Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

ҳар
сафар 
ҳа
м уни янгидан бошлашга мажбур бўлдим. 
Лекин охири кўнглим ўрнига тушди — мен анча дуруст 
зонт ясаб олдим. Гап шундаки, мен очилиб-ёпиладиган 
зонт ясамоқчи эдим, бутун қийинчиликнинг боши ҳам 
шунда эди. Албатта, ёпилмайдиган зонт ясамоқ 
осон 
эди-ю, лекин унда зонтни ҳар доим очиқ олиб юриш ло- 
зим бўлар ва бу жуда ноқулай эди. Мен бу қийинчи- 
ликни енгдим, менинг зонтим очилиб-ёпиладиган зонт 
бўлди. Мен эчки терисининг юнгини устига қилиб та- 
ранг тортиб қўйдим: ёмғир суви худди нишаб томдан 
' оқиб тушгандай зонтда турмайдиган ва энг қаттиқ ис- 
сиқ ҳам ундан ўтмайдиган бўлди.
Бу зонт билан мен ҳар қандай ёмғирдан қўрқмайди- 
ган ва куннинг энг иссиқ пайтларида ҳам бемалол юра- 
верадиган бўлдим, зонтнинг ҳожати бўлмаган пайтлар- 
да уни ёпиб қўлтиғимга қисиб кета бердим.
Мен ўз оролимда шу тариқа, хотиржам ва мамнун- 
лик билан кун ўтказдим.
Ўн т ўрт инш боб
РОБИНЗОННИНГ БОШҚА БИР КИЧИҚРОҚ
ҚАЙИҚ ЯСАБ, ОРОЛ АТРОФИНИ АЙЛАНИБ 
ЧИҚИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНИ
Яна беш йил ўтди, хотиримдан чиқмаган бўлса, бу 
вақт ичида ҳеч қандай фавқулодда воқеа бўлгани йўқ.
Ҳаётим аввалгича — оҳиста ва тинч кеча берди; ма- 
коним ўша эски жой, бутун вақтим аввалгидек меҳнат 
ва ов билан ўтди.
Энди дон-дуним анча кўпайиб, кўтарган 
ҳосилим 
менга йил бўйи бемалол етадиган бўлди, узум ҳам мўл- 
кўл бўлиб қолди. Энди дарахтзор билан экинзор мен- 
дан аввалгидан ҳам кўп меҳнат қилишни талаб қила 
бошлади.
Лекин менинг асосий машғулотим янги қайиқ қуриб 
олиш бўлди. Бу сафар қайиқни қуриш билан бирга,уни 
сувга ҳам тушириб олдим; ярим милча масофага тор- 
гина канал қазиб, қайиқни ана шу канал орқали кич- 
кина қўлтиққа олиб келдим.
Уқувчига маълумки, биринчи қайиғимни жуда катта 
ҳажмда ясаганимдан уни ўз ақлсизлигимнинг хотираси 
қилиб қурилган жойда қолдириб кетишга мажбур бўл-
83
www.ziyouz.com kutubxonasi


1
*ан эдим. Бу қайиқ менга доим бундан буён ўйлаб, ақл 
билан иш қилмоқни эслатиб турар эди.
Шундай қилиб, энди мен анча тажрибали 
бўлиб 
қолдим. Дуруст, бу сафар қайиқни сувдан ярим милча 
нарида қурдим, чунки сувга яқин жойдан қайиққа ярай- 
диган дарахт тополмадим, аммо бу сафар қайиқни ҳар- 
ҳолда сувга тушира олишимга амин эдим. 
Бошлаган 
ишимга бу сафар кучим етишини* билиб, уни охирига 
етказмоққа қатъий киришдим. Қайиқ қуриш иши билан 
икки йилга яқин банд бўлдим. Қайиқ билан денгизда 
сузиб юрмоқ учун имкон топмоқ иштиёқим шунчалик 
баланд эдики, бу имконга етишмоқ учун меҳнатимни 
ҳеч аямадим.
Аммо шуни айтиб қўймоқ керакки, мен бу янги қа- 
йиқни оролимни ташлаб кетиш ниятида қурганим йўқ. 
Бу ниятдан воз кечишга мажбур бўлганимга кўп вақт 
б)'лди. Қайиқ жуда кичик эди, у билан менинг оролим- 
дан қирқ ва ундан сал-пал ошиқ миль наридаги қитъа- 
га сузиб ўтмоқ тўғрисида ўйлаб ҳам бўлмас эди.
Менинг эндиги ниятим жуда кичик, яъни орол атро* 
фини айланиб чиқиш эди холос. Мен бундан аввал рў- 
парадаги соҳилга бориб, унда 
кўп янги 
нарсаларни 
кўрган эдим, бу нарсалар мени шунчалик банд қилган 
эдики, ўша вақтдаёқ оролнинг чор атрофини айланиб 
чиқмоқни ният қилиб қўйган эдим.
Мана энди қайиқ ясаб олгач, оролни денгизда қайиқ 
билан айланиб чиқишга қарор бердим. Йўлга 
тушиш 
олдидан сафарга яхшилаб ҳозирлик кўрдим. Қайиғим- 
га кичкинагина мачта ясадим, ўзимдаги чодир бўлак- 
ларидан бу мачтага мослаб кичкина чодир тикдим.
Қайиқ анжомлари тайёр бўлгандан 
кейин, 
унинг 
юрпшинн текшириб кўрдим ва чодирни кўтарганда анча 
дуруст юра олишига ишонч ҳосил қилдим. 
Шундан 
кейин йўлга чиқадиган нарсаларимни, яъни озуқа, ўқ- 
дори ва бошқа зарур буюмларни ёмғир ва тўлқиндан 
сақлаш учун эҳтиётдан қайиқнинг қуйруғига 
ҳамда 
тумшуғига иккита яшикча ўрнатдим. Қайиқнинг тагто- 
монини йўниб милтиқларни жойлаштирмоқ учун тарнов 
ясадим.
Қейин қайиқнинг қуйруқ томонига очиқ зонт тикиб, 
уни бошимда соябон бўлиб турадиган ва мени қуёш- 
дан сақлайдиган қилиб ўрнатдим.

ноябрда, яъни шоҳлигпмнинг ёки асирлигимпинг,—> 
нима десангнз ихтиёрингиз — олтинчи йили йўлга туш- 
дим,
I
84
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мўлжалдагидан ҳам кўп йўл босдим. Гап шундаки, 
менинг оролим аслида кичик бўлса ҳам, лекин унинг 
‘шарқий қисмидаги соҳилга бурилгач, рўпарамда 
ку- 
^тилмаган тўсиқ пайдо бўлди. Бу ерда ҳатор-қатор қоя- 
лар қирғоқдан ажралиб турмоқда; бу қояларнинг баъ- 
,зи бирлари сувдан чиқиб турибди, баъзилари эса сувда 
кўринмайди. Бу қоялар тизмаси очиқ денгизга олти мил- 
ча кирган, қояларнинг у бошида эса, нарёққа 
қараб 
*яна бир ярим милча созлиқ кетади. Шундай қилиб, бу 
;қийиқнн айланиб ўтмоқ учун соҳилдан анча узоқ ке- 
тишга тўғри келди. Бу ҳол жуда хатарли эди. Мен ҳат- 
то орқага қайтмоқчи ҳам бўлдим, чунки, бу қатор қоя- 
гларни айланиб ўтмоқ учун қанча йўл босишим керакли- 
тини аниқ белгилай олмадим ва таваккал қилиб юра 
беришга қўрқдим. Бундан ташқари, қайтнб кета оли- 
■ шимни ҳам билолмадим. Шунинг учун лангар ташладим 
(йўлга тушиш олдидан кемадан топиб олинган темир 
синиқларидан бирмунча лангарсимон 
нарсалар 
ясаб 
■ олган эдим), қўлимга милтиқни олиб қирғоққа тушдим, 
яқин жойдаги баланд тепа устига чиқиб, бу қатор қоя- 
ларнинг узунлигини кўз билан чамалаб кўрдим, улар 
бу ердан^жуда яхши кўриниб турар эди, шунинг учун 
йўлда давом этмоққа қарор бердим.
Лекин ҳали бу қояларга етганим ҳам йўқ эдики, 
бирдан жуда хатарли чуқур жойга тўғри келиб қолдим 
ва унинг кетидан денгиз гирдобига тушиб қолдим. Те- 
гирмон тарновига шашт билан тушаётган сувдек у мени 
бир бураб, ўз забтига тортиб олганича олиб кетди. Қа- 
йиқни соҳилга қараб буриш ёки бир чеккароққа чиқиб 
олиш тўғрисида ўйламоққа имкон йўқ-эди. Мен фақат 
шу ўпқоннинг энг чеккасида юриб, ўртасига тушмаслик- 
ка ҳаракат қилднм, холос.
Бу орада гирдоб мени ҳеч тўхтатмай ҳадеб нари 
олиб кета берди. Лоақал салгина шаббода 
турганда 
ҳам мен чоднрни кўтариб олар эдим, лекин денгиз жу- 
да сокин ва тинч эди. Эшкаклар билан шунча ҳаракат 
қилсам ҳам, ўпқондан чиқа олмадим ва жонимдан уми- 
димни узиб қўйдим. Бир неча милдан сўнг, 
мени ўз 
дамига тортгаи бу гирдоб оролни ёқалаб ўтувчи бошқа 
гирдоб билан қўшилиб кетишини билар эдим, шу са- 
бабдан мабодо мен шу ўпқонга етмасдан.бир чеккага 
чиқиб ололсам хўб, ололмасам, муқаррар ҳалок бўла- 
ман. Шунга қарамасдан, қайиқни бир четга 
чиқариб 
олмоқнинг иложини ҳеч тополмас эдим.
85
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қутулиш имкони йўқ: мени тўппа-тўғри ўлим кў^
моқда, денгиз тинч бўлганидан мен денгиз тўлқинид
|1
емас, балки очликдан ўлиб кетмоғим мумкин, 
;
Тўғри, қирғоқдан бир тошбақа тутиб олган эдим, ў 
жудаям катта эди, уни қайиққача зўрға кўтариб келол^ 
дим. Анчагина тоза сувим бор эди, кўзаларимдан 
энр
каттасига сув тўлдириб олган эдим, аммо минг миль 
юрганда ҳам қуруқ ернинг қорасини кўриб бўлмайди- 
ган бепоён океанда саргардон бўлиб 
қолган 
абгор 
одамнинг яшамоғи учун бу нима бўлади?
Узимнинг одамсиз, ҳувиллаган оролимни ўйлаб,уни 
ер юзасидаги жаннат деб билдим, фикр-ёдим шу жан- 
натга қайтиб кетмоқ бўлиб қолди. Бу оролга сидқидил 
қўл чўза бошладим.
— Оҳ, менга бахт ато этган саҳро! — деб хитоб қил- 
дим .—' Энди сени ҳеч кўра олмайман. О ҳ, ҳолим нима- 
лар кечади? Бу шафқатсиз тўлқин мени қаёққа олиб 
кетади? Мен қандай кўрнамак одам эканманки, 
меҳ- 
рибон тақдир хуш кўриб насиб қилган ўшандай гўзал 
оролда ёлғизликдан ваҳимага тушиб, унга лаънатлар 
ўқидим-а!
Мана энди бу орол мен учун қадрли ва а*зиз бўлиб, 
уни кўрмоқ умрбод насиб бўлмаса-я, деб ўйлаганимда 
юрагнм эзила бошлади.
Охири йўқ сув мени ҳамон олиб кетмоқда. Мен ўл- 
гудай қўрққан ва ноумидликда қолган бўлсам ҳам, бу 
ҳиссиёт ичида ўзимнн йўқотиб қўймадим, бу ўпқондан 
чиқиб олмоқ ва тошлардан айланиб ўтмоқ учун қайиқ- 
ни шимол томонга бурйшга ҳаракат қилиб, бор кучим 
билан эшкакларни эша^бошладим.
Чошгоҳ пайтида қўққисдан шаббода турди. Бу шаб- 
бода руҳимни кўтариб юборди. Шаббода тез юриб, ярим 
соат деганда яхши шамолга айланиб кетганда, қанчалик 
қувонганимни ўзингиз тасаввур қила беринг!
Бу орада денгиз мени оролдан жуда узоққа олиб 
кетди. Ш у пайтда туман кўтарилса борми — мен ҳалок 
бўлиб кетар эднм.! Ёнимда компас йўқ, мабодо оро- 
лимни кўздан қочирсам, қаёққа йўл тутишни 
билмай 
қолар эдим. Бахтимга ҳаво очиқ, тумандаи эса 
асар 
ҳам йўқ эди. Мен мачтага чодирни кўтардим ва қайиқ- 
ни шимол томонга буриб, ўпқондан чиқиб олмоққа ҳа- 
ракат қилдим.
Шамол қайиғимни буриб йўлини 
ўзгартиргач 
ва 
қайиқ гирдобни кўндаланг кесиб юра бошлагач, ден- 
;гизда ўзгариш пайдо бўлганини кўрдим: сув анча тинди.
86
www.ziyouz.com kutubxonasi


'Гушундимяи, бирор сабабга кўра денгиз оқими бўшаша 
бошлади, бу шалола қутуриб оқиб турган пайтДа эса, 
сув ҳамиша лойқаланиб оқмоқда эди. Дарҳақиқат, кўп 
ўтмай, мен ўнг томонимда, яъни шарқ томонимда қоя* 
ларга кўзим тушди (бу қояларни уларнинг ҳар бири атч 
рофида айланишиб юрган оқ кўпиклар узоқдан билди- 
риб турар эди). Шалоланинг йўлини тўсиб, уни секин- 
даштирган ана шу қоялар экан.
Орадан кўп ўтмай тушундимки, бу қоялар шалолани 
тўсиб секинлатиш билан бирга, уларни иккига бўлиб 
юборар, буларнинг энг каттаси қояларни чап томонда 
қолдириб, ўзи жануб сари астагина йўл олар, иккинчи- 
си эса дарҳол орқасига қайтиб, шимол-ғарб томонга 
йўл солар экан.

Дор тагида бўйнига сиртмоқ солинаётганда гуноҳи 
кечирилиб, омон қолган ёки томоғига пичоқ тақалган 
пайтда қароқчилар қўлидан қутулиб қолган одамгина 
менинг шу пайтдаги шод-хуррамлигимни пайқай олади.
Шод-хуррамликдан кўнглим жуда кўтарилиб, қайи- 
ғимни орқага бурдим ва чодирни шамол юраётган то- 
монга қаратиб тикиб, унинг салқинида 
вақтихушлик 
билан орқага қараб йўл солдим.
Соат бешларда соҳилга етиб келдим ва қулай бир 
жойни танлаб қайиқни қирғоққа боғладим.
Оёқларим қаттиқ ерга теккач, шу қадар 
хурсанд 
бўлдимки, буни тасвирлаб бўлмайди!
Бой ва оромбахш оролимнинг ҳар бир туп дарахти 
менга қанчадан-қанча азиз кўринди! Қечагина юрагим- 
да зерикиш ва ғам-ғусса туғдирган бу тепаларга ва бу 
водийга қизғин муҳаббат ва завқ билан тикила бошла- 
дим. Экинзор ва дарахтзоримни, ғоримни, содиқ итим- 
ни ва эчкиларимни яна кўрар эканман деб қанчадан- 
қанча қувондим! Капамга олиб борадиган йўл 
менга 
шунча гўзал бўлиб кўриндики, асти қўйинг!
Дарахтзор боғимга етиб келганимда кеч кирибқол- 
ган эди. Қўра деворидан ошиб ўтдим ва салқин жойга 
етиб, жуда чарчаганимдан дарров ухлаб кетдим.
Аммо бировнинг овозига уйғониб кетиб, жуда ҳай-< 
ратда қолдим. Дарҳақиқат, бу одам овози эди! Бу орол- 
да одам бор экан, у тун ярмида овози борича қичқирди:
— Робин, Робин, Робин Крузо! Бечора Робин Кру- 
зо! Қаерга келиб қолдинг? Сени бу ерга қандай бало 
келтириб ташлади?
Қайиқ эшкакларини эша бериб мадорим қуриб, ҳол- 
дан кетганимдан жуда қаттиқ ухлаган эканман, дарров
87
www.ziyouz.com kutubxonasi


уйғона олмадим ва анча вақтгача бу овознн тушимда 
эшитаётгандай бўлдим.
Лекин овоз ҳадеб такрорлана берди:
— Робин Крузо, Робин Крузо!
Энг охир, уйғониб, қаерда эканимни пайқадим. Ав- 
рал бошда жуда қўрқиб кетдим. Сакраб ўрнимдан ту- 
риб, ваҳима ичида уёқ-буёққа қарадим ва бнрдан тепам- 
га қараб, тўтимга кўзим тушди, у қўра деворига қўниб 
турар эди.
Албатта, бу сўзлар унинг оғзидан чиққанига дарров 
ақлим етди: шу хўрлик сўзларни унга ўзии 
ўргатган 
эдим, у бу сўзларни қаттиқ уқиб олган эди. У қўлимга 
қўниб, тумшуғини юзимга яқин қўйнб оларди-да: «Бе- 
чора Робин КрузоРҚаерга келиб қолдинг? Сени бу ерга 
қандай бало келтириб ташлади?» деб қичқирар 
эди. 
Ҳатто бу қушнинг тўти эканига ва бу ерда 
тўтидан 
бошқа нарсанинг йўқ эканига ишонганимдан кейин ҳам, 
анчагача ўзимни босиб ололмадим.
Биринчидан, тўтининг боғ уйимга қандай келолга- 
нига ва иккинчидан, нега бошқа жойга бормасдан, худ- 
ди ана шу жойга учиб келганига сира ақлим етмади.
Лекин бу қуш ўзимнинг вафодор тўтим эканига зар- 
рача ҳам шубҳа қилмаганимдан, номини 
айтиб уни 
чақирдим-да,- қўлимни узатдим. Ургатилган қуш дарров 
қўлимга қўниб, яна:
— Бечора Робин Крузо! Қаерга келиб қолдинг?— 
деган сўзларни такрорлай бошлади.
Тўти мени яна кўрганига жуда шод эди. Уз-ўзидан 
маълумки, кападан кет»ар вақтимда тўтини ҳам елкамга 
қўндириб ўзим билан бирга олиб кетган эдим.
Менинг денгиздаги бу муваффақиятсиз саёҳатим узоқ 
вақт денгизни ҳавас қйлмайдиган қилиб қўйди, кўп кун- 
ларгача мен денгизнинг мени океанга олиб кетганини 
ва хавф-хатарга йўлиққанимни эслаб юрдим.
Албатта, қайиғим оролнинг бу томонида, яъни уйим- 
га яқинроқ жойда бўлганда кўп яхши бўлар эди, ун- 
да оролимни шарқ томонидан айланиб чиқмоққа урин- 
маган ҳам бўлар эдим, аммо энди қайиғимни ташлаб 
келган жойимдан буёққа қандай олиб келсам экан? Бу 
тўғрида ўйлаш биланоқ юракларим орқамга 
тортпб, 
томирларим бўшашиб кетди. Оролнинг у томонида аҳ- 
вол қандақа эканидан мен тамоман бехабарман. У то- 
монда ҳам денгиз суви бу томондаги каби тез оқса, аҳ- 
волим нима кечади? Унда сув мени бу томонда қандай 
дуч билан очиқ денгизга олиб кетган бўлса, у томонда
88
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳам шундай куч билан қирғбқдаги қояга олиб 
бориб 
уради-ку.
Хуллас, бу қайиқни ясамоқ ва уни сувга туширмоқ- 
қа қанча кўп куч ва меҳнат сарф қилган бўлсам ҳам, 
жонимдан кечгунча қайиқсиз турган яхшироқ, 
деган 
фикрга келдим.
Шуни айтмоқ керакки, тириклигим учун керак бўл- 
ган асбобларни қўлда ясаб олмоққа анча уста бўлиб 
олдим. Мен бу оролда пайдо. бўлиб қолган кунларимда 
болта билан иш қилишни сира билмас эдим, энди бўл- 
са, айниқса асбобларимнинг озлигини назарга олганда, 
мени яхши дурадгор уста деса бўларди.
Кулолчилик ишида ҳам (тамом кутилмаган бир вақт- 
да) катта ўзгариш ясадим: айланадиган бир дастгоҳ 
қуриб олдим, натижада ишим тез ва 
унумли бўлди; 
рангига қа^раб бўлмайдиган беўхшов идишлар ўрнига 
энди хушбичим, кўзга ёқимли, расо идишлар ясай бош- 
ладнм.
Лекин ўз ихтироларимдан ҳеч маҳал трубка 
ясаб 
олган кунимдаги сингари қувонганим ва фахрланГаним 
йўқ. Албатта, менинг трубкам жуда қадим замонларда-. 
ги оддий трубкага ўхшар эди, бошқа • ҳамма 
кулол 
идишларим каби трубка ҳам ўтда пиширилган оддий 
сопол бўлиб, анча хунук эди. Лекин у анча пишиқ, маҳ- 
кам ва яхши тутун берар эди, энг муҳими, у бир нав 
трубка бўлиб, уни кўп вақтлардан бери орзу қилардим. 
Тамаки чекишга одатланганимга эса кўп вақтлар бўл- 
ган эди. Бизнинг кемада трубкалар бор эдию, лекин мен 
кемадан буюмлдрни ташиб олганимда бу оролда тамакн 
ўсишини билмасдан, уларни олишнинг ҳожати йўқ деб 
ўйлаган эдим.
Бу вақт ичида милтиқ дорилари ҳам озайиб қолиб- 
ди. Бу ҳол мени жуда ташвишлантирди ва гамга солиб 
қўйди, чунки дорини ҳеч жойдан топиб 
бўлмас эди. 
Дориларимнинг ҳаммаси тугагандан кейин нима қила- 
ман? Эчки ва қушларни қандай отиб оламан? Умрим 
охиригача гўштлик Даом емоқдан маҳрум бўлиб қол- 
сам-а?
89
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish