ЎҚУВЧИЛАРНИ КИМЁ ФАНИГА ҚИЗИҚИШИНИ ОШИРИШДА МУЛЬТИМЕДИА
ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АХАМИЯТИ
ҚУЛИМОВ А.К., Хоразм вилояти ХТХҚТУМОИ.
Юртимизда жорий қилинган узлуксиз таълим жараёни ва унга бўлаётган эътибор нафақат
юртдошларимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам муносиб баҳоланмоқда. Узлуксиз таълимни амалга
151
оширишда малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсад қилиб қўйилар экан, бу борада таълимнинг
барча турларига ўзига хос масъулият билан қарамоқлик ҳар бир педагогнинг бурчи саналади. Узлуксиз
таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда умумий ўрта таълимга алоҳида эътибор талаб қилинади.
Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) бизнес, иқтисодиёт, саёҳат, нашриёт, таълимнинг
асосий соҳаларида тубдан ўзгаришларга олиб келади. АКТ глобаллашувга таъсир этадиган бутун дунёни яхлит
қиладиган куч ва имкониятларга эга. АКТнинг ўқув жараёнига интеграцияси янги имкониятларни яратади
ҳамда ўқувчилар олдида янги вазифалар қўяди.
Кимё фан сифатида юқори даражадаги абстракт мазмунга эга. Кимёда биз кимёвий воқеаларни макро
даражасида кузатамиз, микро даражасида талқин қиламиз ва тушунтирамиз, сўнгра рамзий даражасида
(формула,тенглама,график ва бошқалар асосида) тақдим этамиз.
Бугунги кунда веб ва интерактив ўқитиш, анимация моделлаштириш ва бошқалардан фойдаланиш
имконини бераётган АКТ соҳасида эришилган тараққиёт кимё фанини тушунишни янгилантиришда муҳим
аҳамиятга эга.
Ёшларимизда болаликдан бошлаб интеретдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг
фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш
идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ғоят муҳимдир.
Ўқувчиларининг кимё фанига қизиқувчанлиги ва билишга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда
педагогик ва ахборот технологияларидан дарсларда самарали фойдаланиш бугунги кун педагогларидан замон
билан ҳамнафас бўлишни талаб қилади.
Кимё фани ўқитувчиси ўқитиш тамойилларидан бири саналмиш таълим-тарбиянинг кўргазмалилик
тамойили асосида дарсларни ташкил қилишга ҳаракат қилади. Кўргазмалилик асосида ташкил қилинган
дарслар мазмунан бой, ёрқин рангларда ифодалангани ва ўтилаётган мавзу ўқувчи онгида яққол ифодаланиши
билан ҳам аҳамиятлидир. Бунда:
талаб асосида кўргазмалилик аниқ предмет ва нарсаларни кузатиш ва кўрсатиш орқали;
мавжуд предметлар ва нарсаларнинг модели ва нусхасидан фойдаланиш орқали;
жараённинг тасвири, жадвал ёки лаборатория машғулотларини кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Ўқитувчи ушбу тамойилни амалга ошишида мультимедиа воситаларидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Зеро, ўтилаётган мавзуни бола тасаввурида яққол ҳосил қилиш ва таълим сифатини оширишда мультимедиа
воситалари орқали намойиш қилишнинг аҳамияти беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013-йил 22-августдаги 273КБ- сонли “Умум
таълим фанлари бўйича” узвийлаштирилган Давлат таълим стандартлари ва ўкув дастурларини тажриба-
синовдан ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асасан, синфларда кимё фанидан мавзулар компетенциявий ёндашув
асосида олиб борилди. Бунда ўқувиларни фанга қизиқишини оширишда таянч ва хусусий компетенциялардан
фойдаланилди. Ўқувчиларда мулоқотни ривожлантириш орқали коммуникатив компетенция, маълумотлар
излаш орқали ахборотлар билан ишлаш компетенцияси, ўзаро ҳурмат ва дарсда фаол қатнашиш орқали
ижтимоий фаол фуқаролик ва шахс сифатида ўз-ўзини шакллантириш компитенцияси, урф-одат ва
анъаналаримизга риоя қилиш орқали умуммаданий компетенция, ҳисоб китобларга таянган ҳолда иш юритиш
ва янгиликлардан хабардор бўлиш орқали математик саводхонлик ва фан,техника янгиликларидан хабардор
бўлиш каби компетенциялар шакллантирилди.
Интерфаол доска эса электрон дарсликлар(ЭД) ва бошқа электрон ахборот таълим ресурсларидан
(ЭАТР) ўқув жараёнида фойдаланишнинг энг қулай имконини беради. Айниқса, юқори синфлар учун
Мультимедиа маркази томонидан бир қанча ЭАТР лар ишлаб чиқилган бўлиб булар Интерфаол электрон доска
ёрдамида ўқувчиларга етказиб берилиши лозим. Ўқувчилар мустақил ўзлари ёки гуруҳларда интерфаол доска
ёрдамида ЭАТР лардаги ўйинлар, тестлар, кроссвордлар ва бошқа қизиқарли машғулотларни бажаришлари
мумкин. Бу фаолият натижасида ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишлари ошади ва таълим жараёнида жуда
катта самарадорликка эришилади. Агар дарс жараёнида реал объектларни кўриш ва кузатиш мумкин бўлмаган
ҳолларда улардан фойдаланиш янада асосли бўлади.
Бундай кўринишдаги замонавий дарсларнинг ташкил қилинишида таълим муассасаларида қуйидаги
кўринишдаги қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
ахборот технологиялари ва янги педагогик технологиядан турли фанларда фойдаланишни йўлга
қўйиш ва рағбатлантириш;
мактабларда замонавий ахборот ва педогогик технологияларни акс эттирувчи бурчаклар ёки
кўргазмалар ташкил қилиш;
фан кабинетларида АКТнинг аҳамиятини кўрсатиш;
Ўқувчилар билан компьютер саводхонлигини ошириш учун ташкил қилинадиган тўгарак ишларини
жонлантириш;
Педагогларнинг дарс машғулотлари давомида компьютер технологияларидан фойдаланиши
натижасида ўқувчиларнинг ўз устида ишлаш кўникмалари ривожланади, таълим самарадорлиги ошади.
Демак, дарсларда мультимедиа воситаларидан фойдаланишнинг афзалликлари сифатида таълим-тарбия
жараёнини жадаллашуви, ўқувчиларнинг интеллектини ривожлантиришга қаратилган услубларни қўллашга
имконият берилишини эътироф этиш мумкин. Шундай кўринишдаги дарсларни ташкил қилиш асносида визуал
информацияларга юқори даражада талабгор бўлган ўқувчиларининг хоҳиши амалга ошади, машғулот
зерикарли кўринишдан мазмунан бой ва таъсирчан дарсга айланади, кўргазмалиликнинг амалга ошиши
152
натижасида диққат ва янги мавзунинг хотирада узоқ муддатга сақланиб қолиши таъминланади. Ўқувчиларнинг
ахборот олишга бўлган эхтиёжларининг қондирилиши учун шарт-шароитлар яратилади. Дарсни мазмунли
ўтишига тайёргарлик кўрилиши натижасида эса, ўқитувчининг ижодкорлиги ва замонавий билимларни
ўрганишга бўлган иштиёқи ривожланади. Ахборотлар оқими шиддат билан оқиб келаётган бир шароитда
болаларнинг онгини ва билишга, ўрганишга бўлган интилишлари муносиб баҳоланади.Биз ахборотлар асрида
яшаётган эканмиз, бугунги кун ўқитувчисидан юксак интеллектуал салоҳият, илм-фаннинг замонавий
ютуқларидан бохабар бўлиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |