Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари 1-Маъруза


Ҳаракат фаоллигини инсон соғлиги ва фаолиятига таъсири



Download 455,1 Kb.
bet15/40
Sana21.02.2022
Hajmi455,1 Kb.
#74225
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
xfx Sadikova

3. Ҳаракат фаоллигини инсон соғлиги ва фаолиятига таъсири
Замонавий дунёда маиший техникани ривожланиши, ҳар хил корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштирилиши, механизатсиялаштирилиши, компьюлтерлаштирилиши, жамоат ва шахсий транспортидан кенг фойдаланиш кўпчилик одамларда кам ҳаракатли турмуш тарзини ошишига сабаб бўлиб, инсоннинг ҳаракатланиш фаоллигини камайтиради. Кам ҳаракатли турмуш тарзи ҳаракат фаоллигини камайиши ёки гипокинезия ҳисобланади. Мактаб ёшидаги гипокинезия болани кундалик меҳнат ва дам олиш тартибини ратсионал ташкил этилмаганлиги, кунлик топширикларни ортиқчалиги билан боғлиқ ва бунинг натижасида болани сайр қилишга кам вақти қолади. Гипокинезия талабалар муҳитига ҳам характерли ҳолатдир. Қатор ҳолларда гипокинезияни бир жойда ётишни талаб қиладиган касалликлар ҳам келтириб чиқаради. Бундай шароитда организмдаги барча мускулларда юклама камаяди. Техник тараққиёт бир томондан ҳаётни бир мунча енгиллаштирсада иккинчи томондан организмга етарлича зарар ҳам етказади. У мўшакларни оч қолишига шароит яратади, атроф-муҳитни зарарли таъсирига организм қаршилигини пасайишини тезлатади. Ёш ўтиши билан бу ҳолат чуқурлашиб боради ва инсон организмини емиради. Кўпгина давлатларнинг олимлари олиб борган тадқиқотлар натижасида ҳаракатланиш фаоллигининг етарли бўлмаслиги юрак-қон томирлари касаллигини пайдо бўлишида асосий омил бўлади. Кўпгина мамлакатларнинг олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар кам ҳаракат қиладиган 40 ёшдан ошган одамларни гипертоник ва атеросклероз касалликларига чалиниши 2 баравар кўп бўлишини кўрсатади. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, 80 % аҳоли жисмоний юклама етарли бўлмаган турмуш тарзини кечиради.
Замонавий дунёда бу салбий ҳолатга қарши самарали курашиши воситаси исталган жисмоний машқ тури билан систематик шуғулланиш, тоза ҳавода ҳеч қандай махсус шароит талаб этмайдиган югуриш ва юриш ҳисобланади.
Югуришда инсоннинг 50 дан ортиқ мускулларини ишга тушиши тадқиқотлар орқали аниқланган. Шу билан бирга юлриш билан доимий шуғулланиш юрак-қон томирлари, нафас олиш системасини машк қилдириб, уларга яхши таъсир этади, организмда модда алмашинувини яхшилайди, семиришни олдини олади. Бундай ташқари юлриш давомийлигини аста-секин ошириб бориш юракда қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради. юриш вақтида оёқ ҳаракати насос механизмига ўхшаб ишлайди ва нафақат оёқда балки, бутун органимзда қон айланишини яхшиланишига олиб келади. Фаолият даврида ҳаракатни етарли бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолда мускулларни фаолиятини етарли бўлмаслиги организм ҳолатига бирдан таъсир этади. Гипокинезия ва гиподинамияларнинг хавфлилиги учун касалларга ҳам узоқ вақт кроватда ҳаракатсиз ётишга рухсат берилмайди. Ҳаракат фаоллигини етарли бўлмаслиги юрак-қон томир ва асаб системаларининг компенсатор қобилиятига биринчи ўринда салбий таъсир этади. Иш жойида кун бўйи оёқда тик туриб ишловчиларда ҳаракат фаолсизлиги кузатилади. Станок олдида кун бўйи бир ҳолатда ишлаш оёқда қон айланишини ёмонлаштиради ва бу вена қон томирини кенгайиши ва тери остидан кўкариб қолиши билан амалга ошади. Доимий оёқда тик туриб ишлашда вақти соати келиб мушаклар қайишқоқлиги йўқотилиб, тўқималар ҳаракатланувчанлигини камайтиради. Туриб ишлашдан ўтириб ишлаш организмга анча енгиллик туғдиради. Бунда таянч майдони ошади, оёқ мускулларига статик юк тушмайди, юрак-қон томирлари системаси ишини енгиллаштиради. Аммо ўтириб ишлашда ҳаракат фаоллигининг камайганлиги боис маълум даражада организмда гипокинезия ва гиподинамия кузатилиши туфайли ўзининг салбий томонларига ҳам эгадир.

Download 455,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish