Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


II-боб. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий механизми



Download 467 Kb.
bet2/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
II-боб. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий механизми
3.1. Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим ҳамда давлат ҳисобидан ҳак тўлашнинг ҳуқуқий механизми.

Хулоса……..........…………………………….……………………....……..74
Фойдаланилган адабиётлар…................………………………....……...80
Кириш
Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги.Адвокатура – фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда давлатга ёрдам берувчи ўзини-ўзи бошқариш органидир. Мамлакатимизда адвокатура тизимини ривожлантириш, унда фаолият юритаётган адвокатларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади адвокатурани инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги ролини ошириш, адвокатларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш ҳамда адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмни янада такомиллаштиришга қаратилган. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг бевосита вазифаси ҳисоблансада, давлатни мазкур вазифасини бажарилишини таъминланишида адвокатура - фуқаролик жамиятининг мустақил институти сифатида катта роль ўйнайди. Шундай экан, адвокатлик фаолиятини юритишнинг ҳуқуқий асослари етарлича ишлаб чиқилганлиги ҳар бир давлатда қонунийлик ва адолат устиворлигини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.Кучли адвокатура тизимини яратиш - инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишининг энг муҳим омилларидан бири эканлигини инобатга олсак, аввало адвокатлар фаолиятида уларнинг мустақиллигини таъминлаш, тизимни профессионал малакали кадрлар билан тўлдириш, одил судловни юритилишида адвокатларнинг ҳуқуқларини кенгайтирилишига эришиш лозим.Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 13 декабрда қабул қилинган “Конституция ва қонун устиворлигини таъминлаш бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалитириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4551-сонли қарорининг 9-бандида 2020 йил 1 майга қадар адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Жумладан, ушбу вазифаларниамалга ошириш учун “адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш;Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган ваколатларини қайта кўриб чиқишорқали ушбу тузилманинг роли ва аҳамиятини янада ошириш;терговчи, прокурор ва суд томонидан давлат ҳисобидан адвокатларни жалб қилиш механизмини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;адвокатлар учун қўшимча имтиёзлар белгилаш”1 назарда тутилди. Президент қарори билан белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш учун аввало, адвокатлик фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик чуқур ўрганилиб, таҳлили этилиши ва мазкур фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнидаги муаммоларни аниқлаш лозим. Зеро,адвокатура институти фаолиятининг самарали бўлиши, аввало адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни белгиловчи ҳуқуқий механизмнинг жамият ҳаётида ва ҳуқуқ соҳаларида қанчалик даражада ишлашига боғлиқ.
“Агарда, рақамларга эътибор берилса, 2009 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган адвокатларнинг умумий сони 4 225 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 январга келиб бу кўрсаткич 3 944 нафарни ташкил қилган. Яъни 10 йил ичида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг сонида ўсиш эмас, аксинча оз бўлса-да, камайиш кузатилган.”2. Статистик маълумотлар таҳлил қилинса, адвокатлик касбига бошқа юридик касбларга нисбатан талабгорлар камлигини хулоса қилиш мумкин. Бу эса адвокатлик фаолияти ташкил этилиши ва амалга оширилиши жараёнида ечилиши лозим бўлган муаммолар мавжудлигини тасдиқлайди. Жиноят процессида адвокат ва прокурорнинг тенг ҳуқуқлилик ва тортишувчилик принципи асосида иштирокини таъминловчи ҳамда адвокатларнинг ижтимоий ҳимоясини етарли даражада таъминлай оладигани ҳуқуқий механизм мавжуд эмаслиги муаммоларни юзага келтирувчи асосий омиллардан, деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикасида ўтган давр мобайнида адвокатурани инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни таъминлашдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бироқ, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий ривожланишлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги кунида адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишни тартибга солувчи қонунчилик нормалари янада такомиллаштирилиши зарурлигини тақозо қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнь кунидаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Ушбу фармонда Миллий стратегияни амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида, “Суд жараёнларида тенглик ва тортишув тамойилларини тўлиқ жорий қилиш, адвокатурани мустақил, ишончли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга айлантириш, малакавий юридик ёрдам сифатини ҳамда адвокат касбининг нуфузини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида ихтисослашган ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” назарда тутилган, шунингдек Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича тузилган йўл харитада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгиланган. Жумладан, “Суд жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлаш механизмини янада кучайтириш, адвокатларнинг процессуал ҳуқуқларини янада кучайтириш орқали тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг ҳаққоний мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ишларга оид асосларни кенгайтириш;Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш”3 ҳам назарда тутилган.
Миллий стратегияни амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири сифатидаадвокатлик фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи тадбирларни белгиланиши ҳам бежиз эмас. Бугунги кунда адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишдаги ҳуқуқий механизм такомиллаштирилиши лозим. Жумладан, жиноят процесси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларини юритишда тенглик ва тортишув принциплари таъминланиши учун, адвокатларнинг процессуал ваколатлари ва ҳуқуқлари янада кенгайтириш зарурлиги, жиноят процессуал кодексида ҳимоячи таклиф этиш билан боғлиқ нормалар ўзгартирилиши зарурлиги, шунингдек адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатларни давлат ҳисобига ўтказишни амалга оширишни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини амалда қўллашда муаммоларнинг мавжудлиги тадқиқотчи томонидан мавзу доирасида тадқиқот олиб бориш учун асос бўлди.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish