ҚАдр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил ўзбекистон!


Тинчлик ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилиш – муқаддас бурч



Download 2,12 Mb.
bet8/15
Sana03.04.2022
Hajmi2,12 Mb.
#526264
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
2013 мустақиллик охирги Феруза

Тинчлик ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилиш – муқаддас бурч .
Тинчлик — энг улуғ неъмат. Осойишталиксиз фаровонликка ҳам, тараққиётга ҳам эришиб бўлмайди. Бугунги таҳликали замонда биздан талаб этиладигани — огоҳлик. Тараққиётимизга ҳасад кўзи билан қаровчиларнинг макрига учмаслигимиз, ёлғону иғволарига алданмаслигимиз зарур. Президентимиз айтганидек, кўзимизни каттароқ очиб, кечаги тарихдан ўзимиз учун зарур хулосаю сабоқлар чиқариш фурсати келди. Бу ҳар бир юртдошимизнинг нафақат иймон ва виждон иши, балки ҳам қарзи, ҳам фарзидир. Зеро, халқимиз таъбири билан айтганда, Яратганнинг назари тушган юртда яшаймиз. Бу ўлканинг ҳар қарич ери зар, ҳар ҳовуч тупроғи олтинга тенг.
2012 йил сентябрда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси” қабул қилинди. Дарҳақиқат, минтақамизда мураккаб вазият вужудга келаётган шароитда, узоқ ва яқин атрофимизда турли қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш, ён-атрофимиздаги давлатлар ва халқлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликда яшаш учун шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсат халқимизнинг асл орзу-умид ва интилишларига мос келади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз хавфсизлигига қарши қаратилган ташқи ва ички тахдид ва хатарларни чуқур ўрганиш асосида Қуролли Кучларни қуриш ва бошқаришнинг мутлақо янги тизими шакллантирилди. Ҳарбий округлар, чегара ҳудудларининг тузилиши, ҳарбий операциялар олиб бориладиган энг муҳим йўналишларда жанговар қўшин гуруҳларининг ташкил этилиши, ўз таркибида энг муҳим ҳарбий тузилмаларни бирлаштирган Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг шакллантирилиши мамлакатимизда ягона мақсад ва вазифалар негизида узвий боғланган ишончли мудофаа тизимини яратиш имконини берди.
1991 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонунда мудофаа тизимини вужудга келтиришда мамлакат ҳарбий сиёсатининг белгиланиши, 1996 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бешинчи сессиясида маъқулланган “Миллий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонун, 1997 йил август ойида Олий Мажлис IX сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси асосида мамлакат хавфсизлигининг кенг қамровли концепцияси ишлаб чиқилди, унинг ҳуқуқий асоси яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги масалалари бўйича” Қарори асосида мамлакат Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди ва унинг Низоми ҳамда ташкилий – штат тузилиши тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1992 йил 10 январда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ўқув муассасаларини Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олиш тўғрисида”ги ва 14 январда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорларга мувофиқ, собиқ СССР Қуролли Кучларининг республика ҳудудида жойлашган қисмлари, қўшилмалари, бирлашмалари, ҳарбий ўқув юртлари, муассасалари, ташкилотлари ва бошқа ҳарбий тузилмалари қонуний асосда Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинди. Мазкур қарор қабул қилинган кун – 14 январь, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрдаги Қонунига мувофиқ, “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳаво десанти қўшинлари, ҳарбий транспорт авиацияси, разведка қўшинлари, таъминот қисмлари ҳақида”ги, 1992 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмлар ҳақида”ги, 13 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кимёвий ҳарбий қисмлар ҳақида”ги фармонлари билан мамлакатимиз ҳудудида жойлашган мазкур турдаги қўшинлар республика тасарруфига олинди ва сифат жиҳатидан такомиллаштирилди.
Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги Чегара қўшинлари бошқармаси 1992 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил этилди. 1993 йил 26 апрелда эса давлат чегараларини мустаҳкамлаш, қўшинларни бошқаришни мукаммаллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари Бош бошқармасига айлантирилди.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлашни кучайтиришнинг ташкилий тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 ноябрдаги қарори давлат чегаралари ҳимоясини ташкил этишни янада такомиллаштиришда муҳим воқеа бўлди. Бунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш Концепцияси тасдиқланди. Ўзбекистонда чегара қўшинларини ривожлантириш ва такомиллаштиришдаги янги давр – 1999 йилнинг 13 январдан амалга оширила бошланди. Худди шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан чегара қўшинлари Бош штаби негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил топди. Мамлакатимиз чегараларини қўриқлаш “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги 1999 йил 20 августда қабул қилинган қонуни асосида амалга оширилиб келинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Мудофаа вазирлигининг тузилмаси сифатида фаолият кўрсатиб келган Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси негизида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 12 февралдаги Фармонига асосан Тошкент электротехника ва алоқа институтининг махсус факультети, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги 1994 йил 15 июлдаги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси, 1994 йил 18 мартдаги қарорига мувофиқ Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти ташкил этилгани ҳарбий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 26 январдаги профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган сержантлар тайёрлаш мактабларига асос солиш ҳақидаги фармони асосида Марказий ва Тошкент ҳарбий округларида 2001 йил май ойидан ва 1 ноябридан Шарқий ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округларида, 2007 йилда Шимоли-ғарбий ҳарбий округида сержантлар тайёрлаш мактаби ташкил этилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари фаолиятининг ҳуқуқий негизини яратиш мақсадида мамлакат XII чақириқ Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги X сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Муқобил хизмат тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди. Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазирлиги Мудофаа вазирлигига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қуролли Кучларнинг ҳуқуқий мавқеи узил-кесил ва энг юксак даражада мустаҳкамланди. Унинг 125-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади” деб белгиланиши давлат Қуролли Кучларининг асл мақсад ва вазифаларини дунё ҳамжамияти олдида яна бир бор намоён этди. Ватан ҳимояси мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун шарафли бурч эканлиги Ўзбекистон Конституциясининг 52-моддасида белгилаб қўйилди. Ушбу модда Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунининг 1-моддаси билан мустаҳкамланади. Мазкур моддада “Ўзбекистон Республикасини ташқаридан бўладиган қуролли тажовуздан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчи”, деб кўрсатилди. Ушбу конституциявий бурчни адо этиш Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуни билан мустаҳкамланди. Ўзбекистон Қуролли Кучлари фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятлари асосида ҳарбий хизматга чақириш ҳамда фуқароларнинг шартномага асосан ҳарбий хизматга кириши белгиланди. 1996 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат, Интизом, Гарнизон қоровуллик хизматлари низомлари тасдиқланди. 1996 йил 14 октябрда эса Мудофаа вазирининг буйруғи билан Саф низоми ҳарбий ҳаётга жорий этилди.
Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни (2001 йил 11 май) ва “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги (2002 йил 12 декабрь) Қонуни қайта ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинди.
Шу йиллар мобайнида сержант ва офицер кадрларни профессионал асосда тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида кўп ишлар қилинди. Бугунги кунда сержантларнинг қарийб учдан икки қисми замонавий ўқув базасига эга бўлган, салоҳияти тобора ортиб бораётган сержантлар тайёрлаш мактабларида таълим олганини қайд этиш лозим. Қуролли Кучларда хизмат қилаётган сержантлар шахсий таркибининг юксак жанговар ва сиёсий тайёргарлигини таъминлаш ҳарбий қисм ва бўлинмаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни, ҳарбий тартиб-интизомни сақлашнинг муҳим омилига, армиянинг асосий ўзагига айланди.
Айниқса, армияни қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, қўшинларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилаш масалаларига алохида эътибор қаратилди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар учун ишга жойлашиш ва олий ўқув юртларига ўқишга кириш бўйича қатор имтиёзлар тизими белгиланди.
Бир сўз билан айтганда миллий мудофаани барпо этиш соҳасидаги чуқур тизимли ўзгаришлар натижасида армиямизнинг жанговар ва сиёсий тайёргарлик даражаси ва қудрати сезиларли равишда ошди, жамиятимизда, давлатимизда ҳарбий хизматнинг нуфузи, Қуролли Кучларнинг ўрни ва аҳамияти янги босқичга кўтарилди.
Дарҳақиқат, бу соҳада босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучларимизни ташкил этиш ҳамда бошқаришнинг мутлақо янги тизими шакллантирилди. Армиямиз сафларини тўлдириш такомиллаштирилди. Муддатли ҳарбий хизматнинг бир йил этиб белгилангани, унга йилда бир марта чақирув ташкил этилаётгани, қўшинларда шартнома асосида хизмат қилаётган сержантлар таркибининг сезиларли даражада кенгайгани, сафарбарлик-чақирув резерв хизматининг жорий этилгани жанговар имкониятларимизни, ҳарбий жамоалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни тубдан ўзгартирди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай ижтимоий-маиший шароит ва инфратузилмаларни яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги навқирон авлод кечаги кун ёшларидан тубдан фарқ қилади. Уларнинг онгу тафаккури, дунёқарашидаги ўзгаришлар, қалбидаги ғайрат-шижоат, Ватанга муҳаббат, садоқат, эзгу ишларга дахлдорлик ҳисси келажагимиз ишончли қўлларда эканлигини яна бир карра тасдиқлайди. Зеро, сарҳадларимиз дахлсизлиги, турмушимиз фаровонлиги юртимиз мудофаа қудрати билан чамбарчас боғлиқ. Шундай экан, йигит-қизларимиз, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Мана шу муқаддас тупроқ меники, бу ерда ота-боболариминиг хоки ётибди, агар шу мусаффо осмон, шу эркин ва ёруғ ҳаёт, мана шу муқаддас Ватанни мен ҳимоя қилмасам, ким ҳимоя қилади” деган эътиқод руҳида яшашлари уларнинг муқаддас бурчидир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:



  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.“Ўзбекистон”, 2010.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура. 1-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1996.

  3. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1996.

  4. Каримов И.А. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.3-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1996.

  5. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4-жилд, Т. “Ўзбекистон, 1996.

  6. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби.5-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1997.

  7. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт. 6-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1998.

  8. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 1999.

  9. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. 8-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2000.

  10. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2001.

  11. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2002.

  12. Каримов И.А. Биз танлаган йўл-демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд,- Т. “Ўзбекистон, 2002.

  13. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2004.

  14. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2005.

  15. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари-олий қадрият. 14-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2006.

  16. Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш-барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-жилд, -Т. “Ўзбекистон, 2007.

  17. Каримов. И. А. “ Юксак маънавият – енгилмас куч”.Т. “Маънавият” 2008.

  18. Каримов И.А. Энг асосий мезон - ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. - Т.: Ўзбекистон, 2009.

  19. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2010.

  20. Ислом Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остоносида. Т. “ЎЗБЕКИСТОН” – 2011.

  21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”. «Халқ сўзи» 2013 йил 13 июнь.

  22. Каримов И.А. Инсон хотираси — боқий, қадр-қиммати — улуғ. 9 май 2012 йил Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюси // Халқ сўзи, 2012 йил 10 май.

  23. “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” услубий қўлланма, Тошкент: “Маънавият”, 2013.

  24. Қирғизбоев А, Жўраева Н, Синдарова Ф, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарини ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ўрганиш бўйича дастур ва услубий қўлланманинг қайта тўлдирилган нашри. Тошкент, “ВОРИС-НАШРИЁТ”, 2010.


Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish