СТРЕСС ҲОЛАТИНИ АНИҚЛАШ
РЕЖА:
Кириш
Стресс турлари
Стресснинг инсон учун таъсири
Стресс вақтида онг ва тана ҳолати
Хулоса
Адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Инсон организмининг беминнат, уйғун ишлаши ва захматкашлигини сиру-асрори организм аъзолари фаолиятининг бош мия орқали бошқарилишидир. Соғлом одам организмига ноқулай омиллар таъсир қилиши ва организмни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бироқ бизнинг организмимизга ноқулай омилларга қарши курашиш механизми мавжуд ва у стресс - реакция номини олган. Стресс (инг. stress - босим, кучланиш, танглик) одам ва ҳайвонларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонланиш, асабийлик холати.
Стресс ҳолатининг ривожланишида уч босқич ажратилади1:
1) таҳдид (хавотирланиш) босқичи - ноқулай омил таъсири бошланади ва АКТГ, глюкокортикоидлар секрецияси кучаяди;
2) резистентлик (чидаш) босқичи - глюкокортикоидларнинг ошган миқдори қон билан ҳаракатланиб, организмнинг салбий таъсирга чидамлилигини оширади;
3) ҳолдан тойиш, мадорсизланиш босқичи - буйрак усти безлари етарли миқдорда глюкокортикоидлар ишлаб чиқара олмайди ва организмнинг ҳолати ёмонлашади.
Стресс турлари
Стресс - бу организмнинг экстремал шароитларга жавоб реакция.
Демак, стресс организмда ҳар хил таъсиротларга нисбатан ривожланадиган номахсус нейрогормонал ҳолатдир. Стресс терминини канадалик патолог Г.Селье таърифлаб, тиббиётга киритган (1936). Олим стресс ҳолатига олиб келувчи омилни стрессорлар деб атади. Организмда бу омиллар таъсирини енгишга қаратилган мослашувчи биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар ривожланади, бу стрессорнинг кучи, таъсир этиш муддати, одам ёки ҳайвоннинг физиологик системаси ва руҳий ҳолатига боғлиқ.
Нерв системаси юқори ривожланган одам ва ҳайвонларда, ҳис - туйғу кўпинча стрессор вазифасини ўтайди ва у физик стрессор таъсирига замин туғдиради. Стресс реакциясини келтириб чиқарувчи ички ва ташқи муҳитнинг барча омиллари стрессорлар номини олган. Агарда стрессорлар узоқ вақт давомида асаб тизимига таъсир этса, у ҳолда қандли диабет, қон босимини кўтарилиши, танани орқа томонида оғриқнинг вужудга келиши ва мигрен сингари қатор касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Стресснинг бир қанча турлари: жисмоний ва руҳий стресс, эустресс ва дистресс тафовут қилинади. Физикавий омиллар жисмоний стрессни, салбий ҳиссиётларга сабаб бўлувчи таъсиротлар эса руҳий стрессни келтириб чиқаради. Эустресс ижобий стресс бўлиб, бунда ҳимояловчи реакциялар организмга зарар етказмайди, аксинча организмнинг салбий таъсирларга чидамлилигини оширади (инфекциялар, қон йўқотиш ва б.) баъзи бир соматик касалликлар (яра, аллергия, юрак касалликлари) кечишини енгиллаштиради. Дистресс зарарли стресс бўлиб, бунда шикастлантирувчи омил организмга зарар етказади, унинг ҳимояланиш имкониятларини камайтиради, организм резистентлигини пасайтиради ва касалликнинг кечишини оғирлаштирадиган ҳаддан ортиқ стрессдир. Г.Селье стресс натижасида ривожланадиган касалликларни стрессорнинг кучли таъсир этиши, ёки гормонал тизимнинг «нотўғри» реакция беришига боғлиқ деб ҳисоблайди. Чунки айрим ҳолларда дистресс унча кучли бўлмаган стрессор таъсирида юзага келади. (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |