ҚАдр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил ўзбекистон!


МАВЗУ. ҚАДР-ҚИММАТИМ, ТАЯНЧИМ ВА ИФТИХОРИМСАН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!



Download 2,12 Mb.
bet2/15
Sana03.04.2022
Hajmi2,12 Mb.
#526264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2013 мустақиллик охирги Феруза

МАВЗУ. ҚАДР-ҚИММАТИМ, ТАЯНЧИМ ВА ИФТИХОРИМСАН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!
Режа:

  1. Ўзбекистоннинг мустақиллик томон йўл тутиши.

  2. “Ўзбек модели” – Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли.

  3. Мустақиллик даврида маънавий қадриятларнинг тикланиши. Миллатлараро тотувликнинг таъминланиши.

  4. Тинчлик ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилиш – муқаддас бурч.

Ўзбекистоннинг мустақиллик томон йўл тутиши. Ўзбекистон тарихи – бу мустақиллик учун курашлар тарихидан иборат. Халқимизнинг Ватан мустақиллиги учун кураш тарихидан сўз кетар экан, бу йўлда ўз юртининг озодлиги ва халқнинг бахт – саодати учун ҳаёт - мамот жангларида жонини қурбон қилган аждодларимизнинг муқаддас номларини ғурур билан тилга оламиз. Тўмарис, Широқ, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Мадаминбек, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар ажнабий босқинчиларга қарши озодлик учун кураш олиб бордилар ва улар ўзларининг метин иродалари, сабот – матонатлари, ғайрат ва жасоратлари билан ўз замондошлари қалбидан чуқур жой олдилар ҳамда келгуси авлодлар хотирасида абадий сақланиб қоладилар.
Хотира ва қадрлаш инсон ақлу заковотининг улуғ неъмати. Буни ўтмиш аждодларимиз тимсоли ва мисолида яққол кўрамиз. Уларнинг она-Ватан озодлиги ва истиқболи учун ҳар қандай душманга қақшатқич зарба бергани оқибатида эркинликка, Истиқлолга эришганини ҳам хотиралаймиз, ҳам қадрига етамиз.
Тарихий хотира одамни беғамлик ва бефарқлик туйғусидан уйғотади, унинг ғафлат ботқоғига ботиб қолишига йўл қўймайди. Бу фикрга ишонч ҳосил қилиш учун Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобига мурожаат қилиш жоиз. Ушбу китобдан ўрин олган, 1990 йил 5 июнда республика миқёсидаги катта бир мажлисда мамлакатимиз раҳбари томонидан баён этилган, чуқур сиёсий мазмунга, дастурий аҳамиятга эга бўлган маърузанинг “Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан” деб аталиши буни яққол тасдиқлайди. Бундан 22 йил олдин сўзланган ўша маърузада бугун тилга олинаётган энг муҳим масалалар, яъни тарихга ҳурмат билан қараш, уруш ва меҳнат фахрийларини қадрлаш, азалий урф-одат ва анъаналарни, миллий тилни асраб-авайлаш, миллатлараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, миллатчилик, шовинизм, “оммавий маданият” кўринишларига қарши курашиш, байналминал тарбияни кучайтириш, ёшларга ҳал қилувчи куч сифатида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, Қуролли Кучларга муносабат каби ўнлаб масалалар ўзининг ҳар томонлама чуқур таҳлилини топганини ва бу масалалар бугунги кун билан нақадар ҳамоҳанг эканини яққол кўриш мумкин.
Тарихий хотира — бу умр мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворислик туйғусини, уларнинг бир-бирига дахлдор эканини, ҳаётнинг бамисоли узвий ҳалқалар каби кетма-кет боғланишини англаш, тарихдан хулоса чиқариб, бугунги кун учун тўғри йўл танлаш, ота-боболаримизнинг руҳи покларига ҳурмат билан қараш, миллий қадрият ва анъаналаримизни топташга йўл қўймаслик, уларни кўз қорачиғидек асраш демакдир”.
Мустақиллик туфайли миллатимиз учун ўз ҳуқуқини англаш жараёни миллий ўзликни, тарихий меросни, маънавиятни ўзлаштиришдан бошланди. 1989 йилнинг 24 июнда Ўзбекистон Министрлар Советининг кенгайтирилган мажлисида Ислом Каримов маъруза қилиб, миллат ва мамлакатни ҳуррият йўлига олиб чиқиш, унинг ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга қилишнинг илк дастурий концепциясини асослаб берди. Бу концепция “Биз энди эскича яшай олмаймиз, замон ҳам бунга йўл қўймайди”, деб номланган эди. Маърузада ўз қадри, ғурури, шаъни топталган юрт ва ҳалқнинг қаддини тиклаш, ўзлигини ўзига англатиш ғояси долзарб масала сифатида ўртага қўйилди. Миллий мустақилликка эришишнинг эволюцион жараёнига шу тариқа тамал тоши қўйилди.
Мустақилликка ҳали эришмасдан аввал Ислом Каримов ҳалқимизга сиёсий ҳуқуққа эга бўлиш имкониятини яратиб берди. Уч ой ўтар ўтмас, мамлакатнинг сиёсий ҳуқуқ пойдеворининг қўйилишига эришди: Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ўзбек тили илк маротаба қонунан ягона сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, ижтимоий, маданий мулоқот воситаси сифатида эътироф этилди. 1990 йил март ойида Ўзбекистонда президентлик институти жорий этилди. 1990 йилнинг июнь ойида эса мамлакатимизда 12 банддан иборат Мустақиллик декларацияси эълон қилинди. Шу тариқа мустақилликка эришишнинг сиёсий асослари яратилди.

  1. 1989 йил 23 июнь – И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси раҳбари этиб тайинланди.

  2. 1989 йил 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди.

  3. 1990 йил 24 март – Президентлик лавозими жорий этилди.

  4. 1990 йил 20 июнь – “Мустақиллик Декларацияси” қабул қилинди.

  5. 1991 йил 31 август – “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

  6. 1991 йил 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинди.

  7. 1992 йил 2 июнь – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинди.

  8. 1992 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси қабул қилинди.

  9. 1992 йил 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинди.

  10. 1994 йил 1июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилди.

Ўзбек модели” – Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish