тадқиқ этилиши зарур.Тил муқаддас ва мўътабардир. У миллатнинг руҳий такомилини чархлаган, тафаккурини,
руҳини, ғурурини шакллантирган олий неъматдир. Бундай олий неъмат фақат инсонларгагина ато этилган
Ҳазрат
Навоий эътироф этганидек, ”Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин”. Тил миллатнинг
тарбиясини, унинг маърифатлилик, тарбияланганлик, зиёлилик,
одоблилик, ахлоқлилик каби фазилатларини
ҳам ифода эта оладиган, миллатнинг ҳуснини кўрсата оладиган улуғ қадриятдир. Улуғ бобомиз Юсуф Хос
Ҳожиб “Одобнинг боши тилдир” деб таъкидлайди.
Тилимизда муайян бир фикрни ифодалаш имкониятлари жуда кенг. Бу имкониятлардан қайси бирини
танлаш, мулоқот вазияти учун энг мақбул ифода ва услубни танлаш ва топиш сўзловчининг
малакаси, тил
имкониятларини қанчалик даражада эгаллаганига, малакасига, маънавиятига қолаверса маҳоратига боғлиқ. Ҳар
бир тилнинг қудрати ва афзалликлари шу тилни яратган халқнинг ўзи билан яшасагина у ривожланиб, ўсиб
боради.Ўз халқидан узилиб қолган тил табиий кучини, бойлиги ва гўзаллигини йўқота бошлайди. Демак, эл
борки, тил бор. Элдан узилмаган одам тилидан ҳам айрилмайди. Шунинг учун ҳам буюк бобомиз Алишер
Навоий “Тилга ихтиёрсиз - элга эътиборсиз” деганларида нақадар ҳақ эди
Тил инсоният учун улуғ ҳодиса, халқнинг миллий бойлигидир. Тилимизга Давлат тили мақоми
берилиши тилимизнинг ривожланиши, унинг ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб боришига катта туртки
бўлди. Мустақиллик йилларида тилимизга
маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият
сифатида қараш каби ёндашув шаклланди. Тилни маданий мерос сифатида илмий тадқиқ этиш ҳаракати
кучайди. Тилнинг грамматик қонун-қоидалари мазмунини юзага чиқаришга бўйсундирилди. Тилнинг
ифодалаш услублари такомиллаштирилди ва ривожлантирилди. Тилнинг илмий,
академик, диний услублари
такомиллаштирилди.Тилга бўлган илмий-амалий муносабат ўзгарди. Ўзбек тилига тўғридан-тўғри мурожаат
қилиш, бир тиллик,
икки тиллик, уч тиллик луғатлар юзага келди. Ўқув луғатларини яратишга ва уни ўқув
жараёнларига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини
жаҳоннинг илғор давлатлари тажрибасига таянган ҳолда тубдан яхшилашга эҳтиёж сезилди. “Таълим
тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ишлаб чиқилди. Дастурда белгиланган вазифалар
мактаб ва олий таълим олдига интеллектуал салоҳияти юқори, онги етук, юксак маънавиятли, ижодий тафаккур
соҳибларини етиштириш талабини қўйди. Бу
ижтимоий буюртма эса, ўз ўрнида тилимизнинг ўзига хос
хусусиятларига бағишланган ўқув қўлланмалари, янги-янги луғатларни яратишни талаб этмоқда.
Луғатлар нафақат тилнинг грамматик қурилишини тадқиқ қилиш, тил меъёрларини белгилаш, нутқ
бойлигини ўстириш, ижтимоий-сиёсий онгини шакллантиришда, балки тиллараро муносабатларни таъминлаши
билан алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, луғатлар таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим
омилидир. Шу маънода тилшуносликда лексикографиянинг янги лингводидактик йўналишдаги ўқув
луғатчилиги пайдо бўлди. Умумий ўрта таълим мактаблари учун махсус луғатлар яратилди.
Луғатлар атроф - борлиқнинг лисоний кўриниши бўлиб, ҳар қандай луғатда атроф-борлиқни, нарса-
прдметни ўрганиш ва ўргатиш мақсади ётади. Луғатлар сирасида бевосита мактаб учун яратилганлари ўқув
луғати номи билан юритилади ва улар махсус мезонлар асосида тузилади.
Илк луғат намуналари мактаб учун яратилган ибтидоий ўқув қўлланмалари бўлган.
Ибтидоий
мактабларда дастлабки луғатларнинг ўқув жараёнига мосланганлиги, таълимга йўналтирилганлиги сабабли
луғатлар дарслик вазифасини ўтаган. Хусусан, 1500 йилда яратилган биринчи лотинча-инглизча луғатнинг
“Болалар учун хазина” (“Promptulorium parvulorum”), 1487-1507 йилларда яратилган француз ва лотин
тилларидаги биринчи таржима луғатларининг “Ёшлар учун изоҳнома” (“Seminarium et planetarium
fructiferarum”), “Болалар учун ихчам луғат” (“Diktionariolum puerorum”) кабилар
асосан мактаблар учун
мўлжалланган.
Ўқув луғатларининг антик кўринишлари эрамиздан аввалги III-II асрларда Қадимги Римдан
Византиягача бўлган ҳудудларда учрайди. XV-XVI асрларда Франция, Италия, Англия, кейинчалик Россия ва
бошқа Европа мамлакатларида бирмунча мураккаблашган луғатлар пайдо бўлган. Дастлабки луғатларнинг
аксарияти икки ёки кўп тилли луғатлар эди. Кейинчалик ўқув луғатлари ёрдамида муайян тил эгаларига шу
тилнинг луғат бойлиги, грамматик қурилиши, имлосини ўргатишда фойдаланиш оммалаша бошлади.
Шу тариқа ўқув луғатлари илғор педагогик технологияларга асосланган замонавий таълимда тилни
мукаммал ўрганишнинг муҳим воситаси мақомига кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: