. Умумевропа компетенцияларига асосланган узлуксиз таълим тизимининг чет тили бўйича давлат 
таълим стандарти талабларига кўра, бошланғич таълим (4-синф)ни тугатаётган ўқувчи тил билишнинг 
бошланғич А1 даражасига эга бўлиши лозим. Ўқувчилар тилни бу даражада ўзлаштириши учун 1-синфда 150 



та, 2-синфда 150 та, 3-синфда 100 та ва 4-синфда 100 та — жами 500 та лексик бирликни ўзлаштириб, ўтилган 
мавзулар доирасида бирламчи савол-жавобларда иштирок этиш кўникмасини эгаллайди. 
Чет тиллар бўйича янги давлат таълим стандартлари асосида таълим олаётган 4-синф ўқувчилари 2017
2018 ўқув йилида 5-синфда ўқишни давом эттиради. Бу жараён билан боғлиқ равишда амалдаги инглиз, 
француз ва немис тили дарсликлари ҳам янги талаблар асосида, 1,4синф чет тили дарсликларининг мантиқий 
давоми сифатида қайта ишланмоқда. Айни пайтда мажмуалар жойлардаги бир нечта мактабда тажриба-
синовдан ўтказилмоқда. 
Эътиборлиси, мактаб ўқувчиларига чет тилини ўргатиш борасида ўзига хос ёндашувлар танланди. 
Хусусан, болалар тил ўрганиш баробарида тили ўрганилаётган халқ маданиятини миллий қадрият ва 
анъаналаримизга солиштирган ҳолда ўрганиб боради. Дарсликларга ўзбек ва жаҳон адабиёти ижодкорлари 
ижодидан намуналар ҳам киритилганки, бу болаларда мутолаа маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. 
Глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви ўқув дастурларимизни тубдан қайта кўриб чиқишни, кенг 
билимга эга бўлган, мантиқий фикрлай оладиган ёшларни вояга етказишга хизмат қиладиган, такомиллашган 
меъёрий ҳужжатлар, ўқув-методик мажмуаларни яратишимизни тақозо этмоқда. 
Бугунги кундаги энг асосий вазифамиз, бошланғич синф ўқитувчисини янги давлат таълим стандарти 
асосида болаларнинг мантиқий фикр, тафаккур қила олиш, ақлий ривожланиши, дунёқарашини, коммуникатив 
қобилияти, саводхонлиги ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантиришга, эркин фикрлай олиш, ўзгалар 
фикрини англаш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш кўникмаларини эгаллашлари учун 
қулай шарт-шароитларни таъминлашимиз лозим. Бугун бошланғич синфлар дарс жараёнининг турли - 
туманлигини, ранг - баранглигини таъминлаш мақсадида илғор педагогик ва инновацион технологияларини 
кенг жорий этиш, инновацион ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва татбиқ қилиш давр талабидир.
Бошланғич синф ўқитувчиси дарс жараёнида ўқувчиларнинг бир қолипга тушиб қолмаслиги учун 
илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш билан бирга, мультимедиали 
ишланмалардан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологияларини қўллаш 
имконини эгаллагани билан ўзининг компетентлигини намоён қила олади. 
Замонавий - компетент ўқитувчи келажак бунёдкори, янги педагогик технологиялар, назариялар, 
концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчисидир. 
Замонавий - компетент ўқитувчи томонидан дарс мазмунидаги асосий маълумотлар ва ўқув материали шундай 
тақдим этилиши керакки, у ўқувчининг визуал идрок қилиш қобилиятини осонлаштирсин. Зеро, ўқитувчи 
таълим ислоҳотининг бош ижрочисидир. Бунда ҳар бир ўқитувчини қисқа вақт ичида жуда катта миқдордаги 
ахборот тўпламини ўзлаштириш, қайта ишлаш ва амалда қўллай олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Уни ҳал 
қилишда ўқитувчига ўқитишнинг анъанавий усуллари билан бирга замонавий ахборот технологиялари, 
жумладан, медиатехнологиялардан фойдаланиш ёрдам беради. Дарсда медиатехнологиялардан фойдаланиш 
ўқитиш жараёнини қизиқарли олиб бориш, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиш имконини беради. 
Бошланғич синфларда медиатехнологияларни қўллаш – фанлараро боғлиқликни кенгайтиради, 
мавзуларни қўшимча маълумотлар билан бойитишни таъминлайди. Бошланғич синф ўқувчиларида ақлий 
қобилиятларини жадал ривожланиш жараёни кечади, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожланиши учун 
асос яратилади. Ўқув жараёнида педагогик, инновацион ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бошланғич 
таълимнинг долзарб масалаларини самарали ечиш учун имконият яратади. 
Бунда: 
• 
ўқув жараёнини қизиқарли ва натижавийлигини таъминлаш ҳисобига таълим олувчида ўқув 
материалини англаб олиш мотивацияси ортади; 
• 
мустақил ишлаш ва ўзиниўзи назорат қилиш кўникмаси ривожланади; 
• 
ўқув машғулотларининг самарадорлигини ва ҳар бир ўқувчининг ўзлаштиришини таъминлайди;
• 
таълим олувчининг фикрлашини, билиш ҳиссиётини, мақсад сари интилишларини, маънавий 
тасаввурларини ривожлантириш ҳисобига умумий фаол ривожланишга эришилади;
• 
синфдаги барча болаларнинг фаол ишлаши таъминланади. 
Инновацион ва ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилишни замонавий 
ахборот дунёсининг жадал ривожланишидаги мантиқий ва зарурий қадам деб характерлаш мумкин. Медиа 
воситаларнинг (компьютер, проектор, электрон доска, 3 D принтер ва ҳ.к.) таълим-тарбия жараёнига фаол 
кириб келиши педагоглар касбий фаолиятида ўқитишнинг инновацион методларини, воситаларини, турларини, 
шаклларини, умуман, педагогик технологияларини зудлик билан жорий этиш заруриятини келтириб чиқаради.
Инновацион таълим технологияларини қўллашда муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва 
жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян 
назарий билимларни таълим олувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва 
малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, таълим олувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан 
эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда 
таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади. 
Инновацион таълим технологияларини мажбуран қўллаш орқали мақсадга эришиб бўлмайди. Аксинча, 
тажрибали педагоглар томонидан асосланган ёки улар томонидан қўлланилаётган илғор технологиялардан 
фойдаланиш билан бирга уларни ижодий ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Инновацион 
технологиялардан фойдаланиш таълим олувчининг ўқув жараёнида мустақил ишлаш, ўз-ўзини тарбиялаш, 
ўқитиш, ўз фаоллигини ошириш, мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиради. Бундан кўриниб 



турибдики, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари қаторига медиатехнологияларини киритиш зарурати 
кундан-кунга ошиб бормоқда. 
Таълим-тарбия жараёнидаги инновациялар, илғор педагогик технологиялар, янгиликлар, дарс 
ўтишнинг интерфаол усуллари ўз-ўзидан таълимга кириб келмайди. Демак, ўқитувчидан билим, ижодий меҳнат 
ва касб маҳорат талаб қилинади. Чунки ўқитувчи фаолияти янгиланмаса, таълимда самарадорликка эришиб 
бўлмайди. Ўқитувчи томонидан болаларни ижодий изланиш, фаоллик, эркин фикр юритишга йўналтирувчи 
таълим шакли, метод ва воситаларининг тўғри танланиши дарсларнинг қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой 
бўлиши, ижодий тортишувларнинг юзага келишига туртки беради. Мана шу ҳолатдагина болалар ташаббусни 
ўз қўлларига оладилар, ўқитувчининг зиммасида эса уларнинг фаолиятини маълум йўналишга солиб юбориш, 
умумий фаолиятни назорат қилиш, мураккаб вазиятларда йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда улар 
фаолиятини баҳолаш каби вазифалар қолади.
Бугунги кунда бошланғич таълимда инновацион технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор 
берилаётганининг асосий сабаби қуйидагилардир: 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish