ҚАдр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил ўзбекистон!


Мустақиллик даврида маънавий қадриятларнинг тикланиши



Download 2,12 Mb.
bet6/15
Sana03.04.2022
Hajmi2,12 Mb.
#526264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2013 мустақиллик охирги Феруза

Мустақиллик даврида маънавий қадриятларнинг тикланиши. Мустақиллик туфайли миллатимиз учун ўз ҳуқуқини англаш жараёни миллий ўзликни, тарихий меросни, маънавиятни ўзлаштиришдан бошланди.
Жамиятда юксак маданий фазилатларни камол топтириш, ёшларни бой меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Республика Маънавият тарғибот маркази ташкил этилди.
Мустақиллик натижасида анъана ва қадриятларимизнинг бундан кейинги ривожи ҳамда равнақ топиши учун кенг имкониятлар яратилди. Мустақиллик даврида буюк аждодларимиз – қомусий алломалар, мутафаккирлар, тасаввуф илми намоёндаларининг юбилей тадбирлари ўтказилиб келмоқда.
Буюк мутафаккир алломалар А.Навоийнинг 550 йиллиги, З.М.Бобурнинг 510 йиллиги, Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги, Аҳмад Фарғонийнинг 1200 йиллиги, “Алпомиш” достони, унинг афсонавий қаҳрамони Алпомишнинг 1000 йиллиги, “Авесто”нинг 2700 йиллиги, Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги тантаналари ўтказилди.
Ислом оламининг донишмандлари, мутафаккирлари Имом Бухорий тавалудининг 1225 йиллиги, Имом Термизийнинг 1200 йиллиги, Абу Мансур Мотуридийнинг 1130 йиллиги, Маҳмуд Замахшарийнинг 920 йиллиги, Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Бурҳониддин Марғинонийнинг 910 йиллиги, Баҳовуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги, Хожа Аҳрор Валийнинг 600 йиллиги нишонланди.
1996 йил 18 октябрда Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи муносабати билан Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари марказида Амир Темур майдонлари барпо этилди. Шу йили 28 августда ҳар икки шаҳарга “Амир Темур” ордени топширилди.Буюк аждодимизга Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳайкал ўрнатилди. 1996 йил 18 октябрь – Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. Шу йили 23 – 26 октябрь кунлари Тошкентда “Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Ўлкамизнинг ўнлаб кўҳна шаҳарлари юбилейлари нишонланди.

  1. Самарқанд шаҳри – 2750 ёшда.

  2. Қарши шаҳри – 2700 ёшда.

  3. Шаҳрисабз шаҳри – 2700 ёшда.

  4. Бухоро шаҳри – 2500 ёшда.

  5. Хива шаҳри – 2500 ёшда.

  6. Термиз шаҳри – 2500 ёшда.

  7. Андижон шаҳри – 2500 ёшда.

  8. Тошкент шаҳри – 2200 ёшда.

  9. Марғилон шаҳри – 2000 ёшда.

1999 йил 2 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “9 майни Хотира ва қадрлаш куни, деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармоннинг ижроси сифатида 1999 йил 9 майда мамлакатимизда биринчи бор 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. Мазкур тадбирлар халқимизда миллий онгни юксалтиришга, тарихий хотиранинг тикланишига, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2000 йил 12 майда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Бўзсув бўйида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи очилди. 2001 йил 31 август – қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида Ўзбекистонда илк бор ўтказилди. 2002 йил 31 август куни Тошкентнинг “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил қилиниб, 2008 йил 31 августда унинг янги экспозицияси очилди.
Мустақиллик шарофати билан муқаддас диний қадриятларимиз қайта тикланди. 1991 йилда Қуръони Карим илк бор ўзбек тилида Алоуддин Мансур таржимаси ва Имом ал-Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” – 4 жилдлик ҳадислар тўплами ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. 1991 йил 14 июлда Ўзбекистон ҳуқуқий тажрибасида биринчи бор “Виждон эр­кинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингач, виждон эр­кинлиги, давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар конституцион тамойиллар асосида тартибга солинди. 1998 йил 1 май куни ушбу қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
1992 йил 27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунларини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ўзбекистон Президентининг 1990 йил 2 июндаги “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига Ҳаж қилиш тўғрисида”ги Фармонига биноан Ўзбекистон халқи вакиллари тарихида биринчи марта бевосита ҳукумат ҳомийлигида ҳар йили Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш имкониятига эга бўлди. Мустақиллик йилларида 32 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Макка ва Мадинада Ҳаж сафарида бўлдилар. Юзлаб масжидлар мусулмонларга қайтарилди, янгилари барпо этилди. “Ислом нури” газетаси ва “Ҳидоят” журнали нашр этилмоқда.
Президентимизнинг 1992 йил 7 мартдаги Фармони билан ислом дини омилидан, унинг маънавий имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. Унинг тасарруфида Халқаро ислом-тадқиқот институти ва 10 та мадраса фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1000 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар таълим олмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан 1999 йил 7 апрелда ислом таълимоти ва фалсафасини кенг ўрганиш, ўзбек халқининг диний, тарихий ва маданий меросини чуқур илмий тадқиқ этиш, юқори малакали диншунос ва иқтисодчиларни тайёрлаш мақсадида Тошкент ислом университети ташкил этилди.
2007 йилИслом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича муассасаси – АЙСЕСКО (ISESСО) томонидан Тошкент шаҳри Ислом маданиятининг 2007 йилдаги пойтахти деб эълон қилинди. 2007 йил 14-15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Тошкент шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишига бағишланган “Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуида 30 дан ортиқ давлатлардан келган олимлар иштирокида халқаро конференция ўтказилди.
Бугунги кунда республикамизда 17 та диний конфессия рўйхатга олинган ва расман фаолият кўрсатмоқда. 170 дан ортиқ диний ташкилотлар ишлаб турибди. Шунингдек, 1,7 мингдан ортиқ масжидлар, христиан ибодатхоналари ва бошқа диний марказлар таъмирланди ва янгидан қурилди.
Мустақиллик йилларида республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида беқиёс ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Муҳташам иморатлар, намунавий тураржойлар, обод ва равон йўллар, замонавий мактаб, коллеж ва лицейлар, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган, илғор асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган шифо масканлари. Буларнинг барчаси албатта, инсон учун, шу юртнинг фарзандлари, уларнинг фаровон турмуши, ёруғ истиқболи учун хизмат қилади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish