Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


-боб. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий механизми



Download 467 Kb.
bet9/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
3-боб. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий механизми
3.1. Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим ҳамда давлат ҳисобидан ҳак тўлашнинг ҳуқуқий механизми
Адвокатура ўзининг юридик табиатига кўра, нодавлат, нотижорат касбий бирлашмадир, шу сабабли адвокатура молиявий жиҳатдан ҳам мустақил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Адвокатлик фаолиятинг кафолатлари ва адвокатнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги қонунининг 11-моддасидаАдвокатура нотижорат ташкилотдир ва фаолиятни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Адвокатуранинг штатлари, мансаб окладлари ва маъмурий-хўжалик харажатларининг сметалари молия органларида рўйхатдан ўтказилмаслиги лозим. Адвокатуранинг иш ҳақи фонди банклар томонидан назорат қилинмайди”48деб кўрсатилганлиги фикримизнинг далилидир.
Адвокат адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси шаклидаги адвокатлик тузилмаларидан бирига киришга, ўз фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун адвокатлик бюросини очишга ёки юридик маслаҳатхонада ишлаши мумкин.
Адвокатура тўғрисидаги қонунчилик мазмунига кўра, адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш, штатлари, маблағларни сарфлаш тартиби ва бошқалар уларнинг уставлари (низомлари) билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар Палатасининг қарорига асосан барча шаклдаги адвокатлик тузилмаларининг намунавий уставлари тасдиқланган. Жумладан, Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг 2009 йил 20 мартдаги 05-07-285/8-сон ва 1-сон қарорига иловаларда адвокатлик тузилмаларининг намунавий уставларида юридик ёрдам кўрсатилганлик учун ҳақ тўлашнинг соатбай, ҳар ойлик, муайян бажарилган ҳажм учун шакллари кўрсатилган бўлиб, мазкур тартибда адвокатларнинг юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашда эркинликлари белгиланган.
Соатбай шаклдаги ҳақ белгилашда ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан юклатилган топшириқни бажариш билан банд бўлган соатлар учун ҳақ белгиланади. Масалан: Биринчи инстанция судида судланувчини ҳимоя қилиш бўйича юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимда топшириқ олган адвокат мазкур топшириғни бажариш билан банд бўлган ҳар бир соати учун ҳақни олдинидан ўзаро келишиб олади.
Ҳар ойлик ҳақ тўлаш шаклида эса топшириқни бажариш жараёнида қанча ой давом этишига қараб ҳақ миқдори белгиланади. Бундай шаклда ҳақ тўлаш, бир неча иштирокчиликда жинооят содир этилган ҳамда бир нечта айблов мазмунига эга кўп ҳажмли ишларда белгиланади.
Муайян бажарилган ҳажм учун ҳақ белгилашга шикоят тайёрлаб бериш; иш ҳужжатларидан нусха олишни мисол келтиришимиз мумкин. Амалиётда маълум бир жиноят ёки фуқаролик ишида қатнашиш учун ҳам шундай шаклда ҳақ тўлаш фойдаланилади.
Адвокатлик тузилмаларида фаолият юритаётган адвокатларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бевосита мазкур намунавий уставларда назарда тутилган адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун харажатлар чегирмасидан сўнг, қолган маблағдан ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш асослари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, “Адвокатларнинг меҳнатига жисмоний ва юридик шахслардан уларга юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаларига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонани ташкил этган ҳудудий бошқармаси ушбу юридик маслаҳатхонанинг таъминоти учун қўшимча маблағлар ажратади.
Юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади.
Шахс тўловга қобилиятсизлиги сабабли кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлашдан озод этилганда, жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокатнинг юридик ёрдами учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат ҳисобидан амалга оширилади.49
Юқоридаги қонун нормаси мазмунидан адвокатлар меҳнати учун ҳақ тўлаш кўрсатилган юридик ёрдам учун тўланган маблағлар ҳисобидан эканлигидан келиб чиқиб, ҳақ тўлашнинг қуйидаги икки хил асоси мавжудлигини кўришимиз мумкин:

  1. Юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида ҳақ тўлаш амалга оширилади.

  2. Шахс тўловга қобилиятсизлиги сабабли кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлашдан озод этилиб, жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокатнинг юридик ёрдами учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш амалга оширилади.

Ҳақ тўлашнинг биринчи асоси бўлган, адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) мазмуни “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 9-1-моддасида белгиланган. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим адвокат билан ишонч билдирувчи шахс ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ҳисобланади. Қуйидагилар юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)нинг Кўрсатилаётган юридик ёрдам учун ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан ҳақ тўлаш шартлари;адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш тартиби ва миқдори юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартноманинг) муҳим шартларидан ҳисобланади.
Адвокатлик фаолиятини юритаётган адвокат юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) тузишда кўрсатиладиган юридик ёрдам ҳақи миқдорини ўзи белгилаб, ишонч билдирувчи шахсга таклиф қилади. Зеро, адвокат адвокатлик фаолиятини амалга оширишда мустақил бўлиб, ўзи томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам ҳақини бир неча ҳолатлар асосида белгилайди. Ушбу асосларга қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

  1. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқнинг жиноят, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ҳуқуқ соҳаларига оид иш эканлигини инобатга олган ҳолда;

  2. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқнинг кўлами, ҳажмини инобатга олган ҳолда;

  3. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ қайси ҳудудда бажарилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда;

  4. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилган мижоз - ишонч билдирувчи шахс(ҳимоя остидаги шахснинг) моддий аҳволини инобатга олган ҳолда.

Бундан ташқари адвокатлар ўзлари томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам учун ҳақ миқдорини белгилашда индивидуал мезонларга, яъни адвокатнинг билими ва малакаси, кўп йиллик иш тажрибаси, шунингдек фаолиятидаги ютуқли натижаларга асосоаланиши мумкин.
Адвокат юқоридаги мезонлар асосида, кўрсатиладиган юридик ёрдам ҳақ миқдорини ўзи белгиласада, бироқ ушбу ҳақни битимда (шартномада) белгилашда ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги шахс) билан келишувга эришиши лозим.
Адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар – юридик шахс ҳисобланган тегишли адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисоб варағигида ўтказилиши шарт. Мазкур ҳисобварағга келиб тушган маблағлар назорат қилинишининг сабаби, уларнинг бир қисми бевосита адвокатлик тузилмасини ушлаб туриш учун зарур, шунингдек солиқ органлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундирилишида ҳисобга олинади.
Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг иккинчи шакли бу-шахс тўловга қобилиятсизлиги сабабли кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлашдан озод этилиб, жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокатнинг юридик ёрдами учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш амалга оширилишидир.
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашда ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий вазифаларидан бири бу – фуқароларга нисбатан ижтимой ҳимоя тизимининг яратишдан иборат. Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдамни давлат ҳисобига ўтказилишининг ҳуқуқий асослари яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасида, “Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади” деб кўрсатилган.
Қонун ҳужжатлари билан малакали юридик ёрдам кўрсатиш вазифаси адвокатлар зиммасига юклатилганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида “Жиноят ишида иштирок этишга тайинланган адвокат фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортишга ҳақли эмас” деб кўрсатилган. Жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят процессуал кодексида белгиланган ҳолларда адвокат иштирокини шарт деб топиб, ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга тайинлаганидан сўнг, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8,109-сонли қарори билан тасдиқланган «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат хисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофик белгиланади. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳак тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан тасдиқланди.
«Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат хисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомда адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун 3 та ҳолатда тўловдан озод этиш ва давлат ҳисобига ўтказиш мумкинлиги кўрсатилган.

  1. Оиласида хар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш хаккининг 1,5 бараваридан ортик бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, кишлок фукаролар йигини ёки фуқаролар йигини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ тўлашдан озод килинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.“Низомнинг 3-қисми).50

  2. Гумон килинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида ҳақ тўлаш давлат ҳисобига ўтказилади.

3.Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофик жиноят ишида химоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда юридик ёрдам учун ҳак тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади. (Низомнинг 4-қисми).51
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома, яшаш жойидаги маҳалла, овул, кишлок фукаролар йигини ёки фуқаролар йигини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосани тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади.Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
Савол туғилиши мумкин, агарда шахснинг ҳолати юқорида кўрсатилган 3 та ҳолатни бирортасига тўғри келмасаю, бироқ ҳимоячи ёрдамига муҳтож эканлигини билдириб, ишда ҳимоячи иштирокини таъминлашни илтимос қилса, мазкур масала қандай ҳал қилинади? Низомнинг 3-қисми 4-бандида бу ҳолат ҳам тартибга солинган бўлиб, унга кўра, “Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади”52-деб белгиланган. Гарчи низом талабига кўра, кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобига ўтказишни белгилаган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда барча харажатлар ҳукм қилинганга юкланиши лозимлиги белгиланган бўлсада, амалиётда мазкур ҳолатда ҳам харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади. Истисно тариқасида эса, кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловдан озод этиш тўғрисидаги қарор ёки ажримда “.... туман молия бўлимига келгусида ушбу маблағ судланувчи .........дан ундириб олиш ҳуқуқи тушунтирилсин” тарзида қўшимча қиритилади. Ваҳоланки, ушбу қўшимча мазмуни «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига мутлақо зид, чунки низомда барча харажатлар ҳукм қилинганга юклатилиши лозимлиги белгиланган. Амалиётдаги ҳолатда эса харажатлар аввал давлат ҳисобидан амалга оширилиши, шундан сўнг тегишли ҳудуддаги молия бўлими гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ундириб олиши лозим бўлади. Бу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ундириб олиш қандай тартибда амалга оширилиши лозим? Амалиётда қўлланаётган юқоридаги тартибдаги қарор ёки ажримни ижросини амалга ошириш учун, аввало ундириб олиш ҳуқуқи тушунтирилган тегишли Молия бўлими гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини яшаш жойидаги фуқаролик судларига “Кўрсатилган юридик ёрдам учундавлат ҳисобидан амалга оширилган харажатларни ундириш тўғрисида” даъво киритиши лозим. Ушбу мазмундаги даъво судда кўрилганидан сўнг, суднинг харажатларни давлат бюджетига ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилиши ва қонуний кучга кирганидан сўнг, ижро этиш орқали давлат бюджетига қайтарилиши мумкин.
Аслида низом талабида кўрсатилган харажатларни ҳукм қилинганга юклатилиши тўғрисидаги қоидалар амалда тўғри татбиқ этилса, мавжуд муаммо бартараф этилган бўлар эди. Адвокатлар томонидан кўрсатилган харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда, харажатлар ҳукм қилинганга тўғридан-тўғри юклатилса, ижроси ҳукмнинг ижроси орқали амалга оширилар ва суд орқали ундириш каби ортиқча ҳаракатлар амалга ошириш зарурати юзага келмаган бўлар эди деб ҳисоблаймиз.
Низомнинг II-қисмида адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўловлар миқдори белгиланган бўлиб, низомнинг 6-бандига мувофик суриштирув жараёнида, дастлабки тергов боскичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилаётган ишларда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш хаққининг 50 фоизи микдорида амалга оширилиши кўрсатилган. Икки ва ундан ортик шахсларга битта жиноий иш бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир ишонч билдирувчига энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 фоизининг 80 фоизи ҳисобида амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур низомда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш жараёнида суд мажлисининг ҳар бир танаффус куни учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 25 фоизи миқдорида ундириш белгиланган. Агарда адвокат битта жиноят иши бўйича икки ёки ундан ортиқ шахсларга юридик ёрдам кўрсатилса, ҳар бир иштирокчи учун юқорида кўрсатилган 25 фоизнинг 80 фоизи миқдорида ҳисобланиши лозим.
Дам олиш ва байрам кунлари адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи микдорида, тунги вактда эса, энг кам ойлик иш хаққининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилиши низомнинг 9-бандида кўрсатилган.
“Юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳимоячининг жиноий ишда иштирок этиши бошланиши билан бир вақтда чиқарилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячидан воз кечиши билан боғлик процессуал ҳаракатда адвокатнинг иштирок этиши ҳолларида юридик ёрдам учун тўловдан озод этиш тўғрисидаги қарор адвокат иштирок этган процессуал ҳаракат тугатилгандан сўнг чиқарилади. Юридик ёрдам учун тўловдан озод қилиш тўғрисидаги қарор(ажрим)ни чиқарган шахс ҳар ойда ёки суриштирув жараёни, дастлабки тергов босқичи тугаган куни ёки суднинг тегишли қарори чиқарилган куни маълумотномани ўзининг имзоси ва суриштирув, тергов ёки суд органи муҳри билан тасдиқлаши шарт. Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси адвокатлик тузилмасида қолади, иккинчи нусхаси маълумотномани тасдиқлаган шахсга ишга қўшиш учун берилади, учинчи нусхаси эса юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим) билан бирга адвокатлик тузилмаси томонидан тегишли ҳудудий молия органига юборилади. Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига, адвокатлик тузилмасининг раҳбари жавобгардир. Юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод этиш тўғрисида қарор чиқарган шахс қарор (ажрим)нинг асослилигига маъсулдир”53.
Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатларни амалга оширишни тартибини белгиловчи қонун даражасида ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги ва бошқа омиллар амалиётда бир неча муаммоларни вужудга келтираётган эди. Юзага келаётган муаммолардан бири адвокатлар орасида қўштирноқ ичида “чўнтак адвокатлар” юзага келган эди. Яъни адвокатлик касбини обрўси ва нуфузини қадрсизлантирадиган, баъзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан тил бириктириб, ҳақиқатда адвокатлик вазифаларини виждонана бажармайдиганадвокатлар фаолият юритаётган эди.Юзага келган муаммоларни ечиш учун энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилди. Ҳозирда ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси якунланди.
Қонун лойиҳасида бирламчи ва иккиламчи бепул юридик ёрдам назарда тутилмоқда, бунда иккиламчи бепул юридик ёрдам фақат адвокатлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.Қонун лойиҳасига кўра, Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази адвокат бепул юридик ёрдам кўрсатишни истаган адвокат билангина шартнома тузади ва Реестрга киритади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Бепул юридик ёрдам маркази иккиламчи юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятини мониторинг қилади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда иккиламчи юридик ёрдам кўрсатиш сифати мезонларини белгилайди.
Қонун лойиҳасида қонунчиликда биринчи марта pro bono, яъни бепул ихтиёрий юридик ёрдам назарда тутилди. Унга кўра “Адвокат адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган адвокатлик фаолиятининг исталган тури бўйича бепул, беғараз, ихтиёрийлик асосида юридик ёрдам кўрсатишга ҳақли. Кўрсатиладиган бепул ихтиёрий юридик ёрдамнинг ҳажми бундай ёрдам кўрсатадиган шахслар томонидан мустақил белгиланади...”54 кўрсатилди. Қонун лойиҳасининг мазкур нормаси адвокатлар фаолиятида бепул юридик ёрдам кўрсатиш жараёнида вужудга келган муаммоларни бартараф этади деб ўйлаймиз. Жумладан, амалиётда адвокатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёки қариндошлариа жиноий, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ишларни юритиш жараёнларида бепул юридик ёрдам кўрсатиши учун тўсиқлар мавжуд бўлиб, агарда адвокат мазкур тоифадаги ишларда юқоридаги шахсларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун иштирок этишни ҳоҳласа ордер тақдим этиши зарур. Адвокатларнинг йиллик статистик маълумотларида эса адвокат томонидан тақдим этилган ордер тайинлов асосидаги ёки битим (шартнома) асосида эканлиги қайд этилиши лозим. Бепул юридик ёрдам кўрсатилганда сарф этилган ордерни қайд этиш графаси мавжуд эмаслиги сабабли, ҳисобот якунида ордернинг умумий сарфида чалкашликлар юзага келади. Ордерлар сарфининг умумий ҳисоби баланс бермаганлиги сабабли, адвокат иш юритуви ҳужжатларини нотўғри юритган деб ҳисобланиб, интизомий иш қўзғатишга асос бўлар эди. Мазкур муаммо қонун лойиҳасидаги pro bono тушунчаси қўлланилиши тартиби белгиланиши билан барҳам топади деб ўйлаймиз.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish