уларни кундалик ҳаётда қўллай олиш, мантиқий ва ижодий фикрлаш, ўз-ўзини бошқариш, жамоада ўзини тута
билиш, ёзма ва оғзаки мулоқот маданияти қоидаларини эгаллаш, таълимий фаолиятни ташкил этиш каби
кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.
Бошланғич синф ўқитувчисининг касбий салоҳияти ва маълумот даражаси, болалар психологияси,
ҳозирги замон бошланғич таълим методикасини билиши бошланғич таълим сифатини оширишда муҳим
аҳамиятга эга. Бошланғич синф ўқувчиларида зарур кўникмаларни шакллантириш, бошланғич таълим сифат-
самарадорлигини янги босқичга кўтариш, ўқитишнинг замонавий усул ва воситаларини амалиётга жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини
ўқув жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан - кунга кучайиб бормоқда.
Бунинг асосий
сабабларидан бири анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса,
бошланғич таълимда замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига,
мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади.
Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит
яратади.
Барча умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим сифат ва самарадорлигини оширишда
замонавий
педагогик, инновацион ва ахборот технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш, илғор иш
тажрибаларини оммалаштиришни тақозо этади.
Таълим технологияси – бу мавжуд шароит ва ўрнатилган вақтда белгиланган таълимий мақсад ва
қўзланаётган натижаларга кафолатли эришишни воситали таъминловчи, мулоқот, ахборот, бошқарув ва
ўқитишнинг энг қулай йўл ва воситаларининг тартибли йиғиндиси (таълим бериш технологиясининг жараён-
баёнли жиҳати);бу мавжуд юзага келган таълимий жараён субъектларининг ҳамкорий ҳаракатлари, ҳақиқий
жараён (таълим бериш технологиясининг амалий-жараён жиҳати) тартиби.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик,
ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади. Интерфаол
(“Интер” - бу ўзаро, “аcт” – ҳаракат қилмоқ) – ўзаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот
тартибида бўлишни англатади.
Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот-коммуникация
технологиялари, Интернет ва мультимедиа ўқув ресурсларидан фойдаланиш таълим технологиясини таркибий
қисми ҳисобланиб, у сифат самарадорликни ошириш учун ҳизмат қилади.
Бошланғич таълимда белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг энг асосий омилларидан бири
таълим жараёнини методик таъминлашдир Бизга маълумки методик таъминотга меъёрий ва ўқув
методик
материаллар (Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва ўқув қўлланмалар, фан хоналар жиҳозларини
жиҳозлаш рўйхати), ўқув кўргазмали материаллар (муляжлар,моделлар, расмлар, плакатлар, дидактик
материаллар), мультимедиа материаллари (электрон дарслик, ўқув қўлланмалар,фильмлар, аудио, видео
ресурслар ) киради. Бошланғич синф дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланмаларни такомиллаштириш,
замон талабига мослаштириш, уларни яратиш бўйича кўпгини ишлар амалга оширилмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан инновацион педагогик технологиялар ва ўқитишнинг
замонавий методлари ҳақида методик қўлланмалар яратилмоқда шунингдек компетенциявий ёндашувга
асосланган ДТС талаблари бажарилишини, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган
методик тавсиялардан иборат қўлланмалар (ўқиш, математика, она тили, атрофимиздаги олам каби фанлар
бўйича 1,2,3,4-синфлар учун, жами 4 номда 4 та синф учун 16 та қўлланма) ишлаб чиқиш,
чоп этиш ва
бошланғич синф ўқитувчиларига етказиш режалаштирилган.
Бошланғич синф ўқитувчилари учун методик қўлланмалар яратиш, нашр этиш ҳамда дарсликларнинг
мултимедиали иловаларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этишнинг 2014-2017 йилларга мўлжалланган
режаси Халқ таълими вазири томонидан жорий йилнинг 7 март куни тасдиқланди ва режага асосан ижодий
гуруҳ ўқитувчилари томонидан яратилиш муддатлари белгилаб олинди. 2014- йилда 1-синф учун: “Саводга
ўргатиш”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”фанларидан, 2015-йилда 2-синф учун:
“Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”фанларидан, 2016- йилда 3-синф учун: “Она тили”,
“Ўқиш”, “Математика”, “Табиацҳунослик”фанларидан, 2017-йилда 4-синф учун: “Она тили”, “Ўқиш”,
“Математика”, “Табиатшунослик” фанларидан илғор педагогик ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялари
асосида мултимедиа иловали методик қўлланмалар яратилиши режалаштирилди. Ушбу методик қўлланмаларни
яратишда бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари фаол иштирок
этиб келмоқдалар. Хозирги кунга қадар ижодий гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан 1-синф учун
“Саводга ўргатиш”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”фанларидан мавзулар бўйича
дарс ишланмалари ишлаб чиқилиб, мултимедиа марказида иловалари яратилмоқда.
Ижодий гуруҳлар томонидан 1-4 синф ўқув дастурларини ва дарсликларини шу ёшдаги болаларнинг
психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқилди ва илмий-методик
асосланган хулосалар берилди. Илмий-методик асосланган хулосалар асосида 1-4 синф ўқув дастурларини
илғор педагогик, ахборот-комуникацион технологияларни кенг жорий этиш ва компетенциявий ёндашув нуқтаи
назаридан такомиллаштириш тавсиялари ишлаб чиқилди.
Биринчи президентимизнинг 2012-йил 10-декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни
11
янада
ривожлантириш, ёш авлодни замонавий билимларга, кенг дунёқарашга эга бўлган етук инсон қилиб
тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қарорда республикамизда ёшларга чет тилларни ўргатишнинг
комплекс тизими, мустақил фикрловчи янги ёш авлодни тарбиялаш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига
янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилганлиги алоҳида таъкидланади.
Ҳозирги кунда
университетнинг бошланғич таълим методикаси кафедрасида бўлажак бошланғич синф
ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш бўйича кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Бошланғич таълим
ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналишига хуснихат ўқитиш
методикаси, она тили ўқитиш методикаси,
математика ўқитиш методикаси, мехнат ўқитиш методикаси, табиат ўқитиш методикаси фанларини
кафедраларнинг илғор педагогик тажрибага эга профессор-ўқитувчиларимиз ўтишади. Факультетимиз
талабаларига бошланғич синфларда инновацион технологиялар, бошланғич синфда интеграциялашган таълим,
бошланғич синфларда инглиз тили, бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанлари ўқитилмоқда.
Ушбу фанларни ўқитиш орқали замон талабларга жавоб берувчи бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини
сифатли, юксак малакали кадр этиб тайёрлаш асосий мақсадларимиздан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: