чилик эди. Улар бизни — битта, иккита, учта ва мени
тутиб олдилар. Бизникилар уларни бошқа жойда енг-
дилар, у ерда мен йўқ
эдим. У
жойда
бизникилар
улардан битта, иккита, учта, кўпларини ушлаб олди-
лар.
— Нимага сизникилар ёрдамга келиб, душманлар-
дан сизларни қутқазиб олмадилар?
— Душманлар битта, иккита,
учтамизни тутиб олиб,
қайиққа тушириб олиб кетдилар, шу пайтда бизники-
ларнинг қайиғи йўқ эди.
— Айт-чи, Жумабой, асир тушганларни сизникплар
нима қилишади? Улар ҳам асирларни узоқ бир жойга
олиб бориб, мен кўргап одамхўрлар сингари, ўлдириб
ейдиларми?
— Ҳа, бизникилар ҳам одамларни ейди... ҳаммаси
ҳам одам ейди.
— Уларни емоқ учун қаёққа олиб борадилар?
— Ҳар ёққа, хоҳлаган томонларига олиб боравера-
дилар.
— Буёққа ҳам кёладиларми?
— Ҳа, ҳа, буёққа ҳам келадилар. Ҳар жойга ҳам
келаверадилар.
— Сен ўзинг улар билан бу ерга келганмидинг?
— Ҳа. Қелганман. У томонга келганман.
Жумабой қўли билан оролнинг шимол-ғарбий бўр-
чини кўрсатди, афтидан, унинг уруғ-аймоқлари доим
шу томонга келиб йиғилишса керак.
Шундай қилиб, менинг дўстим ва улфатим Жумабой
ҳам оролнинг узоқ соҳилларига келиб турадиган ваҳ-
шийлардан экан, уни ваҳшийлар емоқчи бўлган жойда
ўзининг ҳам бир неча бор одамларни еганлиги маъ-
лум бўлди.
Бирмунча вақт ўтгандан сўнг соҳилга қараб жўна-
дим (уюлиб ётган одам суякларини биринчи марта шу
соҳилда кўрган эдим), бу ерга Жумабойни бирга олиб
келдим, у бу жойни дарров таниди. У, бир куни уруғ-
аймоқлари билан менинг оролимга келганда, шу жой-
да йигирма эркакни, икки
хотин ва бир болани еганла-
рини сўзлаб берди. У «йигирма» сўзини инглизча айта
олмади, қанча одам еганларини менга тушунтирмоқ
учуп йигирмата тошни биттадан ерга қўйиб кўрсатди.
Жумабой билан суҳбатни давом
эттириб,
ундан:
ваҳший турадиган ер менинг оролимдан қанча узоқда,
буёққа келишда уларнинг кўп қайиқлари ҳалок бўла-
днми, деб сўрадим. Бу ерда қайиқ билан юрмоқ тамом
128
www.ziyouz.com kutubxonasi
бехатар эканлиги маълум бўлди: Жумабой, бу ерда бир
марта ^ам бировнинг ҳалокатга учраган, денгизга ғарқ
бўлганини билмайман, деди, чунки, бизнинг оролдан
сал наридан денгиз оқими ўтади;бу оқим эрталабки
пайтларда доим шамол юраётган томонга қараб оқиб
боради, кечқурун эса шамол ҳам, оқим ҳам қарши то-
монга қараб юради.
Бошлаб бу оқим денгиз сувининг кўтарилиши ва
қайтиши орқасида
юзага келади деб
ўйлаган
эдим,
анча кейин билсам, бу оқим шиддатли Ориноко дарёси
оқимининг давоми бўлиб, менинг оролим бу дарё ман-
сабининг худди рўпарасида экан. Мен қитъа деб фараз
қилиб келган ғарб ва шимол-ғарбдаги ерлар эса шу
дарё мансабининг шимолий қисми қаршисидаги Три-
нидад деган каттакон орол экан.
Уша ер ва унда яшовчи одамлар тўғрисида Жума-
бойга минглаб саволлар бердим: у ердаги соҳиллар-
нинг хатарли ва бехатар эканлигини, у жойда денгиз-
нинг тезми оқишини, у ернинг
одамлари жудаям йирт-
қичми эканини ва уларга яқин жойда қандай одамлар
туришини сўрадим. У, ҳар бир саволимга бажону дил
жавоб қайтариб, билганларининг
ҳаммасини дангал
айтиб берди.
У жойларда яшайдиган ҳар хил ваҳшийлар қабила-
сининг номларини ҳам сўрадим, лекин у: «Карибэ, ка-
рибэ», деб такрорлай берди. Бундан мен, албатта, Ж у-
мабой, жуғрофия хариталаримиздан бизга маълум бўл-
ган жойларда яшовчи, яъни
Американинг
Ориноко
дарёси
мансабидан то Гвианагача ва Санто-Марта1
шаҳригача бўлган қисмидаги соҳилларни ишғол қил-
ган караиблар тўғрисида гапираётганини дарҳол пай-
қадим.
Бундан ташқари, Жумабой «ой орқасидаги»
узоқ
жойда,
яъни ой ботадиган томонда, ёки бошқача қилиб
айтганда, унинг юртининг ғарбида менга ўхшаган оқ
танлн серсоқол одамлар яшашини (у менинг узун мўй-
лабларимга ишора қилди, мўйлабимни ўстириб юбор-
ганимни юқорида айтиб ўтган эдим) ва бу одамлар
«жуда-жуда кўп одамларни ўлдирганини» айтди.
Жумабой испан истилочиларини
айтаётганини ту-
шундим, ўша маҳалда улар ўз шафқатсизликлари билан
ном чиқарган эдилар.
1 С а н т о-М а р т а — Караиб денгизи соҳилига жойлашган ша-
ҳар, Колумбияга карашли.
Do'stlaringiz bilan baham: