ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ - ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ҚАДР-ҚИММАТИМ, ТАЯНЧИМ ВА ИФТИХОРИМСАН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!
МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ – 2013
Қўлланмада «Мустақиллик дарси»га белгиланган мавзу асосида маъруза матни, машғулотни ўтказиш учун методик тавсиялар ва адабиётлар рўйхати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан тайёрланиб, кенг халқ оммасига мўлжалланган услубий қўлланма (“МАЪНАВИЯТ” нашриёти 2013 й.) қисқартирилиб, айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, слайдлар асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Мустақиллик дарслари”ни ўқитиш учун қайта тайёрланди.
Қайта тузувчилар: Синдарова. Ф.
Сергели Политехника касб-ҳунар
коллежи ижтимоий фанлар
кафедраси етакчи ўқитувчиси,
касб-ҳунар таълими аълочиси
ЎМКҲТК МО ва УҚТИ тадқиқотчиси.
Абдурахмонова Ж.
ЎзМУ қошидаги 2-сон академик лицейи
ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, т.ф.н.
Акрамова С.
ТДШИ қошидаги Олмазор академик лицейи
ижтимоий фанлар кафедраси мудири.
Кадирова Н.
Турсунхўжаева номли тиббиёт коллежи
ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси.
кириш
Буюк аждодлар вориси бўлган Ўзбекистон халқи ўз мустақил тараққиётининг шонли 22 йиллигини нишонламоқда. Ўтган бу давр ўзининг мазмун-мохияти, бунёдкорлик кўлами ва беқиёс аҳамияти билан Ватанимиз тарихига зархал ҳарфлар билан битилган том маънодаги буюк бир давр бўлди. Тарихан қисқа, бироқ мазмунан асрларга тенг бу йиллар давомида халқимиз миллий тараққиёт йўлидан қатъият ва жасорат билан бориб, барча синов ва машаққатларни енгиб ўтди ва дунё тан олаётган натижаларга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1984-сон Қароридаги ғояларни ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, мустақиллик шарофати билан амалга оширилган эзгу ишлар, саъй-ҳаракатлар, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларни тарғиб этишга қаратилган бўлиб, истиқлол йиллари мобайнида, аввало эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган мустақил Ўзбекистон давлати пайдо бўлгани ва бугун ушбу тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йили давомида эришилган ютуқларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ўқувчиларига кенг тушунтириш мақсадида 2 соатлик мустақиллик дарси ташкил этилди. Мустақиллик дарси учун қўлланмани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан яратилган услубий қўлланма материалларидан фойдаланилди. Шу муносабат билан қимматли манба учун муаллифларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, илгор технологиялар ҳамда замонавий методларнинг қўлланилиши уларда мустақил, эркин фикрлаш, изланиш, ҳар бир масалага ижодий ёндошиш, масъулиятни сезиш, таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Дарсни ташкил этишда бу йил байрам тантаналарига “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган ғоя кўтаринки руҳ бераётгани, бу сўзларда миннатдор халқимизнинг Озод, Обод, Фаровон Ватанига садоқат изҳори борлигини, шиорнинг марказида “Мустақил Ўзбекистон”ни тўрт сўз: қадр, қиммат, таянч, ифтихор уни тўрт томондан қутлаётгани - “Мустақил Ўзбекистон! Сен менинг қаддимни тик, барқарор тутиб турган пойдеворимсан. Менга куч-қудрат бераётган, қўллаб-қувватлаётган, таянч кучим – ўзингсан!”, деган маънони англатишини ўқувчиларга сингдириш бош масала ҳисобланади.
Зеро, қадр-қиммат байрамларимизнинг номларига ҳам сингиб кетган. 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” бунга мисол. Бу, “қадр-қиммат” тушунчаси мустақил Ўзбекистон маънавиятининг мезонларидан биридир.
Таянч – бирор нарсани тик, барқарор кўтариб турадиган пойдевор, устун, восита. Одам ўрнидан туриши, олдинга қараб юриши учун ерга, Ватанига таянади.
Ифтихор – одам ўз қалбида шон-шарафни ҳис қилганда, уни фахрлантирган сабабга қараб, тўлқинланиб, “ифтихоримсан” дейди. Ватан ифтихори эса – энг олий ифтихор.
Do'stlaringiz bilan baham: |