ҚУҚҚИСДАН ЮЗ БЕРГАН ҚУРҚИНЧЛИ
ҲОЛАТ. РОБИНЗОННИНГ УЗ УЙИНИ
МАҲҚАМЛАГАНИ
Кўп ўтмай бир ҳодиса юз берди, бу ҳодиса менинр.
ҳаётимни бутунлай бетинч қилиб қўйди.
Чошго.ҳ пайти эди. Денгиз ёқалаб қайиғим турган
жойга қараб бораётган эдим, қум устига жуда аниқ бў-
либ тушган одам изига бирдан кўзим тушиб қолди, мен
ниҳоят даражада ҳанратда қолдим ва жуда
қўрҳиб
кетдим!
Бирдан тўхтаб, тик турганимча қотиб қолдим, гўё
момақалдироқда қолган одамдай ҳангу манг эдим, гўё
аллақандай ажиналар кўз олдимдан ўтгандай бўлди.
Атрофга қулоқ солиб, уёқ-буёққа кўз
ташладим,
аммо ҳеч кимнинг овозини эшитмадим ва ҳеч қандай
зот ҳам кўринмади.
Атрофни яхшироқ текшириб кўрмоқ учун
югуриб
соҳнл бўйидаги тепага чиқдим; яна денгиз бўйига туш-
дим; бир оз соҳил ёқалаб юрдим, ҳеч нарсани кўрма-
дим: шу оёқ изидан бошқа одам нишонаси йўқ эди.
Қайтиб, ҳалиги жойга келдим. Бу жойда яна одам
изи бор-йўқлигини аниқ текшириб кўрмоқчи
бўлдим.
Бошқа из кўринмади. Эҳтимол, бу хаёлотдир? Эҳтимол,
бу одам изи эмасдир? Иўқ, шубҳам ноўрин эмас! Бу из
аниқ одам изи: мен оёқнинг кафтини, бармоқларинива
товонини яққол кўрдим. У одам бу ерга қандай келди
экан? Қаёқдан келган бўлсайкин? Фараз ва гумонларга
чўмиб кетиб, булардан ҳеч бирига кўнглим қарор топ-
мади.
Қаттиқ ҳаяжон ва қўрқинч ичида уйга, ўз қўрғоним-
га қараб оёқларим ерга тегмай югуриб кетдим. Миям-
да ҳар хил фикРлаР пайдо бўлди. Мен жуда қаттиқ
қўрққан эдим.
Уч-тўрт қадам босиб, орқамга қарар эдим. Мен ҳар
бир бутадан ва ҳар бир дарахтдан ҳам қўрқа бошладим,
олиедан тўнка кўзимга одам бўлиб кўрина бошлади.
Учраган ҳар бир нарсанинг кўзимга қандай ваҳима-
ли бўлиб кўринганини, ўша пайтда қўрқинчли ва бемаъ-
ни фикрлар хаёлимга келганини ва йўлда қандай бе-
ҳуда фикрга борганимни тасвир қилиб бўлмайди.
94
www.ziyouz.com kutubxonasi
Қўрғонга етиб келгач (шу кундан бошлаб уйимни
қўрғон деб атай бошладим), орқамдан чопар қувиб ке-
лаётгандай, ҳадаҳа қўрғонга кириб олдим.
Мен қўрғонга ҳар вақтдагидек нарвон қўйиб ошиб
тушганим ҳам ёки эшикдан, яъни тепанинг тагидан қа-
зилган йўлакдан кирганим ҳам эсимда йўқ;
эртасига
қўрғонга қандай кирганимни эслай олмадим.
Орқасидан ит қувиб келаётган битта ҳам қуён, бит-
та ҳам тулки ўз инига менчалик шошилиб югурмаган
бўлса керак.
Тун бўйи мижжа қоқмадим
ва бу ерга
одамзод
қандай қилиб келди, деган бир саволнинг ўзи хаёлим-
да минг қатра такрорланди.
Эҳтимол, бу из оролга тасодифан келиб қолган би-
рорта ваҳшийнинг изидир. Балки ваҳшийлар кўпчилнк
бўлгандир? Балки, улар ўз пирогаларида
келгандир-
лар ва уларни бу ерга денгиз оқими ёки шамол келти-
риб ташлагандир. Улар соҳилга чиққан ва кейин яна
денгизга тушиб қайтиб кетишган бўлиши жуда эҳтимол,
чунки мен уларга яқин жойда яшагим
келмаганидек,
улар ҳам бу қуруқ саҳрода турмоқни лозим кўрмаган-
дирлар.
Албатта, улар менинг қайиғимни кўрмаган, кўрган
тақдирда, бу оролда одамлар туришини билган, уларни
қидира бошлаган ва албатта мени топиб олган бўлур
эдилар.
Аммо бошқа фикр: «Улар менинг қайиғимни кўриб
қолган бўлса-я?» деган фикр қўрқитиб юборди. Бу фикр
менн жуда қнйнаб, эзиб ташлади.
«Тўғри, улар яна денгизга тушиб қайтиб кетишган,-—
дедим ўз-ўзимга, — лекин улар яна келмайди, деб бўл-
майди; улар қайтиб келишади, улар албатта бир гуруҳ
бошқа ваҳшийларни ҳам эргаштириб келишади ва ме-
ни топиб, еб кетишади. Мабодо мени тополмагап тақ-
дирда ҳам, барибир экинзоримни, қўрғонимни кўриша-
ди, ғалламни пайхон қилиб, молларимни ҳайдаб кети-
шади, шунда мен очликдан ўлиб кетаман».
Бу қўрқинчли ҳодисадан кейин икки кунгача
қўр-
ғондан бошимни чиқармадим, ҳатто оч қола бошладим.
Мен уйда тайёр озиқ-овқатни кўп сақламас эдим. Учин-
чи куни арпа нони билан сувдан бўлак ҳеч нарсам қол-
мади.
Мени яна шу нарса ҳам катта ташвишга сола бош-
ладики, ҳар куни кечқурун еоғиладиган эчкиларим (бу
иш кундалнк машғулотим бўлиб қолган эди) эндн сс-
95
www.ziyouz.com kutubxonasi
ғиқсиз қола бошлади. Мен бечора
эчкилар соғиқсиз
қолиб жуда азоб чекишини билардим, бундан ташқари,
.уларнинг сути қочиб қолади, деб қўрқар эдим. Гумо-
ним тўғри чиқди: эчкиларнинг кўпи касалланиб, бутун-
лай сут бермай қўйди.
Тўртинчи куни ўзимни дадил тутиб ташқарига чиқ-
дим. Ш у орада хаёлимга бир фикр келди, бу фикр ме-
ни аввалгидек дадил қилиб юборди. Мен қаттиқ ғ ” р-
қиб, ваҳима ичида ҳар хил хаёлга бориб, бир фикрга
кела олмай турган вақтимда, одам изи тўғрисидаги бу
қодисани ўзим ўйлаб чиқармадиммикан, бу ўз оёғнм-
нинг изи эмасмикин, деган фикрга келдим. Мен сўнгги
марта қайиғим ёнига борганимда қум устидан
босиб
ўтган бўлишим, шунда изим қолган бўлиши мумкин.»
,Тўғри, менмэдатда бошқа йўлдан қайтар эдим, лекчн
бунга кўп вақт бўлди, аммо мен бу йўлдан эмас, ўн а
йўлдан ўтган эдим, деб ишонч билан айта оламанми?
Мен ҳам гўрдан тирилиб чиққан одам ҳақида ёлғон
чўпчак тўқиб, ўз чўпчагидан ўзи қўрқиб ваҳимага туш-
ган одамга ўхшадим, бу — менинг ўз изим, деб ўзимгш
ишонтиришга ҳаракат қилдим.
Дарҳақиқат, бу из ўз изим эди!
Шунга ишониб ўзимни дадил ушлаб, ҳар хпл рўз-
ғор ишлари билан уйдан ташқарига чиқа
бошладим.
Мен яна ҳар куни боғ уйимга борадиган бўлдим. У ер-
да эчкилар соғар ва узум узар эдим. Лекин
менинг
гумонсираб, ҳар қадамда атрофга боқиб, ҳар лаҳзада
саватчамни ташлаб қочишга тайёр одамдек шрганимни
кўрганингизда, мени албатта виждон азобидан қийна-
лаётган катта жиноятчи деб билар эдингиз.
Орядан яна икки кун ўтгач, анча дадил Сўлиб қол-
дим. «Қўрқувларимнинг ҳаммаси беҳуда бир хато ор-
қасида рўй берди», деб ўзимни батамом ишонтирди.л,
шундай бўлса ҳам ҳеч қандай шубҳа қолмаслтги учун
ўша соҳил бўпига бориб, ҳалиги сирли изни ўз оёғим-
нинг изи билан солиштириб кўрмоқчи бўлдим. Агар ик-
ки из ҳам баравар бўлса, мени қўрқитган из ўз изим
эканига ва ўзимдан-ўзим қўрққанимга
ишонч
ҳосил
қилмоқчи бўлдим.
Ана шу фикр билан йўлга тушдим. Лекин ўша сир-
ли из турган жойга келгач, менга, биринчидан, қайиқ-
дан тушиб уйга келаётганда, бу ерга келиб' қолишим
асло мумкин эмаслиги аниқ аён бўлди, иккинчидан, тақ-
қослаб кўрмоқ учун оёғимни ҳалиги из устига
қўйиб
кўрсам, менинг оёғим анча кичик экан!
96
www.ziyouz.com kutubxonasi
Юрагимни яна ваҳима босди, худди безгак одамдей
қалтирай бошладим; яна ҳар хил гумон ва шубҳалар
миямни қуршаб олди. Мен бу соҳилга одам келибди,
битта эмас, беш-олтита одам келибди, деган
қаттиқ
ишонч билан уйга қайтиб келдим.
Мен ҳатто, булар бошқа жойдан келган
одамлар
эмас, шу оролнинг ўзида яшайдиган одамлардир, деган
хаёлга ҳам бордим. Тўғри, мен шунча вақт ичида бу
оролда битта ^ам одам кўрганим йўқ, лекин улар кўп-
дан бери бу ерда яшириниб юрган бўлиши, демак, мени
бехосдан қўлга тушириб олмоқлари мумкин.
Бу хавфдан ўзимни қандай сақлашим
керзклиги
устида кўп бош қотирдим, лекин ҳеч қандай чо])а ўй-
лаб тополмадим.
«Агар ваҳшийлар менинг эчкиларимни топиб олса-
лар ва бош тортиб турган ғалламни кўриб қолсалар,—
дедим ўз-ўзимга — улар янги ўлжалар учун бу оролга
доим келиб турадиган бўладилар; агар улар
менинг
уйимни кўриб қолсалар-чи, албатта уй эгаларини қиди-
ра бошлайдилар ва охири мени ҳам топиб оладилар».
Шу сабабдан ҳамма қўтонларнинг деворини бузиб,
эчкиларнинг ҳаммасини ҳайдаб юбормоқчи, сўнгра ҳар
икки экинзорни бузиб, кўкариб турган шоли билан ар-
пани кўмиб ташламоқчи ва душман ҳеч қандай нишона
тополмаслиги учун капамни бузиб ташламоқчи бўлдим.
Юрагимга ваҳима солган шу оёқ изига кўзим тушган
вақтдаёқ менда шундай фикр пайдо бўлган эди. Хавф-
хатар тўғрисида ўйламоқ ҳамиша хатарнинг
ўзидан
кўра қўрқинчлидир, ёвузлик тўғрисида ўйламоқ ёвуз-
ликнинг ўзидан ўн минг баравар ёмонроқдир.
Тун бўйи ухлай олмадим. Аммо уйқусизликдан та-
мом ҳолдан кетгач, эрталабга яқин қаттиқ ухлаб ке-
тибман, жуда яхши ва тўйиб ухлабманки, ўринданжуда
тетик бўлиб турдим, кўп вақтдан бери мен ўзимни бун-
чалик тетик ҳис қилмаган эдим.
Энди бамайлихотир мулоҳаза қила бошладим ва ма-
на бундай фикрга келдим. Менинг оролпм бу
ернинг
энг яхши жойи. Бу оролнинг йқлими-жуда соз, ҳар хил
ёввойи қуш ва ҳайвонлар кўп, ҳар хил хушбичим, гўзал
дарахтлар кўп. Бу орол қитъага яқин бўлганидан, қи-
таъада яшовчи ваҳшийларнинг бу орол соҳилларига ўз
пирогаларига тушиб келиб туришлари
ҳеч
таажжуб
эмас. Уларни буёққа денгиз оқими ёки шамол суриб
келган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Албатта, бу
ерда муқим яшовчи ваҳшийлар йўқ, лекин ўткинчи ваҳ-
7—4400
97
www.ziyouz.com kutubxonasi
шийлар ҳеч шубҳасиз бу оролга тушиб туради. Шунга
қарамасдан, бу оролда яшай бошлаганимга ўн беш йил
бўлган бўлса ҳам, ҳозиргача бу ерда одамзод уруғнни
кўрганим йўҳ; шундай экан: «Ваҳшийлар бу жойга ке-
либ турсалар ҳам, ҳеч вақт узоқ турмайдилар.
Улар
озми-кўпми, бу ерда истиқомат қилмоқни лозим
кўр-
маган ёки фойдали деб билмаган эканлар, бундан бу-
ён ҳам бу ерга келиб яшамайдилар», деб фараз қилмоқ
керак.
Демак, мени биргина хавф, яъни улар менинг оро-
лимга тасодифан келиб қолган вақтларда улар билан
учрашиб қолиш хавфи қўрқитади, холос. Лекин улар бу
ерга келган тақдирда ҳам бизнинг дуч келиб қолишимиз
жуда гумон, чунки, биринчидан, ваҳшийлар
бу ерда
дурмайдилар, улар ҳар сафар бу ерга келганларида уй-
ларига тезроқ қайтиб кетмоққа ошиқишлари
турган
гап; иккинчидан, улар доим оролнинг менинг уйимдан
анча узоқ томонига тушадилар, деб ишонч билан айтса
бўлади.
Мен оролнинг у томонига жуда кам бораман, шу са-
бабдан, менга ваҳшийлардан унча қўрқмоқнинг ўрни
йўқ; шундай бўлса ҳам, улар яна оролга келган тақдир-
да яширина олишим мумкин бўладиган бехатар
бир
жой қилмоқ тўғрисида ўйламоқ керак.
Мен ертўламни кенгайтираман деб, ундан
ҳовли
ташқарисига чиқадиган йўлак қазиганим
учун
энди
қаттиқ пушаймон едим. Ҳарна қилиб бўлса-да бу хато-
ки тўғриламоқ керак эди. Кўп ўйлагач, ертўладан чи-
қадиган эшикни ҳовли ичида қоладиган қилиб, қўрғон
атрофини айлантириб яна бир девор тортмоқчи бўлдим.
Лекин менга янги девор солмоқ учун
ҳожат ҳам
бўлмади: мен бундан ўн икки йил аввал эски девор ат-
рофига икки қатор дарахт тиккан эдим, бу дарахтлар
жуда қалин тикилган эди, улар ғуж ўсиб, ўз-ўзидан де-
вор ўрнини босиб қолибди. Энди дарахтлар орасига қо-
зиқ қоқиб уни мустаҳкам девор каби қилмоқ қолди хо-
'лос. Мен шундай қилдим ҳам.
Энди қўрғонимнинг атрофига икки қатор девор олин-
ган. Лекин ишим1 бу билан тугамади. Кейинги девор-
нинг орқа томонидан майдоннинг ҳаммасига
мажнун-
толга ўхшаш дарахтлардан ўтқаздим. Улар жуда яхши
кўкариб, тез орада катта бўлишди. Утқазган дарахтим
йигирма минг тубга етар эди. Келадиган
душманни,
олисдан туриб кўрмоқ мумкин бўлсин, деб девор билан
дарахтзор ўртасида анча бўшлик жой қолдирган эдим,
98
www.ziyouz.com kutubxonasi
шундай қилмаганимда душманлар дарахтларни пана қи«
либ, менипг деворим тагига келиб олишлари мумкин эди.
Икки йил ўтгач, уйим атрофида кўм-кўк чакалакзор
пайдо бўлди, беш-олти йилдан сўнг эса, теварак-атро-
фим одам юра олмайдиган қалин чангалзорга
айлан-
ди, — бу дарахтлар ана шундай ақл бовар қилмайдиган
даражада тез ўсди. Энди ҳеч ким, ваҳший ҳам, мада-
ниятли одам ҳам, бу чангал ўрмон орҳасида уй борли-
гнни пайқай олмайди.
Қўрғонга кириб чиқмоқ учун мен тепаликка
нар-
вон'қўйиб ошиб ўтадиган бўлдим (чунки дарахтлар ора-
сидан одам ўтадиган йўлак қолдирмаган эдим). Нар-
вон олиб қўйилгач, менинг уйимга одам боласи соғ ўта
олмас эди.
Ҳаётим таҳлика остида қолаётгандек бўлиб кўрин-
ган биргина хаёлот орқасида ўзимга ана шунча
оғир
ишни орттириб олдим! Одамлар орасидан
узоқ
бир
жойда шунча нил дарвишона яшаб, аста-секин одамлар-
дан бегона бўлиб кетдим, назаримда одамлар арслон
ва йўлбарслардан ҳам даҳшатлироқ бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |