Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларида адвокатлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари таҳлили



Download 467 Kb.
bet8/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
2.2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларида адвокатлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари таҳлили
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ҳам адвокатлик фаолиятини амалга оширишнинг бир нечта норматив асослари кўрсатилган.Маълумки, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланади. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш, ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш каби шахснинг эрки ва дахлсизлигини чекловчи процессуал ҳаракатлар белгиланган бўлиб, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида тегишли ваколатли мансабдор шахсларнинг қонунчилик талабларига риоя этиши ишда адвокат иштирок этишини тақозо қилади. Зеро, бу жараёнда эса бевосита шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслигини тўлиқтаъминловчи ҳуқуқий механизм амалда етарли эмас.
Маъмурий жавобгарлик ҳам жиноий жавобгарликда сингари шахсга нисбатан ҳуқуқий таъсир кўрсатишни келтириб чиқаради. Жумладан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазонинг турлари белгилаган. “Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо турлари қўлланилиши мумкин:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
5) маъмурий қамоққа олиш.
6) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2—6-бандларида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин”37
Юқоридаги асосий жазолардан ташқари, “..ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида, ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ё асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин”38.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик бўйича ишга жалб қилинаётган шахс ҳам малакали юридик ёрдамга муҳтож шахс ҳисобланади. Гарчи маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ижтимоий хавфлилиги жиҳатдан камроқ аҳамиятли, маъмурий жазо чоралари эса нисбатан енгилроқ бўлсада, шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади.Маъмурий ҳуқуқ соҳаси жамиятда тартибга соладиган ижтимоий муносабатларнинг кўлами жуда кенг ва кўпроқ ўзгаришларга учрайдиган соҳа деб айтсак тўғри бўлади. Кундалик ҳаётда инсонлар кўпроқ айнан шу ҳуқуқ соҳаси тартибга соладиган вазиятларга дуч келадилар. Қолаверса, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги ҳуқуқбузарликлар назарда тутилган моддаларнинг, деярли кўпи ҳаволаки диспозицияга эги. Бу ҳолатда ҳуқуқбузарликлар таркибини тушуниш ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, юридик билимга эга бўлмаган шахслар учун қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари жиноят кодексида назарда тутилган жиноятлар либераллаштирилиши муносабати билан, кўпгина жиноят таркибини берган қилмишлар маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқбузарлик сифатида киритилганлиги ҳам, адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларда иштирокининг аҳамияти юқори эканлигини тасдиқлайди. Зеро, адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритувида қатнашиши, маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахснинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари бузилмаслигини таъминлайди.
Адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид иш юритувда иштирокчи сифатида мақоми Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 297-моддасида белгиланган бўлиб, ушбу моддага кўра,“Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин.
Адвокат ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан илтимослар қилишга ва иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир”39.
Ушбу моддада маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун адвокат иштироки этиши кўрсатилган. Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилмаслигини таъминловчи процесс иштирокчисини адвокат деб эмас, ҳимоячи дебкўрсатилишилозим деб ҳисоблаймиз.
Адвокатнинг юридик касблар тизимидаги умумий ҳуқуқий мақоми ушбу нормада аниқ баён қилинган. Адвокат томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда қатнашиш эса адвокатлик фаолиятининг бир йўналиши ҳисобланади. Қолаверса, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритилганда бевосита шахснинг ҳуқуқ ва эркинлигига дахл қилувчи ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Шундай экан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда адвокатни ҳимоячи сифатида номланиши ҳуқуқий жиҳатдан тўғри бўлар эди деб ҳисоблаймиз.Адвокатни маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларда иштирокчи сифатидаги ҳуқуқий мақомиҚозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида “ҳимоячи” (защитник) тарзида, шунингдек Россия федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексда эса “ҳимоячи ва вакил” (защитник и представитель) тарзида кўрсатилганлиги ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокатнинг иштирокчи сифатида ишга киришиш пайти шахсни маъмурий тартибда ушлаб қўйиш вақти деб кўрсатилган. Бироқ қонунчиликдаги ушбу норма адвокат иштирокининг бошланишини тор доирада баён қилган деб ҳисоблаймиз. Ушбу нормада гўёки адвокат шахс ушланган пайтдангина ишга киришиши мумкин деб тушунилади. Ваҳоланки, адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда иштироки иш юритувнинг исталган босқичида бошланиши мумкин. Адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда иштироки Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 748-моддаси 3-қисмида қуйидагича кўрсатилган.
“Ҳимоячининг ишда иштирок этишига маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий тартибдаушлаб қўйилган, маъмурий иш қўзғатилган пайтдан бошлаб, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишнинг исталган босқичида рухсат этилади”40.Адвокатни маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда иштирокини бошланиши юқоридаги норма мазмунида тўлароқ ёритилган деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари адвокатни маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишда иштирокининг яна бир муҳим жиҳати, ҳимоячи иштирокини маън этувчи ҳолатлардан бири бўлган ўзаро манфаатлари қарама-қарши бўлган шахсларнинг ишларида фақат бир шахснинг манфаатлари бўйичагина адвокат иштирокига йўл қўйилишидир. Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 748-моддасининг 4-бандида шу ҳолат тартибга солинган. Унга кўра, “Бир шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритишнинг икки иштирокчисига, агар улардан бирининг манфаатлари иккинчисининг манфаатларига зид бўлса, унинг ҳимоячиси бўла олмайди”41.Мазкур норма ҳам адвокат иштирокининг амалдаги ҳуқуқий тартибини белгилашда аҳамиятли деб ҳисоблаймиз.
Адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда мажбурий иштироки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилмаган. Ваҳоланки, худди жиноят процессидаги каби, баъзи шахслар маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юритувида ҳам ўзини-ўзи ҳимоя қилишга етарлича имкон ва билимга эга эмас. Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида адвокат иштироки шарт бўлган ҳолатлар ҳам назарда тутилиб, тартибга солинган. Жумладан Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 749-моддасида адвокатнинг иштироки мажбурий бўлган ҳолатлар кўрсатилган. Ушбу моддага кўра қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларда ҳимоячининг мажбурий иштироки таъминланади:
“1) Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бу ҳақда илтимоснома берган бўлса;
2) жисмоний ёки руҳий нуқсонлари туфайли маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ўзининг ҳимоя ҳуқуқини мустақил равишда амалга ошира олмаса;
3) маъмурий жавобгарликка тортилган шахс иш юритилаётган тилни билмаса;
4) маъмурий жавобгарликка тортилган шахс вояга етмаган бўлса”.
Юқорида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, маъмурий жавобгарликка тортилган шахс, унинг қонуний вакиллари, шунингдек унинг топшириғига кўра бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф этилмаган бўлса, судья, маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) иш юритишнинг тегишли босқичида ҳимоячи иштирокини таъминлашга мажбурдирлар ва бу ҳақда қарор чиқарадилар. Қарор ижро этиш учун республика аҳамиятидаги шаҳар, вилоят адвокатлар ҳайъатига ёки унинг таркибий бўлинмаларига юборилади ва у келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кўп бўлмаган муддатда ижро этилиши лозим”42.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда адвокат иштирокининг мажбурийлигини талаб этувчи ҳолатларни қонунчиликка киритилиши, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни юритувчи орган мансабдор шахсларнинг қонунчиликка риоя этишини таъминлайди деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокат иштироки мажбурий этиб белгиланган ҳолатлар қонунчиликка киритилмаганлиги сабабли, ҳимоячини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш тартиблари ҳам кўрсатилмаган. Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ўзи ёки яқин қариндошлари орқали маъмурий ишда қатнашиш учун, адвокат билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиб, ишга адвокат таклиф қилиши мумкин. Айрим ҳолларда эса шахсни адвокатнинг юридик ёрдами учун тўлов қилишга молиявий аҳволи етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс адвокатнинг юридик ёрдамига муҳтож бўлсада, адвокатдан воз кечишга мажбур, чунки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида мазкур ҳолат тартибга солинмаган.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2021 йил 28 октябрда “Бепул юридик ёрдам тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Мазкур қонун лойиҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқбузар шахсга иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилиши назарда тутилди.43
Иккиламчи бепул юридик ёрдам фақат реестрга киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилиши қонун лойиҳасининг 17-моддасида белгиланди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар тоифаси қонун лойиҳасининг 20-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича иккиламчи бепул юридик ёрдам маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган ва қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича кўрсатилиши назарда тутилган.44
Иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилиш тартиби ҳам қонун лойиҳасида белгиланган. Қонун лойиҳасининг 25-моддасида, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича иккиламчи бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга шахс, унинг яқин қариндошлари (ота-она,эр(хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар)ёки қонуний вакил бепул юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларда бепул юридик ёрдам кўрсатиш маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган ва қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича кўрсатилиши назарда тутилган бўлсада, бу тартибда барча шахслар назарда тутилмаган. Қонун лойиҳасининг 27-моддасида бепул юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга кўра, агарда иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатбўйича иккиламчи юридик ёрдам кўрсатилиши сўралган шахс ҳақидаги маълумотлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳамда Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан электрон тизими орқали автоматик текширилганда шахс кам таъминланган ёки руҳий ҳолати бузилган шахс сифатида ҳисобда турган тақдирда, унинг мурожаати электрон тизимда қайд қилиниши қилинади. Шахс кам таъминланган ёки руҳий ҳолати бузилган шахс сифатида ҳисобда турмаган тақдирда, мурожаат электрон тизимда қайд қилиниши автоматик равишда рад қилинади.45
Қонун лойиҳаси нормаларининг юқоридаги мазмунидан хулоса қилсак, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларда иккиламчи бепул юридик ёрдам адвокат томонидан икки тоифадаги шахсларга кўрсатилади. Яъни кам таъминланган шахслар ҳамда руҳий ҳолати бузилиб, диспансер кузатувида бўлган шахслар. Қонун лойиҳасида бепул юридик ёрдам кўрсатилувчи шахсларнинг тор доирада кўрсатилган деб ҳисоблаймиз. Ушбу рўйхатга 1-гуруҳ ногиронлари ҳам қўшилса, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларининг инсонпарварлик ва қонунийлик принциплари мустаҳкамланган бўлар эди, чунки мазкур тоифадаги шахслар ҳам ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қийинчиликларга учрашлари мумкин деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокатнинг қуйидаги ҳуқуқлари кўрсатилган:

  1. ишга оид материаллар билан танишиб чиқиш;

  2. уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан илтимослар қилиш;

  3. иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга.

Адвокатнинг юқорида кўрсатилган ҳуқуқлари уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги процесс иштирокчиси сифатидаги ваколатларини тўлақонли акс эттирмаган деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида адвокатнинг касбий фаолиятини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари кўрсатилган. Жумладан мазкур модданинг 1-қисм 2-бандида адвокат терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни ўтказиш ва ишни судда кўриб чиқиш чоғида ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётган органларда ва бошқа ваколатли органларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек албатта баҳоланиши лозим бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Адвокатнинг мазкур ҳуқуқи бевосита маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар жараёнига ҳам тааллуқли эканлиги қонунчилик нормаси мазмунида кўринган бўлсада, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу мазмунни баён этувчи ўзгартиришлар киритилмаган. Ваҳоланки, адвокат томонидан ҳимояга доир далиллар тўплаш ҳуқуқидан фойдаланиш маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда жуда катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси 1-қисми 5-бандида “ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш олиш”46 ҳуқуқи кўрсатилган. Мазкур ҳуқуқлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича, адвокатлик фаолиятини ташкил этишда адвокатлар учун муҳим процессуал асос ҳисоблансада, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларига киритилмаганлигини кўришимиз мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлартўғрисидаги қонунчилик нормаларида адвокатнинг ҳуқуқлари баён қилиниши бўйича Қозоғистон Республикасининг қонунчилик нормалари диққатга сазовор, чунки ушбу давлат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунчилигида адвокатнинг ҳуқуқлари кенгроқ кўрсатилган. Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 752-моддасида адвокатнинг ҳимоячи сифатидаги ваколатлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра ҳимоячи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
“-ишнинг барча материаллари билан танишиш;
-ишни кўриб чиқилишида иштирок этиш;
-далилиллар тақдим этиш;
-илтимосномалар тақдим этиш ва рад қилиш;
-судья, ишни кўришга ваколатли орган (мансабдор шахс)нинг рухсати билан, ишни кўриш жараёнида сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар бериш;
-иш бўйича иш юритишни таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ваиш бўйича қарор бўйича қарор устидан шикоят қилиш;
- қонун ҳужжатларида унга берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш”.47
Адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда иштирокчи сифатидаги ҳуқуқлари доираси қонунчиликда юқоридаги тарзда мукаммал баён этилиши, мазкур соҳада қонун устиворлиги принципи талабларига мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда адвокатнинг ҳуқуқий мақоми белгиланган бўлсада, бу соҳада мавжуд қуйидаги қонун нормалари такомиллаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Аввало мазкур кодексда, адвокатни ишда иштирокчи сифатидаги мақоми “ҳимоячи ва вакил” тарзида баён қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз. Зеро, адвокат сўзи юридик касбларнинг бири сифатида умумий номни билдиради.
Иккинчидан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда адвокатнинг ваколатлари етарлича баён қилинмаган қолаверса адвокатни иштирокчи сифатида ишга кириши пайти тўлалигича кўрсатилмаган.
Учинчидан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда адвокат иштироки шарт бўлган ҳолатлар ҳамда адвокат томонидан бепул юридик ёрдам кўрсатилганда, меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида нормалари киритилмаган.
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қонунчилик нормаларини такомиллаштиришга оид таклифлар тадқиқот иши якунида келтирилган.


Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish