Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


РОБИНЗОННИНГ ДЕНГИЗГА ҒАРҚ БУЛИБ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

Тўққизинчи боб
РОБИНЗОННИНГ ДЕНГИЗГА ҒАРҚ БУЛИБ 
КЕТГАН КЕМАДАН БУЮМЛАР ТОПИБ ОЛГАНЙ, 
КАСАЛЛИК ВА ЗЕРИҚИШ
1 май. Бугун эрталаб сув қайтган пайтда соҳилда 
турган катта бир нарсага кўзим тушди, олисдан у боч- 
кага ўхшар эди. Бориб қарасам ростанам бочка экан.
КеМанинг бўлак-бўлак иарчалари шу ерда ҳолиб 
кетган эдн. Довул буларнинг ҳаммасини соҳилга чиқа- 
риб ташлаган бўлса керак. Кеманинг гавдаси чўҳҳа- 
йиб чиқиб турган томонга қарадим, наздимда у ҳар 
қачонгидан кўра сувдан анча баланд кўтарилиб тур- 
гандек кўринди.
Бочкада милтиқ дориси бор эди: бочкага сув кириб 
дори ивиб қотиб қолибди. Бочкани денгиз оқизиб кети- 
шидан сақлаб қолмоқ учун уни бир амаллаб юмалатиб 
баландроқ жойга чиқариб қўйдим, ўзим кунимга яраб 
қоладиган бирор нарса топилмасмикан, 
деган 
умид 
билап кемани текшириб кўрмоқ учун созлиқ жойдан 
юриб кема томонга бордим.
Бир оз яқинроқ бориб қараб ажаб қолдим: 
кема 
ўрнидан қўзғалиб қолипти. Кеманинг қуйруғи унинг 
танасидан ажралиб қолганига кўп вақт 
бўлган 
эди» 
энди эса у анча нарига суриб ташланибди, тўлқин бўл- 
са уни бўлак-бўлак қилиб юборибди. Аввал қум тагида 
қолган тумшуғи эса энди олти футча баланд кўтарилиб ^ 
қолибди. Кема қуйруғини палуба томовдан қум босиб 
қолибди, худди шу жойдан қирғоққа томон қум ара- 
лаш созлик ҳосил бўлибдики, энди мен шу қумликдак 
кема ёнига бора оламан. Аввал бу ерда сув бўлиб кема 
ёнига чорак милча сузнб келганлигим ўқувчининг хоти- 
рида бўлса керак. Нима сабабдан кеманинг ўз ўрнидан 
бунчалик қўзғалиб қолганлигига анча вақт ақлим ет- 
май турди. Лекин хийла ўтгач, бу ўзгариш зилзиланинг 
оқибати бўлса керак, деб ўйладим.
Зилзила кемани жуда мажақлаб, бўлак-бўлак қилиб 
юборибди, шунинг учун кеманинг пастки қаватидаги 
очиқ омборда бўлган турли-туман нарсаларни шамол 
ва тўлқин ҳар куни соҳилга оқизиб кела бошлади.
Кемадаги бу ўзгариш бутун фикр-хаёлимни чулғаб 
олди. Натижада янги жойга кўчиш тўғрисидаги фикр 
ҳам хотирнмдан кўтарилиб кетди. Эртасига кун бўйи
59
www.ziyouz.com kutubxonasi


кеманинг ички хоналарига кириш иложини топмоқ тўғ- 
рисида ўйладим. Бу хоналарнинг оғзига қум тиқилиб 
тўлиб қолганидан буларга кириш осон эмас эди. Ле- 
кин мен қийинчиликлардан қайтмайдиган ва ҳеч нар- 
садан қўрқмайдиган бўлиб қолганимдан 
бу ўринда 
ўзимни йўқотиб довдираб. турмадим. Дарҳол кема бў- 
лакларини таший бошладим, чунки ҳозирш турмушим 
учун менга ҳар қандай қақир-қуқурларнинг керак бў- 
лишини яхши-билардим.
3 май. Бугун қўлимга арра олиб бордим, кема қуй- 
руғининг бугун'қолган қисминй арралаб олмоқчи бўл- 
дим, лекин денгизда тўлқин бошланиб сув кўтарилиб 
кела бошлаганидан, бу ишни тўхтатишга мажбур бўл- 
дим.
4 май. Қармоқ солиб балиқ тутдим, лекин нуқул еб 
бўлмайдиган ёмон балиқлар илннди. Зерикиб кетдим, 
уйимга қайтиб кетмоқчи бўлдим, лекин қармоқни сўиг- 
ги марта ташлаганимда кичикроқ бир дельфин илнндн. 
Бундан жуда суюндим. Қармоқни ўзим ясадим. Қаноп- 
ни арқоннинг тевитини ечиб қилдим, қармоқнинс. ўзи- 
ни эса симдан ясадим. Шундай бўлса ҳам . қармогнмга 
шунчалик балиқ илинар эдики, бемалол тўяр эдим. 
Мен балиқларни офтобда қуритиб ер эдим.
5 май. Қемада ишладим. Палубанинг тўсинини ар- 
раладим, палубадан учта катта қарағай тахтани суғу- 
риб олиб, буларни бир қилиб боғладим ва сув қирғоққа 
қараб тошганда сол қилиб соҳилга сузиб ўтдим.
24 
май. Ҳамон кемани бузиб ташиш билан овора- 
мап. Омбордаги кўп нарсалар бир-бирига зич қилиб 
босиб қўйилган эди; буларпи лом билан ўрнидан қўз- 
ғатиб қўйдим, сув кўтарилиши билапоқ бир неча бочка 
ва иккита матрослар сандиғи сув бетига қалқиб чиқ- 
ди. Аммо бахтга қарши, соҳил томондан шамол туриб 
буларни денгизга олиб кетди. Бугун шамол рўпарадан 
турди, бочкалардан бир каттароғини тўлқин соҳилга 
оқизиб келди, бу бочкада чўчқа гўшти.бор эди, аммо 
бочкага шўр сув ва қум кириб гўшт бузилиб қолибди.
16 июнь. Денгиз бўйидан қатта тошбақа топиб ол- 
дим. Шунгача оролда битта ҳам тошбақани кўрганим 
йўқ эди.
17 июнь. Тошбақани писта кўмир чўғида пиширдим. 
Тошбақанипг ичидан олтмиштача тухум чиқди. Умрим- 
да бунчалик ширин гўшт емаган бўлсам керак! Бу 
оролда кун кўра. бошлаганимдаи буёққа гўштли овқа- 
тим фақат эчкн ва қуш ғўшти бўлган эди,: холоо. .
60
www.ziyouz.com kutubxonasi


18 июнь. Эрталабдан кечгача ёмғир қуйиб турди, уй- 
дам ташқарига чиқмадим. Бу ерда ёмғир совуқ бўл- 
майди, шундай бўлса ҳам кун бўйи баданларим уюшиб 
турди.
19 июнь. Ҳамон тобим йўқ: совуқдан худди қишда- 
ги каби қалтираб турдим.
20 июнь. Тун бўйи мижжа қоқмадим: бошим оғриб, 
баданларим қалтираб турди.
21 июнь. Аҳволим жуда ёмон! Узоқ ётиб, кучдан қо- 
лармиканман деб қўрқаман. Унда ҳолим нима кечади?
22 июнь. Бугун аҳволим бир оз яхши, лекин тузалиб 
кетармиканман, билмайман.
24 июнь. Сиҳатим анча яхши.
25 июнь. Қаттиқ безгак тутди, баданимдан етти соат 
муқум гоҳ совуқ, гоҳ иссиқ кўтарилиб турди. Тер бо- 
сиш ва ҳушдан кетиш тўхтади.
26 июнь. Анча дурустман. Ғамлаб қўйган гўштим 
тамом бўлиб қолди, гарчи ҳали бутунлай дармонсиз 
бўлсам ҳам, овга чиқишга мажбур бўлдим. Бир эчки 
отиб олдим, уни уйга зўрға кўтариб келдим. Эчки гўш- 
тидан бир парча кесиб кабоб қилиб едим. Ж уда ҳам 
шўрва ичгим келди, аммо менинг кастрюлим ҳам, шўр- 
ва пишириш мумкин бўлган бошқа идишим ҳам йўқ.
27 июнь. Бугун яна аввалги кунгидек қаттиқ безгак 
тутди, кун бўйи туз тотмай ва сув ичмай ётдим. Таш- 
наликдан юрагим куяди, лекин бориб сув олиб келишга 
мадорим етмади.
28 июнь. Қечаси ташналик жуда эзиб юборди, лекин 
чодирда ҳам, ертўлада ҳам бир томчи сув йўқ эди, эр- 
талабгача чидашга тўғри келди. Фақат тонг отарда 
кўз юмдим. Тамаки суви билан ромни қўшиб ўзимга 
дори тайёрладим. Ичган эдим, кўнглим айний бошла- 
ди. Аммо ҳарҳолда анча енгил тортдим.
30 июнь. Кун бўйи ўзимни дуруст сездим. Бадан- 
ларим уюшмади. Милтиқни олиб ташқарига чиқдим, 
лекин тез қайтдим, узоқ юришга 
қўрқдим. Тошбақа 
тухумини мазза қилиб едим.
Кечқурун кечаги доридан яна ичдим.
Бунга қарамай, эртасига, 1 июлда яна тобим қочди: 
яна безгак тутди, аммо бу сафар 
аввалгидан 
кўра 
бўшроқ тутди.
3 июлдап бошлаб безгагим тутмади. Аммо мен икки- 
.уч ҳафтадан кейингина тамом тузалиб кетдим.
Менгача бу соҳилга одамзод қадами тегмаганлиги- 
га тамом ишонч ҳосил қилдим, шунинг учун ҳам бу
61
www.ziyouz.com kutubxonasi


ердаи омон-?сон қантиб кетарман деган умидим қол- 
мадн.
Уйимнинг атрофини маҳкамлаб қўрғон қилиб олдим, 
кейин бу ерда тириклигим учун бакор келадиган бирор 
ҳайвон ва ўсимлик бор-йўҳлигини 
аниҳлаш 
ииятида 
оролни яхшнлаб текшириб чиқмоҳчи бўлдим.
15 июлда текширишга киришдим. Аввало сол билан 
кирган ўша кичкина қўлтиққа томон юрдим. Бу қўл- 
тиққа бир сойнинг суви қуюлар эди. Сув оқиб келаёт- 
ган томонга сой бўйлаб икки милча юргач, сув кўта- 
рилиб тўлқин бўлганда денгиз суви бу ерларга чиқмас- 
лигига ишондим, чунки бу 
ердаги ва юқорироқдаги 
сувнинг жуда тиниқ ва тозалиги бундан далолат бериб 
турар эди. Йилнинг шу мавсумида бу ерда ёғингарчи- 
лик бўлмаганидан сойнинг 
айрим-айрим 
жойларида 
сув кам эди.
Сойнинг икки қирғоғи пасқам экан: сув жуда гўзал 
кўкаламзор орасидан оқиб боради. Чор атрофни кўм- 
кўк қалин ўт-ўлан қоплаб олган, бу пасқам текислик 
баландроқ кўтарилган жойларда эса тамаки кўкариб 
ётибди. Тошқин бу баландликка чиқмаганлигидан та- 
маки жуда яхши битибди. Мен бу вақтгача ҳеч кўр- 
маган бошқа хил ўсимликлар ҳам бор экан, агар бу- 
ларнинг қандай ўт эканини билганимда улардан кўп- 
гина наф кўрган бўлар эдим.
Иссиқ ўлкаларда яшайдиган ҳиндилар томиридан 
нон қиладиган кассава1 дарахтини 
қидирдим, 
лекин 
тополмадим. Аммо бу ерда ажойиб ўсимликлардан бўл- 
ган алоэ1
2 ва шакарқамиш борлигини кўрдим. Шакар- 
қамиш ёввойи ҳолда ўсганидан ундан қанд қнлиб бўл- 
мас эди, лекнн мен алоэдан одам ейдиган бирор овқат 
ясаш мумкинлигини билмадим.
Эртасига, 10- куни яна ўша жойларда бўлиб, ундан 
ҳам нарироққа, ўт-ўланлар ўсган жойнинг охиригача 
бордим. Бу ерда ҳар хил мевалар ғарқ пишиб ётмоқда. 
Буларнинг кўпчилиги қовун. Дарахтларга 
чирмашиб 
кетган токларда битган узум бошлари пишиб пастга 
осилишиб ётмоқда. Бу ажойиботни кўриб жуда ҳайрон 
қолдим ва беҳад суюндим. Лекин Верберида турган 
вақтимда инглиз тоифасидан бўлган икки тутқун узум-
1 Қ а с с а в а — Америкада ўсадиган дарахт, унииг илдизида 
одамни тўқ тўтадиган фойдали крахмал кўп.
2 А л о э — иссиқ ўлкадарда ўсадиган нилуфарлар сирасидац 
бўлган ўсимлик,
www.ziyouz.com kutubxonasi


}!и кўп еб ичбуруғи бўлиб ўлганлиги дарҳол хотиримга 
кслдн; 
1
ну сабабдан мен бу узумдан фақат татиб кўр- 
дим, холос. Лекин меи узумни бошқа йўл бплан исти- 
фода 
1
уилмоқчи бўлдим, яъни уни қуритиб майиз қил- 
моқч и бўлдим, чупки майиз жуда ширин бўлади ва 
бунинг устига у одамшшг сиҳатига ҳеч зиён келтир- 
майди.
Шу куни уйга қайтиб келмадим. Дарахтзорда ётиб 
қолгим келди. Даррандаларнииг ҳужум ҳилиб қолиш 
хавфндан ўзимни 

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish