I-боб Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва уни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари
1.1 Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга доир халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчилик нормаларига сингдирилиши
|
Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишнинг халқаро-ҳуқуқий стандартлари халқаро ҳуқуқда адвокатура масалаларини тартибга солувчи ҳуқуқий норма ва қоидаларни англатади.Ҳар бир давлатнинг қонунчилигида адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини тартибга солувчи халқаро нормалар ўз аксини топади ва ҳисобга олинади.
Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга оид нормалар қуйидаги халқаро ҳужжатларда акс этган:
- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси;
- Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция;
- Адвокатларнинг асосий роли тўғрисидаги қоидалар;
- Юристлар этикасининг асосий тамойиллари (1995);
- Юристларнинг ролига оид асосий қоидалар;
- Халқаро юристлар Ассоциациясининг юридик касбнинг мустақиллиги стандартлари (Нью-Йорк, 1990);
- Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасининг Адвокатлик касби билан шуғулланиш эркинлиги бўйича тавсиялари (Strasburg, 25 октябр 2000 йил);
- Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил 16 декабр);
- Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасининг самарали ва адолатли одил судловгаэришишга кўмаклашиш бўйича Резолюция ва тавсиялар (Strasburg, 1996);
- Аъзо давлатларга жиноят ҳуқуқи ва жиноят процесси доирасида жабрланувчининг аҳволи тўғрисидаги Тавсиялар;
- Аъзо давлатларга аҳолининг энг камбағал қатламлари учун қонун ва одил судловга самарали эришиш бўйича Тавсиялар.
Мазкур халқаро норматив ҳуқуқий ҳужжатлар адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган нормалар ва қоидалар, яъни давлатларнинг кўпчилик вакили томонидан тан олинган нормалар ва қоидаларни ўз ичига олган.Айтиш мумкинки, халқаро ҳуқуқий асослар адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг бирламчи стандартларини ўзида жамлаган.
Жумладан, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қонун олдида тенглик тамойилларини, айбсизлик презумпциясини, мустақил ва адолатли суд томонидан холис ва очиқ суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек жазоланишда айбланаётган ҳар қандай шахсни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча кафолатларни тасдиқлайди. Мазкур декларацияда назарда тутилган стандартлар миллий қонунчилигимиз тизимидаги барча процессуал қонунчилик нормаларида ўз аксини топган деб ҳисоблаймиз.
“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактнинг 14-моддаси 3-қисмида, ҳар бир киши ўзига қўйилган ҳар қандай айблов кўриб чиқилаётганда тўлиқ тенглик асосида камида қуйидаги кафолатлар таъминланиши ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлиб, ушбу кафолатлардан қуйидагилар яъни,
“Ўз ҳимоясини тайёрлаш ва ўзи танлаган ҳимоячи билан мулоқотда бўлиш учун етарлича вақт ва имкониятга эга бўлиш;
Ўзининг иштирокида суд қилиниши ва шахсан ўзи ёки танлаб олинган ҳимоячи воситасида ҳимоя қилиниши; агар ҳимоячиси бўлмаса, унга эга бўлиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабардор қилиниши;
одил суд манфаатлари талаб этган ҳар қандай ҳолда ўзига тайинланган ҳимоячига эга бўлиш, унга тўлаш учун етарли маблағи бўлмаган барча ҳолларда ўзига ҳимоячининг текинга берилиши”10 тўғрисидаги халқаро қоидаларни адвокатлик фаолиятини юритишда энг муҳим стандартлар сифатида баҳолашимиз мумкин.
1988 йил 9 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг қарори билан “Ҳибсга олинган ёки ҳар қандай шаклда қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш тамойиллари тўплами" тасдиқланди. Ушбу тўпламнинг 17-тамойилига кўра, “Ҳибсга олинган ҳар қандай шахс адвокатдан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга. У ҳибсга олингандан кейин қисқа вақт ичида ваколатли орган томонидан унинг ҳуқуқи тўғрисида хабар берилади ва уни амалга ошириш учун оқилона имкониятлар берилади.
Агар ҳибсга олинган шахс ўзи танлаган адвокатга эга бўлмаса, барча ҳолларда у суд ёки бошқа орган томонидан тайинланган адвокат хизматидан, агар у етарли маблағга эга бўлмаса, унинг хизматлари учун пул тўламасдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
18-тамойил
1.Ҳибсга олинган ёки қамоққа олинган шахс адвокат билан боғланиш ва маслаҳат олиш ҳуқуқига эга.
2.Ҳибсга олинган ёки қамоққа олинган шахсга ўз адвокати билан маслаҳатлашиши учун зарур вақт ва шарт-шароитлар таъминланади.
3.Ҳибсга олинган ёки қамоққа олинган шахсни адвокат билан кечиктирмасдан учрашиш ва цензурасиз ва тўлиқ махфийлик шароитида маслаҳатлашиш ва мулоқот қилиш ҳуқуқини вақтинча бекор қилиш ёки чеклаш мумкин эмас, бундан суд ёки бошқа органнинг фикрига кўра, хавфсизлик ва тартибни таъминлаш зарур бўлгандақонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолатлар мустасно.
4. Ҳибсга олинган ёки қамоққа олинган шахснинг адвокати билан учрашуви ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мансабдор шахсига уларни кўриш мумкин бўлган, бироқ уларни эшитмайдиган шароитда ўтказилиши мумкин”11-деб кўрсатилган.
Маҳбусларни ҳибсга олишнинг минимал стандарт қоидалари эса, қамоқда бўлган шахслар учун ҳуқуқий ёрдам ва уни амалга ошириш жараёнида махфийликни кафолатлашни тавсия қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 27 июлда қабул қилинган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунида “Ушлаб турилган, қамоққа олинган билан адвокатга — у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда берилади. Ушлаб турилганнинг ёки қамоққа олинганнинг ўз ҳимоячиси ва қонуний вакили билан учрашувлари қамоқда сақлаш жойининг ходими уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда ўтказилиши мумкин”12 деб белгиланиши халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчилик тизимида сингдирилганлигини тасдиқлайди.
1950 йилда Римда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш Конвенциясида ҳам ўз ҳимоясини тайёрлаш учун етарли вақт ва имкониятларга эга бўлиш, шунингдек шахсан ёки ўзи танлаган адвокат орқали ўзини ҳимоя қилиш ёки агар у адвокат хизматларини тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмаса, адолат манфаатлари талаб қилганда адвокатни бепул олиш ҳуқуқини эътироф этган.13
1996 йил феврал ойида Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси "Фуқаролик, тижорат ва маъмурий масалаларда ҳуқуқий ёрдам тўғрисида" қарор қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатни қабул қилишдан мақсад камбағаллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар адолатга эришиш учун иқтисодий тўсиқларни бартараф этишдир.
Албатта, ушбу ҳужжатлар адвокатлар фаолиятини тўғридан-тўғри тартибга солмайди, балки жиноят иши юритилаётган шахснинг ҳуқуқларини белгилайди. Шу билан бирга, адвокатларни мижозлар билан муносабатларда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашда ёрдам бериши ва уларнинг бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Юқорида келтирилган адвокатларнинг фаолиятиги доир ҳалқаро стандартлар Ўзбекистон республикаси миллий қонунчилиги нормалари мазмунида акс эттирилган бўлиб, жумладан жиноят процессуал кодексида айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган 46-моддасида, айбланувчи ўзини нимада айбланаётганлигини билиш; ҳимоячиги эга бўлиши ва учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан учрашиш; ўзининг ҳимояланиши ҳуқуқини шахсан ўзи амалга оширишкаби ҳуқуқлар назарда тутилган. Худди шу мазмундаги ҳуқуқлар жиноят процессуал кодексининг 48-моддасида гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларида ҳам кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоячининг юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш имкони бўлмаган ҳолларда ҳимоячининг юридик ёрдамидан текинга фойдаланиш механизми йўлга қўйилган. Ушбу механизм жиноят процессуал кодексининг 50-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган бўлиб, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақли ҳисобланади.
Бундан ташқари жиноят процессуал кодексининг 53-моддасида ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, мазкур модданинг 2-қисмида “Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга маъсул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг рухсатисиз учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли”14.
Ҳалқаро ҳуқуқий нормалардаги юридик касбнинг мустақиллиги, касбий этика, манфаатлар тўқнашуви, юридик касбни бошқа фаолият билан бирлаштириш бўйича чекловлар, касбга қабул қилишга оид стандартлар, махфийлик, касбий суғурта, суд билан муносабатлар бўйичастандартлар адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда тўғридан-тўғри қўлланилувчи стандартлар дейишимиз мумкин.
Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишда касбий сифат ва талабларни белгилаган халқаро ҳуқуқий нормалари ичида энг асосий халқаро ҳужжат бу - Адвокатларнинг роли тўғрисидаги асосий қоидаларбўлиб, ушбу ҳужжат 1990 йил августда Нью-Йоркда жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш бўйича БМТнинг саккизинчи Конгресси томонидан қабул қилинган. Ушбу асосий қоидалар иштирокчи-давлатларга адвокатларнинг муносиб ролини рағбатлантириш ва таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажаришда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган бўлиб, улар Миллий қонунчиликни ишлаб чиқиш ва уни қўллашда ҳукуматлар томонидан ҳурмат қилиниши ва кафолатланиши кераклиги, шунингдек адвокатлар ва судялар, прокурорлар, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари ва умуман жамият аъзолари томонидан эътиборга олиниши лозимлиги ушбу ҳужжатнинг кириш қисмида белгилаб қўйилган. Ушбу принциплар нафақат адвокатларга, шунингдек адвокатнинг расмий мақомини олмасдан юридик функцияларни бажарадиган шахсларга ҳам тегишли бўлиши кераклигини назарда тутади.
Адвокатларнинг асосий роли тўғрисидаги қоидалар бир неча бўлимлардан иборат. “Адвокатлар ва юридик ёрдамга имконият бўлимида ҳар бир шахс жиноят процессининг барча босқичларида ўз ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш учун ўзи танлаган адвокатдан ёрдам сўрашга ҳақлилиги; ҳукуматлар ирқи, ранги, этник келиб чиқиши, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий ёки бошқа мақомидан қатъий назар ўз ҳудудида яшовчи ва юрисдикциясига бўйсунадиган барча шахслар учун адвокатларга ҳақиқий ва тенг кириш учун самарали процедура ва иш механизмини кафолатлашлари шартлиги; ҳукуматлар камбағал ва бошқа тўловга лаёқатсиз одамларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун зарур маблағ ва бошқа ресурсларни тақдим этиши кераклиги;профессионал адвокатлар бирлашмалари бундай ёрдамни ташкил этиш ва уларга шароит яратишда ҳамкорлик қилишлари кераклиги тўғрисидаги; ҳукуматлар ва профессионал адвокатлар бирлашмалари адвокатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ва асосий эркинликларни ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролининг аҳамияти тўғрисида жамоатчиликни хабардорқилишга қаратилган дастурни ишлаб чиқишга жавобгарлиги тўғрисида ва бошқа талабларни ўз ичига олади.....”15.
Адвокатларнинг ролига оид асосий қоидаларнинг малака ошириш ва ўқитиш бўлимида адвокатларни доимий равишда малакасини ошириш, таълим олиш ҳуқуқларини таъминланиши зарурлиги белгиланган. Жумладан,адвокатларни ахлоқий мажбуриятларни, шунингдек, миллий ва халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида зарур таълим, тайёргарлик ва билим олишларини таъминланиши ҳукуматлар, юристларнинг профессионал бирлашмалари ва таълим муассасалари зиммасидалиги кўрсатилган.
Мазкур нормалар асосиида миллий қонунчилик тизимини таҳлил этадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни 122-моддасида Адвокатлар палатасининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, унга кўра адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини ташкил этиш Адвокатлар палатасига юклатилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунини 7-моддасининг 4-бандига мувофиқ, “Адвокат Адвокатлар палатаси томнидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт”16.
Адвокатларнинг асосий роли тўғрисидаги Қоидаларнинг “Мажбуриятлар ва жавобгарлик” деб номланувчи бўлимида адвокатларнинг мажбуриятлари ва уларнинг жавобгарликлари тўғрисидаги нормалар акс этган бўлиб, белгиланган мажбуриятларга кўра, адвокатлар одил судловни амалга оширишнинг муҳим иштирокчилари сифатида ўз касбининг шаъни ва қадр-қимматини доимо сақлаб туришлари керак.
Асосий қоидаларда адвокатнинг мижозга нисбатан мажбуриятлари ҳам белгиланган бўлиб, адвокат мижозга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маслаҳат бериш, ҳуқуқий тизим тамойилларини тушунтириши;ўз мижозларига одил судловни амалга оширишда ёрдам бериш билан бирга, миллий ва халқаро ҳуқуқларда тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга интилишлари ва ҳар доим қонун ва тан олинган профессионал стандартлар ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ эркин ва қатъий ҳаракат қилишлари, шунингдек ҳар доим ўз мижозининг манфаатларига содиқ бўлиши керак. Ҳалқаро ҳуқуқда белгиланган мазкур стандартлар Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган адвокатнинг вазифалари белгиланган нормаларда, шунингдек Адвокатнинг касб- этика қоидаларида кўрсатилган.
Адвокатлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги бўлимда назарда тутилган стандартлар Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунда акс эттирилган. Жумладан ушбу моддада адвокатнинг дахлсизлиги (6-модда), адвокатнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги (7-модда), адвокатлик фаолияти ҳимояланишини таъминлаш (8-моддада) тўғрисидаги нормалар белгиланган. Мазкур қонуннинг 8-моддасида адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган. Масалан адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигини белгиловчи 7-модданинг 4-қисмига кўра “Адвокатнинг муайян ишни ўрганишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) қонуний манфаатларига зид келувчи нуқтаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, шунингдек адвокатга таҳдид қилиш, уни ҳақоратлаш, унга нисбатан туҳмат қилиш, куч ишлатиш ёки унинг соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”17.
Ваколатли органлар жиноят процессида адвокатнинг маълумотлар, ҳужжатлар ва иш материаллари билан танишиш имкониятини тергов якунига қадар кечикмасдан то судда иш кўрилгунга қадар таъминлашга мажбурлиги, шу билан бирга ҳукуматлар адвокат томонидан ўз касбий вазифаларини бажариш билан боғлиқ муносабатлар доирасида адвокат ва мижоз ўртасидаги алоқа ва маслаҳатлашувларнинг махфийлигини тан олишлари ва ҳурмат қилишлари кераклиги нормаси ҳам ушбу қоидаларда акс этган. Адвокатлар томонидан ўзи иштирок этаётган ишлар бўйича маълумотлар, ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқи миллий қонунчилик тизимидаги процессуал қонунчилик нормаларида акс этган.
Асосий қоидаларнинг Сўз эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқлари ҳам эътироф этилган бўлиб асосий қоидаларнинг 23-бандида “Адвокатлар, бошқа фуқаролар сингари, сўз эркинлиги, дин эркинлиги, уюшмалар ва ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқига эга. Хусусан, улар ҳуқуқ ва одил судловни юритилиши, инсон ҳуқуқлари таъминланиши соҳасида оммавий баҳсларда қатнашиш, шунингдек маҳаллий, миллий ва халқаро ташкилотларга қўшилиш ёки шакллантириш ҳамда уларнинг қонуний фаолияти ёки ташкилотга аъзолиги туфайли касбий фаолиятини чеклаш таҳдидисиз ўз учрашувларида қатнашиш ҳуқуқига ега бўлишлари керак. Ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишда адвокатлар ҳар доим қонунга риоя қилишлари ва профессионал стандартлар ва ахлоқий қоидаларни тан олишлари керак”18-деб кўрсатилган.
Бундан ташқари адвокатлар ўз манфаатларини ифодалаш учун ўз-ўзини бошқариш уюшмаларини тузиш ҳуқуқи эътироф этилган. Ушбу мазмундаги нормалардан яна бири касбий бирлашмаларнинг ижро этувчи органлари уларнинг аъзолари томонидан сайланиши ва ўз вазифаларини ташқи аралашувсиз амалга оширишлари кераклиги кўрсатилган.
Адвокатларга нисбатан “Интизомий иш юритиш” тўғрисидаги нормаларга кўра, адвокатлар учун касбий хулқ-атвор қоидалари ўз органлари орқали ёки миллий қонун ва одат қоидаларига мос келадиган ва халқаро стандартлар ва нормалар билан тан олинган қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланиши лозим. Бундан ташқари адвокатга нисбатан унинг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда айблов ёки иш қўзғатиш тезкор ва адолатли тартиб амалга оширилиши кераклиги ҳамда адвокат одил судлов ҳуқуқига, шу жумладан ўзи танлаган адвокатдан ёрдам олиш имкониятига эга бўлиши кераклиги қатъий белгиланган. Белгиланган талабларга кўра,
адвокатга нисбатан интизомий иш судга шикоят қилиш имконияти билан,адвокатлар томонидан ташкил этилган холис интизом комиссияларига тақдим этилиши керак.
Бизни назаримизда, гарчи адвокатлик фаолиятига доир халқаро нормалар миллий қонунчиликда акс эттирилган бўлсада, мазкур стандартларни миллий қонунчиликда сингдирилишини тақозо қилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунида Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи қонун буамалдаги “Адвокатура тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасида адвокатура ва унинг вазифалари белгиланган. Унда “Адвокатура — ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади”19 деб кўрсатилган. Ушбу норма мазмунидан адвокатурани адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг кўнгилли равишда аъзолигига асосланган касбий бирлашмасилиги эътироф этилиши билан бир қаторда, адвокатуранинг вазифаси юридик ёрдам кўрсатиш эканлиги белгиланган. Мазкур норма мазмунидаги, “хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахслар”, жумласи ҳуқуқий жиҳатдан адвокатура институтининг юридик табиатига зид деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан адвокатура нодавлат, нотижорат фуқаролик институти ҳисобланади.
Иккинчидан, адвокатлар касбий жиҳатдан мустақил давлатга тобъе бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шундай экан қонун нормасидаги қайсидир адвокатларнинг хусусий адвокатлик фаолияти билан шуғулланишини кўрсатилиши мантиққа тўғри келмайди.
Ушбу норма шарҳланганда, гўёки давлат ҳисобида турувчи адвокатлар ҳамда хусусий адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи адвокатлар тоифаси мавжуд деб тушунилади. Қонун нормасининг юқоридаги мазмуни адвокатуранинг фаолиятига оид ўзини-ўзи бошқариш, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар мазмунига умуман зид деб деб ҳисоблаймиз. Адвокатура –адвокатлик билан шуғулланувчи шахсларнинг касбий бирлашмаси бўлиб, бошқа ҳеч қандай адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар тоифаси қонунчиликда назарда тутилмаган.
“Адвокатур тўғрисида”ги қонунда адвокатура фаолияти демократик принциплар асосида амалга оширилиши белгиланган бўлсада, Ўзбекистон Республикасида адвокатуранинг ташкил этилиши тарихи бунинг аксини намоён қилади. Яъни, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 112-сонли қарорига асосида ташкил этилишини келтиришимиз мумкин. Ваҳоланки адвокатура ўзини-ўзи бошқарувчи фуқаролик жамияти институти ҳисобланади. Адвокатура институти фуқаролик жамияти институти сифатида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ташаббуси билан ташкил этилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида халқаро ҳуқуқда адвокатларнинг таълим ва касбий ривожланишга оид стандартлар белгиланмаган. Гарчи касбий тайёргарлиги ва малака оширишни ташкил этиш Адвокатлар палатасининг вазифаси этиб белгиланган бўлсада, шу кунга қадар адвокатлар палатаси ҳузурида касбий тайёргарликни малака оширишни таъминловчи махсус мактаб мавжуд эмас. Амалда адвокатлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Юристлар малакасини ошириш маркази”нинг масофавий тизимида 14 кун давомида, базавий ҳисоблашнинг 5 баравар миқдоридаги тўловниўз ҳисобларидантўлаб, малака оширадилар. Ўқув курси мобайнида адвокатлик касбининг алоҳида жиҳатлари, касбий стандартлар ва процессуал қонунчилик нормалари асосида эмас, балки юридик мутухасисликнинг умумий йўналишдаги дастур бўйича ўқитилади. Ваҳоланки ўз ҳисобидан шартнома асосида малака оширишга борган адвокат амалиётида учраётган малакавий муаммоларни ечиш учун билимини ошириши лозим. Бу ҳолатда эса адвокат ўқув курсларини ўзининг соҳасига оид маърузалар билан ошириши адвокат томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилишидаги кафолатлардан бир бўлади.
Адвокатлик фаолиятининг халқаро нормаларибирламчи ҳуқуқий асос сифатида тўлиқ акс этмаганлиги сабьабли, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тадқиқот иши якунида тегишли таклифлар келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |