Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


РОБИНЗОННИНГ ИСПАНИЯЛИК БИР КИШИНИ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

Йигирм а учинчи боб
РОБИНЗОННИНГ ИСПАНИЯЛИК БИР КИШИНИ 
ҚУТҚАРИБ ОЛГАНИ. ЖУМАБОЙНИНГ УЗ 
ОТАСИНИ ТОПГАНИ
Ваҳшийлар гулхан атрофида доира тортиб ёнма-ён 
ўтиришар эди. Улар ўн тўқҳиз киши. Сал нарироқда, 
қўл-оёғи боғланган овруполи киши тепасида яна иккита 
ваҳший энгашиб турмоқда. Улар, бу кишини ўлдириб, 
гўштини майдалаб, базм қуриб ўтирган ваҳшийларга 
улашиб беришлари керак эди.
Жумабойга ўгирилдим.
— Менга қара, мен нимаики қилсам, сен ҳам шун- 
дай қил,— дедим.
Шундай дсб, битта пилта мнлтиқ билан ов милтиқ- 
ни ерга қўйдим, иккинчи бир пилта милтиқ билан ваҳ- 
шийларни нишонга олдим. Жумабой ҳам худдн шундай 
қилди.
— Тайёр бўлдингми?— деб сўрадим ундан.
—* Ҳ а ,— деди у.
— Қани, от!— дедим. Иккимиз баравар ўқ узднк.
Жумабой мендан кўра мерганроқ чиқди: у икки ки-
шини ўлдириб, уч кишини ярадор қилди, мен бўлсам, 
иккисини ярадор қилиб бирини ўлдирдим.
Бизнинг отган ўқимиздан ваҳшийлар шундай саро- 
симага тушдики, буни тасаввур этмоқ қийин эмас. Улар- 
дан омон қолганлари сапчиб ўринларидан туришдию, 
аммо қаёққа қочишни ва қаёққа қарашни 
билолмай 
ҳанг-муш бўлиб қолишди, чунки улар ўлим хавфи ос- 
тида қолганликларини пайқашсалар ҳам, лекин қаёқ- 
дан ўқ отилганини билолмадилар.
Жумабой буйруқларимни бажариб, мендан кўз уз- 
май турди. Биринчи ўқдан кейик ваҳшийларга эс-ҳуши- 
ни йиғиб олишга имкон бермай, пилта милтиқни қўйиб, 
ов милтиқни қўлга олдим ва тепкини кўтариб, яна ни- 
шонга олдим. Мен нимаики қилган бўлсам, Жумабой 
ҳам шуни такрорлади.
— Тайёрмисан, Жумабой?— деб сўрадим.
— Тайёрман,— деб жавоб берди у.
— От!— деб буюрдим.
Икки милтиқдан баравар гумбирлаб ўқ узилди, ле- 
кин бу сафар биз милтиқларга сочма ўқ солиб отгани- 
миздан, атиги икки киши ўлди (ишқилиб иккитаси йи- 
қилди), аммо жуда кўн ваҳший ярадор бўлди. Ярадор-
ш
www.ziyouz.com kutubxonasi


лар қонларига беланишиб соҳил 
бўйида 
дод-фарёд 
солиб уёқдан-буёққа югуриша бошлади. Учтаси оғир 
ярадор бўлнбди шекилли, сал ўтмай ерга йиқилишди. 
Лекин улар тирик эди.
Мен ўқлаб қўйилган пилта 
милтиғимни 
қўлимга 
олиб, «Жумабой, орқамдан юр!» дедим-да дарахтзор- 
дан очиқ майдонга югуриб чиқдим. Довюрак Жумабой 
мендан бир қадам ҳам орқада қолмади.
Душманлар мени кўрганларини пайқаб, қичқирга- 
нимча олға югурдим.
— Сен ҳам қичқир!— деб буюрдим Жумабойга.
У шу заҳотиёқ мендан кўра қаттиқроқ 
қичқирди. 
Афсуски, менинг қурол-аслаҳам жуда оғир бўлганидан 
югуришга имкон бермас эди. Лекин бечора овруполик- 
ни қутқарпб олмоқ учун тўппа-тўғри унга қараб югур- 
ганимдан қуролларнинг оғирлигини сезмадим, оврупо- 
лик шўрлик бўлса, денгиз билан ваҳшийлар гулхани 
ўртасидаги қумлоқда ётмоқда эди. Унинг яқинида ҳеч 
кнм нўқ. Уни нимта-нимта қилмоқчи бўлиб турган икки 
ваҳший биринчи дафъа ўқ чиққани заҳотиёқ қочиб 
кетган эди. Улар иккови қўрққанидан ўтакайи ёрилиб, 
денгиз томон югуришди, қайиққа тушиб, зшкакларини 
эшабошлади. Шу қайиққа яна уч ваҳший тушиб олди.
Мен Жумабойга қайрилиб қараб, қайиқдагиларни 
бартараф қилишни буюрдим. У дарҳол буни фаҳмлаб, 
қирқ қадамча чопнб борди ва қайиққа яқинлашиб ту- 
риб, уларга ўқ узди.
Бешаласи ҳам қайиқда ағдарилиб тушишди. Мен 
буларнинг ҳаммаси ўлгандир, деб ўйлаган эдим, ле- 
кин иккиси дарров ўрнидан қўзғалди. Афтидан, улар 
қўрқиб йиқилиб тушган бўлса керак. Қолган учтаси- 
дан иккитаси ўқ теккан замоноқ ўлган экан, учинчиси 
эса жуда оғир ярадор бўлганидан қайтиб бошини кў- 
тара олмапти.
Жумабой душманларини отиб юрган вақтда, мен 
чўнтагимдан пичоқни олиб асирнинг қўл-оёғи боғлан- 
ган канопни кесдим. Қейин овруполикни суяб ўрнидан 
турғиздим, сўнгра Португалия тилида гапириб, кимли- 
гини сўрадим. У:
— Эспаньоле (испанияли),— деб жавоб берди.
Сал ўтмай у 

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish