Таваккални аниқлаш қанча тахминий бўлишига қарамай, уни аниқлашнинг қуйидаги тўрт йўли мавжуд:
1. Муҳандислик йўли статистикага, такрорланишларни ҳисоблашга, хавфсизликнинг тахминий таҳлилига, «хавфлар дарахти» қуришга асосланади.
2. Моделлаш йўли (андозалаш) одамга, гуруҳга, касбга таъсир қилувчи омиллар моделини қуришга асосланган ва ҳ.к. Бу йўл билан ҳисоблашга маълумотлар топиш анча қийин.
3. Эксперт (текшириш) йўли маълумотларни экспертлардан (мутахассислардан) сўраб йиғишга асосланган.
4. Ижтимоий йўл одамлардан сўраб суриштириб, аниқ хулоса чиқаришга асосланган.
1.3. Ҳаёт фаолият хавфсизлигини таъминлаш асослари ва уни бошқаришнинг услубий асослари.
Хавфсизлик умумий назариясининг тузилишида асослар ва усуллар кўрилаётган соҳадаги алоқалар тўғрисида тўлиқ тасаввур қилишда методологик аҳамиятга эга.
Асос, бу - фикр, ғоя, мақсад (асосий ҳолат)дир. Усул, бу – энг умумий қонуниятларни билиш орқали мақсадга эришиш йўлидир.
Хавфсизликни таъминлаш асослари, усуллари мантиқ ҳамда диалектикага хос умумий усулларга тегишли бўлмай, махсус ва айрим усуллардан ҳисобланади. Усуллар ва асослар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таъминлаш чоралари, бу – усулларни ва асосларни амалий, ташкилий, моддий гавдалантириб амалга оширишдир.
Асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъмин этишдаги мантиқий поғонадир. Уларни танлаб олиш фаолиятнинг аниқ шароитларига, хавфнинг даражасига ва бошқа мезонларга боғлиқ.
Хавфсизликни таъминлаш йўллари кўп. Уларни белгиларига қараб бир неча синфга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, бошқарув.
- Йўналтирувчи белгилари: операторнинг фаоллиги, иқтидори; тизимнинг тартибсизланиши (деструктсия), операторни алмаштириш, таснифлаш, хавфларни йўқотиш, тартиблаш, хавфни камайтириш.
- Техник белгилари: блокировкалаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофадан бошқариш, маҳкамлаш, тўсиқлар орқали ҳимоялаш, ожиз звено қўллаш, сиқилган ҳаво қўллаш, ҳаракатларни секинлаштириш.
- Ташкилий белгилари: вақт билан ҳимоялаш, ахборот (маълумотлар), заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлаш, эргономиклик.
Do'stlaringiz bilan baham: |