2.Турмуш тарзининг касаллик профилактикаси билан алоқаси
Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг аниқлаши бўйича инсон соғлигининг умуммий ҳолати унинг физик, руҳий ва ижтимой ҳолати даражаси билан белгиланади. Кўп сонли тадқиқотлар натижаси мамлакат аҳолисининг соғлиги ҳар бир инсонинг ўзига 50 %, инсон ирсиятига 20 %, атроф-муҳит таъсирига 20 % ва соғликни сақлаш бўйича ишларга 10 % боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Демак талаб даражасида соғликни сақлаш кўп жиҳатдан ҳар бир инсоннинг ўзига, характерига ва турмуш тарзига боғлиқ экан. Кўп асрлик тажриба турмуш тарзи касаллик келишини секинлаштиришини ёки тезлаштиришини кўрсатади. Шу билан бирга маълум табиий ҳолатда инсоннинг биологик соатлари фаолияти ҳам ўз манзилига етиши ҳам шубҳасиз. Бундай ташқари инсон соғлиги заҳираси биринчи навбатта шу инсоннинг ўзига боғлиқ ва иккинчидан аниқ бир инсоният жамиятининг (мамлакатнинг давлатнинг) ривожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Тез-тез қайтариладиган, оғир ва узоқ вақт давом этадиган касалликлар инсонни биологик соати юлришини тезлатишга олиб келади. Инкор қилиб бўлмайдиган тиббий статистика шуни кўрсатадики, 30 ёшда ҳам ёш бўлмаслиги, соғлом одам эса ўзининг 50-60 ёшида ҳам ёшдай бўлиши мумкин. Кўп касалликлар жумладан руҳий тушкунлик таъсири остида юзага келадиган касалликлар таъсирида инсонларнинг эрта қариши ёки вафот этиши маълум. Бундай салбий ҳолатлар тасодиф эмас, ўз соғлиги ҳолатини билмаслик, унга эътиборсизлик ва оддий элементар эҳтиётсизлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Инсон кўп ҳолда касалликни эҳтиётсизлик, баъзан энг оддий билимларни етишмаслиги, ҳамда ўз соғлигига мутлоқа эътиборсиз муносабати оқибатида орттиради. Шифокор тадқиқотчиларнинг қайд қилишича инсонлардаги кўпчилик касалликлар виждонга, покликка, ғурурга қарши ҳаракатлар, оддий номардлик, ёлғондан иборат турмуш, адолатсиз ишларда фаол иштирок этиш билан тўғридан-тўғри алоқадордир.
Тиббиёт ходимларининг олиб борган кўп йиллик тадқиқотлари натижасида ҳар куни узум виносини истеъмол қилувчи 10 кишидан 5 тасида узлуксиз сариқ касаллиги, иккитасида жигар церрози аниқланган. Шу билан биргаликда тадқиқот олиб борилган кишилардан зарарли одатга эга бўлмаганларида организмни яшартирувчи табиий воситалар чиниқиш ва даврий (ҳеч бўлмаганда бир кунга) очиқишлиги маълум бўлган. Бундай ташқари узоқ умр кўрувчи инсонларда олиб борилган тадқиқотлар кунлик истеъмол қилинадиган овқатлар таркибида шўртак сут, пишлоқ вегетириан овқатлар (таркибида генетик аппаратни қариш жараёнини секинлаштирувчи А, С, Е, Р витаминлар мавжуд бўлган мева ва сабзавотлар, кўкат) истеъмол қилиш ҳам фойдали эканлигини кўрсатди. Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг кунлик истеъмолида ўтли (мята, душитса, тархун ва бошқа) чайларни мавжудлиги ҳам қизиқарли ҳолдир. Тиббий статистика чекувчиларни онкологик касалликларига кўпроқ чалинишини кўрсатади. Тадқиқот натижасида кунига бир ярим пачка сигарет чекадиган кишилар бир йил давомида 300 марта рентген кўкрак қафаси текширувдан ўтган киши олган ионловчи радиатсияга тенг бўлган нурни олар экан. Сигаретнинг тутунида маълум босқичда ўпка ракига олиб келувчи полоний-210, стронций-90, радий-226, қўрғошин-210 ва калий-40 радиоактив моддаларнинг мавжудлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |