Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


-боб. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи айрим қонунчилик нормаларининг таҳлили



Download 467 Kb.
bet7/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
2-боб. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи айрим қонунчилик нормаларининг таҳлили
2.1. Жиноят процессуал қонунчилик нормаларида адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади, авваламбор инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдир. Ушбу мақсадни амалга оширишда жамиятдаги мустақил институт бўлган адвокатурага оид бир неча ислоҳотлар амалга оширилиб, адвокатнинг жиноят процессидаги ҳуқуқлари ва ваколатлари кенгайтирилди. Жумладан, суриштирув ва тергов органларидаги айрим шахсларнинг адвокатни ҳимоя остидаги шахс билан учрашувга рухсат беришда қўшимча тасдиқ хати талаб қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини бартараф этилганлиги, адвокатларнинг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланиши билан жиноят ишларини юритилаётганда адвокатларнинг сифатли юридик ёрдам кўрсатилишига халал бераётган ушбу омиллар бартараф этилди.
Адвокат жиноят процессида қуйидаги шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи иштирокчи сифатида қатнашади.

  1. Ҳимоячи сифатида.

  2. Гувоҳ адвокати сифатида

  3. Жабрланувчи вакили сифатида

  4. Фуқаровий даъвогар вакили сифатида

Адвокатнинг дастлабки тергов ва суд процессида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган иштироки ҳимоячи сифатидаги иштирокининг асосини ташкил қилади. Адвокатнинг жиноят процесида процессуал фаолияти бўйича Д.Б.Базарованинг фикри асосли деб ҳисоблаймиз. Унга кўра “адвокатнинг процессуал фаолияти-тушунчасига-адвокат ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган функционал вазифалар (жиноят процесси босқичларида иштирок этиш, далилларни тўплаш ва тақдим этиш, процесс иштирокчиларига саволлар бериш, процесс босқичлари юзасидан ёзма мулоҳазалар бериш, илтимосномалар бериш ва рад этиш, мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят келтириш ва бошқ.)ни амалга ошириши билан боғлиқ фаолиятни тушуниш лозим”.20
Жиноят процессида адвокат -ҳимоячи сифатида гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир. Жиноят процессуал кодексининг49-моддасида ҳимоячининг ҳуқуқий мақоми белгиланган бўлиб, унга кўра “Ҳимоячи гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкин.
Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади”21.
Жиноят процессуал қонунчилик мазмунига кўра, жиноят процессида фақат адвокатларгагина гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини профессионал касб вакили сифатида ҳимоя қилиш ваколати берилган.
Айбланувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айбсиз шахсни судлаш ёки жавобгарликка тортилишини бартараф қилиш, барча енгиллиштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда адолатсиз тарзда оғир жазо берилишини олдини олишни ўз ичига олади. Шу ўринда З.Ф.Иноғомжонова ва Г.З.Тўлагановаларнинг қуйидаги фикрларида ҳимоячини айбланувчини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти мазмуни тўлиқ очиб берилган деб ҳисоблаймиз. Жумладан, “айбланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳимоячининг асосий бурчидир.Айбланувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш деганда, айблов асоссизлиги муносабати билан жиноят ишини бекор қилишга эришиш;иш ҳолатларига биноан жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида жиноят ишининг малакаланиш (квалификация)ни ўзгартиришга эришиш; тегишли асос бўлган ҳолда эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартиришга эришиш; жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлашга уриниш ва бошқалардан иборат турли процессуал ҳаракатлар тушунилади”22
Ҳимоячининг жиноят процессида иштирокининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, ҳимоячи ҳимоя остидаги шахснинг ўзига қўйилаётган гумон ва айблов мазмунига нисбатан муносабатидан келиб чиқиб ҳимоя тактикасини танлайди. Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзига қўйилган гумон, айблов мазмунига иқрор бўлса, ҳимоячи жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш ва енгилроқ жазо тайинланишига эришиш учун ҳаракат қилади. Агарда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзига нисбатан қўйилаётган гумон ёки айбловга нисбатан иқрор бўлмаса, ҳимоячи жиноят ишида оқлов позициясида туриб гумон ёки айбловни рад этувчи асосларни тўплашга ҳаракат қилиши лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳимоячининг жиноят процессидаги асосий вазифаси ҳимоя қилишдир. Агарда айбланувчи иш бўйича қўйилган айбловга нисбатан ўз иқрорлигини билдирган бўлсада, бироқ иш ҳолатларига кўра, унинг жиноят содир этмаганлиги маълум бўлса, ҳимоячи айбланувчининг айбловга нисбатан иқрорлигидан қатъий назар оқлов позицисини эгаллаши лозим. Шу билан бирга адвокат жиноят процессида иш бўйича мавжуд далилларни объектив, ҳар томонлама, сидқидилдан таҳлил қилиш ва баҳо бериши, далилларни бузиб кўрсатмаслиги, тергов ва судни чалғитишга уринмаслиги керак. Иш бўйича ҳимоячи текширлаётган ҳодиса, қилмишга қонунийлик ва аҳлоқий жиҳатдан баҳо бериши керак.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасида жиноят процессида ҳимоячини таклиф этиш тартиби белгиланган. Ушбу моддага кўра “Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади.Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди.
Танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилишни тавсия этади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган ҳимоячи исталган вақтда ишда иштирок этишга киришишга ҳақлидир.
Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади”23.
Айтиш мумкинки, адвокат томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоя қилишга қаратилган иштироки юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида ҳамда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳимоячининг иштирок этиш мажбуриятини назарда тутган қарори, ажрим шаклидаги процессуал ҳужжати асосида амалда бошланади .
Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномада адвокатни ҳимоячи сифатидаги иштирокининг босқичи, шунингдек ҳимоя жарёнидаги топшириқнинг предмети ва адвокатнинг юридик ёрдам учун келишилган ҳақ миқори ва бошқалар кўрсатилади. Кўриниб турибдики, адвокат бу ҳолатда ҳақ эвазига ҳимоя остидаги шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб юридик ёрдам кўрсатади.
Жиноят процессида ҳимоячи таклиф этишнинг яна бир асоси, бу гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг илтимосига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди. Жиноят процессуал қонунчилик талабига кўра, агарда танланган ҳимоячи24 соат ичида ишда иштирок этишга киришмаса,суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бошқа ҳимоячи таклиф этиш ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб, Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилади. Танланган ҳимоячи эса исталган вақтда ишга киришишига ҳақли. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишни ҳал этиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ваколатида бўлиб, “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом мазкур ҳолатда адвокатга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорини белгиловчи норматив ҳужжат ҳисобланади.
Қонунчиликда белгиланган танланган ҳимоячини ишга киришиши учун белгиланган 24 соат муддат гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқларини етарли даражада таъминланмаслигига сабаб бўлади деб ҳисоблаймиз.
Ушбу ҳолат бўйича Россия Федерацияси жиноят процессуал кодексида, ҳимоячини таклиф қилиш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб, танланган ҳимоячини кутиш 5 сутка этиб белгиланган. Қирғизистон Республикаси жиноят процессуал кодексида ҳам танланган ёки тайинланган ҳимоячини узоқ (камида 5 сутка) муддат имконсиз бўлган ҳолларда жиноят ишини юритаётган орган ҳимояга ҳақли бўлган гувоҳга, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёки оқланган шахсга бошқа ҳимоячини танлашни таклиф этиш ёки адвокатларнинг касбий бирлашмалари ёки унинг таркибий бўлинмалари орқали ҳимоячини тайинлаш чораларини кўришга ҳақлилиги белгиланган.24
Қирғизистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасида адвокатни таклиф этиш, алмаштириш, малакали юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Унга кўра адвокат гумон қилинувчи, айбланувчи, судланган, оқланган шахс, жабрланувчи, гувоҳ, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчи, судланган, оқланган, жабрланувчи, гувоҳ номидан ва уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилиши мумкин. Ушбу модданинг 5-қисмида адвокатнинг жиноят процессида 5 суткадан ортиқ муддатда иштирок этиши мумкин бўлмаганда, эҳтиёт чораси қўлланганда эса - 2 соатдан ортиқ муддатда терговчи, тергов судьяси, суд томонидан адвокатларнинг давлат реестри орқали кафолатланган юридик ёрдам билан таъминлаши шартлиги белгиланган.25 Қирғизистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида эҳтиёт чораси қўлланиш билан боғлиқ алоҳида жараён ҳам тартибга солинганлиги диққатга сазовор.
Бундан ташқари Росссия Федерацияси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддаси 4-қисмида ҳам юқоридаги ҳолатлар тартибга солинган, яъни гумон қилинувчи ҳибсга олинган ёки айбланувчи қамоққа олинган пайтдан эътиборан 24 соат ичида улар томонидан таклиф қилинган ҳимоячининг келиши мумкин бўлмаса, суриштирувчи, терговчи Федерал Адвокатлар палатаси тавсияси билан белгиланган тартибда ҳимоячи тайинлаш чораларини кўради. Гумон қилинувчи, айбланувчи тайинланган ҳимоячини рад этса, гумон қилинувчи, айбланувчи иштирокидаги тергов ҳаракатлари ҳимоячи иштирокисиз ўтказилиши мумкин. Бироқ гумон қилинувчи, айбланувчи вояга етмаган бўлса; гумон қилинувчи, айбланувчи ёки руҳий нуқсонлари туфайли ўз ҳимоясини мустақил равишда амалга ошира олмаса; алоҳида ҳолларда оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича судлов Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида бўлган ва (ёки) судга келишдан қочган судланувчининг йўқлигида ўтказилаётган бўлса; гумон қилинувчи, айбланувчи жиноят иши юритилаётган тилни билмаса; шахс ўн беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноят содир этишда айбланса; жиноят иши суд томонидан суд маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилиши керак бўлса; айбланувчининг унга қўйилган айбловга розилиги билан суд қарори қабул қилишнинг алоҳида тартибида иш кўриб чиқилиши тўғрисида илтимоснома киритган ҳолларда белгиланган тартибда ҳимоячи тайинлаш чоралари кўрилади.26
Юқоридаги икки мамлакат жиноят қонунчилиги мисолида ҳимоячини таклиф этиш жараёнида белгиланган муддатнинг 5 сутка этиб белгиланиши гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш учун етарли деб ҳисоблаймиз.
Эҳтиёт чораси қўлланганда процессуал қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя қилиш қонунийлик принципи таъминланишининг муҳим шарти ҳисобланганлиги учун, бу жараёнда ишда иштирок этиши лозим бўлган танланган адвокатни кутиш учун 24 соат муддат белгиланиши асосли деб ҳисоблаймиз.
Ҳимоячини таклиф этиш тартиби белгиланган Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасини 3-қисмида танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилишни тавсия этади деб кўрсатилган. Ушбу норманинг умумий мазмунида, гўёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмалари мурожаат этувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд судланувчига ҳимоячи тайинлаш ҳуқуқига эга эканлиги тушунилмоқда. Мазкур нормадаги “ҳимоячи тайинлашни” жумласи Жиноят процессуал кодексининг умумий нормалари ҳамда адвокатура тўғрисидаги қонунчилик мазмунига зид деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, адвокатура тўғрисидаги қонунчилик нормалари принципларига кўра, адвокат мустақил фаолият юритади. Қолаверса адвокат томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам ишонч билдирувчи шахс билан тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимга асосан амалга оширилади. Бу ҳолатда эса битим тузишда адвокат эркин. Модомики, гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд судланувчи бошқа ҳимоячини таклиф этиш тўғрисида мурожаат қилар экан, Адвокатлар палатаси ёки ҳудудий бошқармалар ёки адвокатлик тузилмалари бу ҳолатда қайсидир адвокатни тавсия қилиш мумкин. Адвокатлар палатаси ёки ҳудудий бошқармалари адвокатнинг фаолиятига аралашиши мумкин эмас, шу сабабли қайсидир адвокатни жиноят ишида қатнашишини адвокатлик тузилмаси тайинлашини қонун нормасида белгилаш нотўғри.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси нормалари талабига кўра, жиноят иши суриштирувчи, терговчи, суд томонидан юритилади. Юқоридаги ҳолатда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидангина ҳимоячи тайинлаш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаришга ҳақли.
Жиноят процессуал кодексининг ҳимоячи таклиф этиш тўғрисидаги қонун нормаларида мазкур процессуал жараён билан боғлиқ барча ҳолатлар тартибга солинмаган. Жумладан, агардатанланган ҳимоячи қонунда белгиланган муддатда ишда иштирок этишга киришмаса ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд уларнинг қариндошлари бошқа ҳимоячини ишда иштирок этишга таклиф қилмаган ҳолатда, жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд қандай процессуал тартибда иш юритиш жиноят процессуал кодексида кўрсатилмаган.
Ҳимоячи жиноят ишида иштирок этиш учун адвокатлик гувоҳномасини кўрсатиб, сўнг муайян ишини юритиш учун ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордер тақдим этиши лозим. Ҳимоячининг жиноят ишида қатнашиши қачондан бошланиши мумкин? Ҳимоячи жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ишда иштирок этишга, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. Ушбу норма талаби Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 8 бандида қуйидагича кўрсатмалар берилган. “Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам шундай ҳуқуқий ҳолатга эга”.27
Жиноят ишига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб этилганшахсларнинг ўзлари ёки яқинлари томонидан адвокат иштироки таъминланмаган бўлса, шунингдек мазкур шахслар юридик ёрдам учун тўловни амалга оширишга моддий имконияти йўқлиги сабабли, ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд жиноят процессуал кодексининг 50-моддасини тўртинчи қисмига асосан, уларга ҳимоячи иштирокини таъминланиши мумкинлиги, бу ҳолатда эса ҳимоячининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат ҳисобидан амалга оширилишини тушунтирилиши лозим.
Жиноят процессуал кодексининг 51-моддасида ҳимоячи иштироки шарт деб топилган ҳолатлар кўрсатилган. Ушбу ҳолатлар қуйидагилар:
1)воягаетмаганларнингишибўйича;
2) соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
3) судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
4) жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
5) шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6) давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
7) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
8.1) суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
8.2) ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
8.3) шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
8.4) айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича;
9) апелляция ва кассация инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт деб топишга ҳақлидир”28.
Агаргумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаси раҳбари суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан,қарор ёки ажрим Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 24-моддасига, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади деб кўрсатилган.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига жиноят иши юритшнинг ҳар қандай босқичида ҳимоячи ёрдамидан воз кечиши мумкин. Ҳимоячидан воз кечишнинг алоҳида процессуал тартиби жиноят процессуал кодексининг 52-моддасида кўрсатилган. Ҳимоячидан воз кечиш процессуал тартибини қуйидаги талаблари мавжуд:

  • бундай воз кечиш фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан мумкин;

  • воз кечишга суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади;

  • адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди;

  • ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт;

  • агарда ҳимоя ҳуқуқи тушунтирилиш жарёнида ҳимоячидан воз кечиш билдирилса, ҳимоячидан воз кечиш ёзма тартибда расмийлаштирилиши лозим.

Ҳимоячидан воз кечиш жарёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи, терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади. Видео ёзув материалларига баённома илова қилинади. Ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашуви видеоёзув орқали қайд этилиши мумкин эмас.
Вояга етмаганларнинг иши бўйича; соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича; жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича; тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда; шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича; апелляция ва кассация инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоячидан воз кечиши кейинчалик улар томонидан жиноят ишида ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида илтимоснома қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Мазкур мазмундаги илтимос ҳар қандай ҳолда ҳам қаноатлантирилади. Агарда судланувчи суд тергови жарёнида ҳимоячи иштирок этиши тўғрисида илтимоснома тақдим қилса, ушбу илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилади. Ҳимоячининг ишга янгидан кириши унгача бўлган процессуал ҳаракатларни такроран ўтказилишини талаб қилмайди. Ҳимоячини суд мажлиси давомида ишга киришиши суд терговини қайтадан бошлаш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолларда суд ҳимоячининг илтимосига асосан, суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш ҳамда судланувчини ҳимояси учун тайёрланиши учун имконият берилиши керак.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланув томонидан ҳимоячидан воз кечиш икки хил мазмунда бўлиш мумкин:

  1. Ҳимоячидан бутунлай воз кечиш;

  2. Жиноят ишида иштирок этаётган муайян ҳимоячидан воз кечиш.

Муайян ҳимоячидан воз кечишда, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ушбу ҳимоячи томонидан кўрсатилган юридик ёрдамдан норозилигининг ифодаси деб ҳисоблаймиз. Ушбу мазмундаги воз кечиш ҳам юқоридаги икки хил кўринишдаги асос билан ишда иштирок этаётган ҳимоячига нисбатан бўлиши мумкинлигини инобатга олсак, воз кечишнинг оқибатлари ҳам турлича бўлади.
1.Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида ишда иштирок этаётган ҳимоячига нисбатан воз кечиш.
Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида иштирок этаётган ҳимоячидан воз кечиш - ушбу битимни тузган тарафларнинг келишуви билан ҳал этилиши мумкин. Бундай ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки унинг яқин қариндошлари бошқа ҳимоячи билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим расмийлаштириши, мазкур ҳимоячи эса ишда иштирок этишга процессуал тартибда киришиши мумкин.
2. Тайинлов асосида ишда иштирок этаётган ҳимоячига нисбатан воз кечиш.
Тайинлов асосида ишда иштирок этаётган ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан қаноатлантирилмаслиги мумкин. Зеро, тайинлов асосида ҳимоячининг иштироки, қачонки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки уларнинг яқин қариндошлари томонидан ҳимоячи таклиф этилмаган ҳолларда таъминланади ва ҳимоячининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари давлат ҳисобидан амалга оширилади. Юқоридаги сабаб туфайли, тайинлов асосида иштирок этаётган ҳимоячининг иштирокига нисбатан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг фикри процессуал жиҳатдан аҳамиятга эга эмас.
Ҳимоячидан воз кечишнинг процессуал тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14 бандида қуйидагича кўрсатмалар берган. “....Гумон қилинувчи, айбланувчи ҳимоячидан унинг меҳнатига ҳақ тўлаш имконияти йўқлиги сабабли воз кечмоқчи бўлган тақдирда, жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари ЖПК 50-моддасининг тўртинчи қисми қоидаларига биноан гумон қилинувчини, айбланувчини бундай харажатлардан тўлиқ ёки қисман озод этиш чорасини кўришлари керак.
Суриштирувчи, терговчи, суд (судья), ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини ўзи амалга оширишига қийинчилик туғдириши мумкин деган хулосага келса, ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризани рад этиши мумкин.
Бирон бир сабабга кўра муайян ҳимоячидан воз кечиш ҳоллари умуман ҳимоячи хизматидан воз кечиш деб қаралмаслиги керак.
Ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида белгиланган намунада баённома тузилади ҳамда у гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи ва суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланади. Суд мажлисида бу ҳақда мажлис баённомасига тегишли ёзув киритилади”29.
Жиноят ишида иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтдан бошлаб, адвокат ўз вазифаларини бажаришни рад этиши мумкин эмас. Ушбу қоидани истисно этувчи жиноят процессуал кодексининг 79- моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса. Ушбу ҳолатлар процесс иштирокчилари жумладан ҳимоячини иштирок этишига монелик қилувчи ҳолатлардир. Агарда ҳимоячи,
илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндошлик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қариндошлик муносабатида бўлса;
ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса ўзини-ўзи рад қилиши лозим.
Агарда ўзини-ўзи рад қилмаса, ушбу асосларга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ва бошқалар томонидан рад қилиниши мумкин.
Жиноят ишида иштирок этаётган ҳимоячининг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 53-моддасида мустаҳкамланган бўлиб унга кўра ҳимоячи қуйидаги ҳуқуқларга эга.
“..манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далилларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли”30 эканлиги кўрсатилган.
Қозоғистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 70-моддасида, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаганҳимоячининг қуйидаги ваколатлари мавжуд.

Жумладан,ҳимоячи суд мажлиси баённомаси билан танишиш билан бир қаторда ушбу суд мажлиси баённомасининг охирига имзо қўйиш, суд мажлисининг бир қисми билан танишганда, ушбу қисмнинг охирида имзо қўйиш ва унга шарҳлар бериш ҳуқуқига эга.


Бундан ташқари, шартнома асосида иш бўйича эксперт, мутахассиснинг фикрларини олиш ва бундай хулосаларни иш материалларига илова қилишни талаб қилиш, шунингдек судланувчининг илтимосига биноан судгача тергов ўтказаётган шахс иштирокида қисқа маслаҳатлар беришга ҳақлидир.31
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 27 июлда қабул қилинган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрсида”ги қонунининг 22-моддасида ушлаб турилганнинг ёки қамоққа олинганнинг ҳимоячи, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларининг тартиби белгиланган. Белгиланган талабга кўра, ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ҳимоячиси монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур моддадаги истисно этувчи ҳолат қуйидагича бўлиб, “Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин”32
Ҳимоячи: гумонни ёки айбловни рад этадиган ёхуд жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усулларни қўллаши ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт”33.
Ҳимоячига мазкур моддада берилган мажбурятлар, Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган қуйидаги “Адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши, ўзига юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши шарт” деб кўрсатилган адвокатнинг вазифаларибилан бир мазмунни ташкил қилади.
Адвокатжиноят процессида иштирок этаётганда “Адвокатнинг касб-этика қоидаларига ҳам риоя этиши лозим. Жумладан, касб-этика қоидалари мазмуни адвокатнинг ҳимоя остидаги шахсга ҳимоя позициясини танлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб жиноят процессуал қонунчиликнинг айрим нормалари адвокатнинг касб этика қоидалари мазмунига зид деб ҳисоблаймиз. Жумладан, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисида адвокат иштирокини белгиловчи жиноят процессуал нормалар мазмунида касб этикаси қоидалари талаблари инобатга олинмаганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6041-сонли фармони билан жиноят процессуал қонунчилигига “Айбга иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш назарда тутилди. Яъни айрим жиноятлар тоифалари бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган ҳолларда суриштирув ва дастлабки тергов органлари билан ёзма келишув тузилиши ҳамда унга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинлаш”34 бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.
Бундан ташқари Жиноят кодекси “Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш” ўғрисидаги 572-моддаси билан тўлдирилди. Киритилган нормада, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори жиноят Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклигини белгилади.
Аҳамиятлиси шундаки, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув битими тузишда гумон қилинувчи, айбланувчи ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлиши, ўз ҳаракатларининг моҳиятини, ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етиши, жиноятни очилишига фаол кўмаклашиши ва келтирилган зарарни бартараф этиши лозим. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув битими тузиш тўғрисидаги илтимоснома ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнггина берилиши мумкин. Ушбу жараёнда ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини шарт сифатида белгиланганлиги сабабли, Жиноят процессуал кодексининг 51-моддасига қўшимча 8.4-банд киритилиб, айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича ҳимоячи иштироки шартлиги белгиланди.Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисида илтимоснома гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан тақдим этилади. Мазкур жараёнда иштирок этаётган ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчига тақдим этилаётган илтимосноманинг оқибатини тушунтириш ва процесс жараёнида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслигини таъминлаши, шу билан бирга адвокат сифатида касб этика қоидаларига риоя этиши лозим.
Ҳимоячи аввало, гумон қилинувчи, айбланувчининг зиммасига қўйилаётган гумон ва айблов мазмуни ва қилмишнинг малакаланишини ва суд томонидан малакаланган қилмишга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазо доирасини ҳуқуқий баҳолай олиши, шунингдек мавжуд далилларнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва асослилигини таҳлил қилиши лозим. Жиноят иши бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишга ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчига кўндиришга уриниши, ҳаттоки маслаҳат бериши мумкин эмас. Ҳимоячи бу жараёнда гумон қилинувчи, айбланувчига жиноят ишида мавжуд далилларни ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиб уларни юридик жиҳатдан баҳолаши лозим. Ҳал қилувчи фикр эса гумон қилинувчи, айбланувчининг танлови бўлиши лозим.
Хорижий мамлакатлар тажрибасида, жумладан АҚШда ҳимоячи ишонч билдирувчи шахс, яъни гумон қилинувчи, айбланувчининг розилигисиз айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишга ҳақли. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган, Ушбу амалиётнинг қонун нуқтаъаи назаридан ҳам, маънавий жиҳатдан салбий эканлиги тўғрисидаги Д.Базарованинг қуйидаги фикрлари асосли деб ҳисоблаймиз. “Агар адвокатларга мижознинг иродаси автономиясини эътиборсиз қолдириш ҳуқуқи берилса, адвокат аллақачон ҳимоячи мақомини йўқотади, чунки аслида у ишни юритишни унга ишониб топширган шахсга "хиёнат қилади". Бундай ҳолда, Ўзбекистон шароитида прокуратура ва адвокатлар ўртасида жиноий ишни соддалаштирилган ҳал қилиш (ресурсларни тежаш) бўйича норасмий битимлар пайдо бўлади, деб тахмин қилиш мумкин, бу ҳам коррупцияни ривожлантириш майдонига айланади.Шундай қилиб, Ғарб мамлакатлари ҳуқуқшуносларининг мижоз иродасининг автономлигини эътиборсиз қолдирганлиги учун хатти-ҳаракатлар модели уни Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш учун мос эмас. Бунга Ўзбекистон Республикасининг ЖПК ҳам, Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида" ги Қонуни ҳам йўл қўймайди”35.
Агарда айбланувчи, гумон қилинувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган ва зиммасига қўйилган гумон ва айблов мазмунига рози бўлсада, бироқ жиноят содир этмаган бўлса ҳимоячи бу жараёнда қандай позицияни эгаллаши лозим? Айбга иқрорлик тўғрисида келишув жараёнидаги юзага келиши мумкин бўлган мазкур ҳолат жиноят процессуал кодексида назарда тутилмаган, бироқ, Адвокатнинг касб этика қоидаларининг 11-бандида адвокат шундай ҳолатда қандай позицияни танлаши кўрсатилган. Яъни адвокатқуйидагиларга ҳақли эмас жумладан “иш бўйича ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) иродасига зид позицияни эгаллашга ва унга қарши ҳаракат қилишга, адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс бировнинг айбини ўз бўйнига олиб, ўзини айблаётганлигига ишончи комил бўлган ҳоллар бундан мустасно”36. Адвокат жиноят ишида ҳимоячи сифатида касб этика қоидаларининг юқоридаги талабига риоя этиши лозим. Гарчи гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлиги тўғрисида баёнот берсада, бироқ иш ҳолатларига кўра уни жиноят содир этмаганлиги тасдиқланса, ҳимоячи гумонланувчи ёки айбланувчи билан маслаҳатлашувда тушунтириши лозим. Гумон қилинувчи, айбланувчи ўз позициясида қатъий туриб олса, ҳимоячи айбга иқрорлик тўғрисидаги илтимосномага ўз эътирозини баён этиши лозим. Ҳимоячига мазкур ҳуқуқни берилиши жиноят процессуал кодексининг қонунийлик, тарафларнинг тортишувчилик принципларини амал қилишини таъминлайди деб ҳисоблаймиз.
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг мажбурий қатнашуви қачонки гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан келишув тузишга ҳоҳиши аниқланганидан сўнг таъминланади. Бизга маълумки ҳар бир жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчининг руҳий психологик ҳолати ҳамда интелектуал салоҳияти ўзига хос. Баъзи ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза дастлабки тергов ёки суриштирув органларининг руҳий босими таъсирида гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан қонуний манфаатларига зид равишда келишув айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишга ҳоҳиш билдириши мумкин. Гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузган ва мазкур жиноят иши бўйича суд томонидан енгилроқ жазо олди ҳам дейлик, бироқ маълум вақтдан сўнг қандайдир манфаатлар замирида жиноят ишидаги ўзига нисбатан қўйилган айбловда назарда тутилган жиноятни содир этмаганлигини, ушбу мазмундаги келишув оқибатларини тушунмаганлигини, ҳимоячи эса келишув тузиш маъқул деб маслаҳат берганлигини билдириб, Адвокатлар палатасининг тегишли малака комиссиясига адвокатга нисбатан шикоят ариза келтириши мумкин. Бундай ҳолатда, адвокат мазкур ишда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш айнан айбланувчининг истаги бўлганлигини, ҳимоячи сифатида келишув тузишнинг оқибатларини тушунтирганлигини билдириши мумкин, бироқ бу ҳолатда жиноят ишида ҳимоячи сифатида қатнашган адвокат ўзаро маслаҳатлашувдаги вазиятни тиклаб бера олмайди. Бу ҳолат эса адвокатга нисбатан тергов “адвокати” тарзида баҳоланиб, унга нисбатан шубҳали муносабат шаклланиши ва унинг адвокатлик нуфузи обрўсизланиши мумкин. Бундай вазиятлар юзага келмаслиги учун айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи билан ҳимоячининг маслаҳатлашувларидан сўнг, фақатгина адвокатнинг иш юритуви учун қўшиладиган ва зарурат бўлганда уни асоссиз айбловлардан ҳимоя қиладиган намунавий “маслаҳатлашув” ҳужжати ишлаб чиқилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жиноят процессида адвокатнинг ҳимоячи сифатидаги ваколатлари бирмунча тартибга солиниб, тарафларнинг тортишувчилик ва тенглик принциплари таъминланишига оид нормалар белгиланган. Бироқ ҳимоячи таклиф этиш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан танланган адвокатни ишга киришиши учун қонунда белгиланган 24 соат муддат жуда кам деб ҳисоблаймиз. Зеро, ўзи ҳоҳлаган ҳимоячини иштирокини таъминланмаслиги сабабли, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларда норозилик келтириб чиқаради.
Бундан ташқари жиняот процессуал кодексининг 50-моддасига кўра, танланган ҳимоячи белгиланган муддатда ишга киришишга имкони бўлмаса, айбланувчи, судланувчи ёхуд уларнинг қариндошлари бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилиш тавсия этилишлиги кўрсатилмоқда. Мазкур норма мазмунидаги ҳимоячи тайинлашни сўраб Адвокатлар палатасига мурожаат этиши мумкинлиги тўғрисидаги мазмун жиноят процессуал қонунчилик нормаларига мутлақо зид бўлиб, “ёки ҳимоячи тайинлашни” жумласи қонун нормасидан чиқарилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Мавжуд муаммолардан яна бири, жиноят процессуал қонунчиликда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув битими тузиш жараёнини тартибга солувчи жиноят процессуал кодексига, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тўғрисидаги илтимосномага адвокат томонидан эътироз билдириш ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги деб ҳисоблаймиз.
Жиноят процессида адвокатлик фаолиятини амалга оширишнинг юқоридаги жараёнларида муаммоларни бартарф этилиши, қонунчилик нормаларини такомиллаштирилишига ҳамда адвокатнинг жиноят процессида тараф сифатида тенглик принципи асосида фаолият юритишини таъминлайди.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish