Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

сақламоқ
учун дастлабки куни бу 
оролда ётганим сингари бир дарахтнинг устига чиҳиб, 
тун бўйи шу дарахт устида ухладим.
Жуда яхши ухладим, эрталаб туриб яна йўлга туш- 
дим. Шимол томонга қараб яиа тўрт 
милча 
юрдим. 
Мкки теиалик ўртасидан юриб бордим. Водий ниҳоят 
ажиб, хушманзара эди. 
Атроф 
буткул 
кўкаламзор, 
гуллаган, гулларнинг муаттар бўйи ҳаммаёққа эсиб 
турмоқда. Узимни гўё одам қўли билан кўкартирилган 
богда юргандай ҳис қилдйм. Ҳар бир туп кўкат, ҳар 
бир туп дарахт, ҳар бир гул баҳор либосига безанган. 
Хурмо, апельсин ва лимон дарахтлари жуда кўп эди, 
лекин булар парвариш кўрмай ёввойи ҳолда ўсиб ётга- 
нидан, уларнинг баъзи бирларигина мева қилган эди, 
холос. Бир дона лимонни узиб олиб, уни сувга солиб 
ичдим. Лимон шарбати билан сув ичгач, жуда енгил 
тортдим ва бу менинг сиҳатимга кўп наф қилди.
Уч кум деганда уйга қайтиб келдим 
(энди 
капа 
бнлан ертўлани уйим деб атайман) ва бу ажойиб во- 
дийни завқ билан эсладим, унинг гўзал манзаралари, 
сермева дарахтлари, чакалакзорлари кўз ўнгимдан ўта 
бошлади, унннг шамолдан пана ва қулай жойда бўл- 
ганлигини, одам ҳузур қиладиган тиниқ сувли булоқ- 
лари кўплигини ўйлаб, мен уй қурган жой оролнинг 
энг ёмон жойи экан деган фикрга келдим. Табиийки, 
мен бу фикрга келгандан кейин, шу мевазор, яшнаб 
турган водийга кўчиб келсам қандай яхши бўлар эди, 
деб орзу қила бошладим. Водийдан бойроқ бир жойни 
белгилаб, паррандалар ҳужумидан 
сақланмоқ 
учун 
атрофнн девор қилмоқ лозим.
Бу фнкрдан анчагина ҳаяжонланиб турдим: кўм- 
кўк гўзал водий мени ўзига жуда жалб қилган эди. Во- 
дийга кўчнб бориш орзуси менга зўр хурсапдчилик ато 
қнлди. Лекин кўчиш ҳақидаги фикрни яхшилаб муло- 
ҳаза қилиб кўргач, ҳозирги капамдан денгиз кўриниб 
турганнни, бинобарин, бир кунмас бйр кун қисматимда
63
www.ziyouz.com kutubxonasi


яхши ўзгариш юз берар ва бу ердан қутулиб кетмоқЦа 
имкон бўлар, деган умид туғдириб турганлигини ўйлаб 
кўргач, йўқ, чор атрофини тепа тўсиб турган бир во- 
дийга кўчиш фикридан қайтмоғим керак, дедим. Мени 
бу оролга келтириб ташлаган шум тақдир бошқа бир 
бечора бахтсизни ҳам келтирмоғи мумкин. Башарти 
шундай бир ҳол юз берса, бу бахтсиз шўрпешона ким 
бўлса ҳам ўзимнинг энг яқин дўстим кўриб хурсанд бў- 
лар эдим. Албатта, бундай тасодифнинг юз беришидан 
умидим кам эди, аммо денгиздан олис, оролнинг анча 
ичкарисида бўлган тепа ва дарахтлар орасига 
кириб 
жойлашмоқ, шу жаҳаннамда умрбод қолиб кетиш ва 
уларнинг охиригача бу ердан қутулиб кетиш умидидан 
воз кечиш деган гап эди.
Шундай бўлса ҳам 
мен бу водийдан 
кўнглимни 
узолмадим, июлнинг охирги кунларида ҳеч жойга чиқ- 
май, шу ерда турдим ва ўзимга турар жой қилиб ол- 
дим. Водийга капа тикдиц. ва одам бўйидан баланд 
келадиган икки қатор қозиқ қоқиб, қозиқлар орасига 
эсау шох босиб, капанинг атрофини маҳкам қўрғон қи- 
либ олдим. Қўрғонга катта уйимдаги каби нарвон қў- 
йиб тушиб чиқадиган бўлдим. Шундай қилиб, бу ерда 
ҳам йиртқич ҳайвонларнинг ҳужум қилиш хавфидан 
холи бўлдим. Бу янги жой менга жуда ёқиб қолди, бир 
неча кунлаб шу ерда туриб, икки-уч кечалаб капада 
тунадим; бу ерда анча кенгликда туриб, эркин нафас 
олдим.
«Энди денгиз бўйнда. уйим, бу водийда эса боғим 
бор», дедим ўз-ўзимга. Авгусгнинг 
бошигача 
бутун 
вақтим бу «боғ уйни» солишга сарф бўлди.
3 август. Осиб қўйган узумларим қуриб жуда яхши 
майиз бўлибди. Уларни дарҳол осиб қўйилган дарахт- 
дан олдим. Буларни тезда йиғиштириб олмоқ лозим 
эди, акс ҳолда майиз ёмғирда қолиб бузилар ва мен 
қишлик майизимдан маҳрум бўлар эдим, маййзим эса 
икки юз бошдан кам эмас эди. Майизни энди йиғиш- 
тириб бўлган ҳам эдимки, осмонни қора булут босиб
жуда қаттиқ ёмғир қуйди. Емгир тўхтовсиз икки ой, 
яъни 14 августдан бошлаб октябрнинг ярмигача ёғиб 
турди. Бу ёмғир чинакам тўфонга ўхшарди. Шу икки 
ой мобайнида бир неча кунлаб ертўладан 'ташқарига 
чиқолмадим.
Бу вақт ичида менинг турмушнмда қувончли бир 
воқеа юз берди: оилам ортди. Мушукларимнинг бири 
уйдан чиқиб кетганича кўп вақтдан бери бедарак эди;
64
www.ziyouz.com kutubxonasi


бу мушук ўлиб кетган деб хафа бўлган эдим, август 
охирларида у бирдан уч боласини эргаштириб уйга ки- 
риб келди.
14 августгача ёмғир тинмай қуйиб турди, мен шу 
вақт ичида уйдан чиқмадим десам бўлади, чунки касал 
бўлганимдан буён ёмғирда қолиб шамоллаб қолмайин, 
деб ўзимни эҳтиёт қиладиган бўлдим. Аммо ҳавонинг 
яхши бўлишини кутиб ергўлада турган вақтимда озў* 
қаларим битай деб қолди, шу сабабдан икки бор овга, 
чиқишга мажбур бўлдим. Биринчи сафар бир эчки отиб 
олдим, иккинчн сафар эса, 26 август куни 'катта бир 
тошбақа тутиб олиб, тўйиб овқатландим. Уз вақтида 
менннг овқатланиш тартибим 
мана бундай эдй: но- 
нуштага бир шингил майнз, тушда бир парча эчки ёки 
тошбақа гўшти (гўштни қовуриш ва қайнатма қилиб 
пишириш учун ҳеч бир идишим бўлмаганпдан уни пис- 
та кўмир чўғида кабоб қилар эдим), кечқурун эса икки- 
учта тошбақа тухуми билан овқатланар эдим.
Емғирдан қочиб ертўлада ётган вақтимда ўн икки 
кун сурункасига ҳар куни икки-уч соатдан ер қазиб, 
ертўлани кенгайтириш билан бўлдим. Ерни фақат бир 
томонга қазиб бора бериб, охири қўрғон орқасидан ер 
бетига тешиб чиқдим.
Эиди уйимга кириб чиқадиган йўл бор: бу йўлкага 
махфий эшик қуриб олдим, энди нарвон қўйиб девор- 
дан қўрғонга ошиб тушмасдан, шу эшик қурилган ер- 
даги йўлкадан бемалол кириб чиқа бераман. Бу, ал- 
батта, менинг учун қулай бўлса ҳам, аммо аввалгидек 
хавф-хатардан холи эмас эди; аввал уйимнинг чор ат- 
рофи қўрғон эди, душманлар ҳужумидан хавф қилмай 
бемалол ухлай берар эдим; энди бўлса ертўлага кириш 
ҳеч гап эмас; кирдими — тўғри менинг 
ёнимга 
кела 
беради! Дарвоқе, ҳайронман, ҳеч нимадан қўрқишнинг 
ҳожати йўқлигига ўша вақтда ақлим етмабди, чунки бу 
оролда яшай бошлаганимдан буёққа бу ерда эчкидан 
катта ҳайвонни учратганим йўқ.
30 сентябрь. Бутун оролда якка-ёлғиз тура бошла- 
ганимга бир йил тўлди. Устундаги чизиқларни санаб 
кўрсам,’ бу ерда роса уч юз олтмиш беш кун умр кечи- 
рибман!
Менга шу жаҳаннамдан қутулиб кетмоқ насиб бўлар- 
микан?
Яқинда текшириб қарасам, сиёҳим жуда оз қолиб- 
Ди. Уни эҳтиёт қилиб, тежаб сарфлаш керак: бу кун*
5

440
*
65
www.ziyouz.com kutubxonasi


гача бошдан кечирганларни ҳар куни энг майда-чуйда- 
ларигача ёзиб борар эдим, энди эса турмушимдаги энг 
катта воқеаларпигина ёзиб бораман.
Бу ерда йилнинг қайси вақтида ёғингарчилик ва 
қайсн вақтда қуруқгарчилик бўлишини билиб олднм, 
демак, энди ёғингарчилик мавсуми учун ҳам, қуруқгар- 
чилик мавсуми учун ҳам ўз вақтида ҳозирлпк кўриб 
қўйишни бнламан.
Лекин бу тажрибани ҳосил қилмоқ менга жуда қим- 
матга тушди. Уша вақтда менинг турмушимда юз бер- 
ган ҳодиса бунга далил бўла олади.
Еғинлар тўхтаб, қуёш жанубий ярим доирага ўтган 
ҳамоно оз-моз шоли ва арпамни сепмоқ учун қулай 
фурсат келди, деб ўйлаганлигим 
ўқувчига . юқорида 
маълум бўлган эди. Шоли ва арпани сепиб қўйиб, ҳо- 
силни кута бошл.адим. Лекин қуруқгарчилик ойлари 
бошланиб кетди, ерда бир қатра ҳам пам қолмади ва 
битта ҳам дон униб чиқмади. Яхшики, шоли ва арпадан 
бир сиқимдан олиб қолган эканман. Мен эҳтиёткорлик 
қилиб, ўзнмга: «Уруғнинг ҳаммасини сепиб қўймайин, 
ҳали бу ернинг иқлнмини ўрганиб олганим йўқ, уруғни 
қачон ташлаш ва ҳосилини қачон йиғиштириш лозим- 
лигини билмайман», деган эдим. 
Бу эҳтиёткорлигим 
учун ўзимдан жуда мамнун бўлдим, чунки ерга таш- 
лаган уруғим қурғоқчилик натижасида батамом чнқ- 
май йўқ бўлиб кетишига ишонган эдим. Аммо бир неча 
ой ўтгач, сал ёғин тушиб ер нам бўлиши биланоқ се- 
пилган доннинг ҳаммаси энди сепплган уруғдек униб 
чиққанипи кўриб жуда ҳайратда қолднм!
Ғаллам ўсиб, пишгунча мен бир иш қилдим, бу иш 
кейинчалик менга катта фойда келтирди.
Еғинлар тўхтаб, ҳаво очилгач, яъни тахминан ноя- 
брда мен дарахтзордаги боғимга бордим. Бир неча ой- 
дан буён бу ерга келмаган эдим ва ҳамма нарсанинг 
ҳеч бузилмай, ўзим турган вақтда қандай бўлса, худди 
шундай ўзгармасдан турганини кўриб жуда хурсанд 
бўлдим. Капа атрофидаги қўрагина ўзгарибди, холос. 
Маълумки, бу қўра икки қатор қилиб қоқилган қозиқ- 
лардан қилинган эди. Қўранинг ўзи 
бут эди, лекин 
мен ўша вақтда яқин орадаги жинси ўзимга номаълум 
бўлган кичкина дарахтлардаи кесиб олиб қоққан қо- 
зиқлар узун-узун новда чиқарибдп, бу новдалар толни 
каллак ургаида чиқарадиган новдаларнинг ўзига ўх- 
шар эди. Бу ниҳолларни кўриб ҳайратда қолдим ва 
қўрамнинг кўм-кўк яшнаб туришн мени жуда хурсанд
66
www.ziyouz.com kutubxonasi


^қилди. Бу новдаларнинг ҳаммаси текис ва баб-баравар^ 
.ўссин деган ният билан ҳар бир дарахтдаги новдалар- 
: ни кўзлаб баравар ҳилиб ҳўйдим.
Боғ ҳовлимнинг саҳни йигирма беш диаметрча бўл- 
'са ҳам, кўп ўтмай, дарахтларнинг 
(қозиҳларни эпди 
дарахт деб аташим мумкин) 
шохлари ўсиб, шундай 
қуюқ салқин бердики, ҳар қандай 
иссиҳ 
кунда ҳам 
' одам буларнинг соясйда офтобдан ўзини саҳлай ола- 
диган бўлди. Шу сабабдан, яна шундай ходачалардан 
!кўпгина кесиб келиб, уларни аввалги уйимнинг атрофи- 
га икки катор ҳилнб ўтҳазди,м. Буларнинг ҳаммаси кў- 
карди ва орадан кўп ўтмай ҳовлимнинг атрофи ҳалин 
дарахтзорга айланди, бу дарахтлар аввал бошда мени 
иссиҳдан сақлади, кейинчалик эса бошҳа яна ҳам му- 
ҳимроҳ ишимга бакор келди.

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish