Стрептококкли пиодермиялар
Стрептококкли пиодермитлар (чақирувчиси стрептококклар) – фақат нозик ясси терини жароҳатлайдилар ва кўпинча юза жойлашган, ясси, юпқа томли, бўшашган пуфакка ўхшаш, сероз суюқликни эслатадиган суюқ йиринг сақловчи йирингчаларни, яъни фликтеналарни ҳосил қилади
Стрептококкли импетиго (impetigo streptogenes s.contagiosa) – терининг бирданига бошланидиган юза ва жуда юқумли ўткир стрептококк жароҳатланиши бўлиб, асосан, ёш болаларда учрайди.
Клиник кўриниши. Эритематоз қизарган тери юзаларида фликтена номли йирингча ҳосил бўлади. Фликтена – юпқа ва бўш томли ясси пуфак бўлиб, ичида сероз суюқликни эслатадиган йирингни сақлайди, бу суюқлик қисқа вақт ичида лойқаланади, томи эса тезда ёрилиб, натижада юза эрозия ёки у қуриб қолиб юпқа, кўп қават сарғиш қалоқлар ҳосил қилади.
Давоси.
Маҳаллий даво:
Сув билан бўладиган муолажаларни чеклаш (душ, ювиниш, чўмилиш) ва жароҳатланмаган тошмалар атрофига салицил ёки камфора спирти билан кунига 2-3 марта ишлов бериш.
Пуфакларни ёриш.
Ажралган қалоқларни иложи борича эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш.
Дезинфекцияловчи линемент, крем, мазлар (Lin. Syntomycinum
2-5%.
Ung. Hyrargyri oxidati flavi 2%, Ung. Mycitracini, Ung. Dermatoli 5%, Ung. Fucidin ва ҳ.к.
Умумий даво:
Жараён тарқалиши кузатилса, кенг спектрга эга антибиотиклар (Dicloxacillinum 0,25-0,5 кунига 4 маҳал, Erythromycinum 0,5 кунига 4 маҳал) тайинланади.
Поливитаминлар.
Дўмбоқчали ва тугунли дерматозлар.
МОХОВ (LEPRA)
Мохов – оғир, юқумли, аниқланмаган узоқ инкубацион давр, турли бой клиник белгилар ва кўп ички аъзолар ва системалар жароҳатлари билан кечадиган одамга хос касалликдир. Касаллик эски замондан кенг тарқалган бўлиб одамзодга кўп қийинчиликлар келтирган. ХII–ХIII асрларда Европа давлатларида эндемия ва пандемия ҳолатида кечган ва биринчи кураш ҳаракати бўлиб, касаллик белгилари бўлган кимсалар шаҳар-қишлоқлардан чиқариб юборилган ва моховхона ёки мохов қишлоқлари вужудга келган. Айрим давлатларда беморларга бўлган муносабат ундан ҳам даҳшатли бўлган. Бугунги кунда рўйхатга олинган беморларнинг сони 12 млн бўлиб, уларнинг асосий қисми Африка, жанубий-шарқий Осиё ва Осиё давлатларида яшайди. Касаллик, асосан, бу ердаги аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи, маданий савияси паст бўлган қисмида учрайди.
Даволаш.
1. Сульфон препаратлари – ДДС (диаминдифенилсульфон), сульфетрон, лепросан, промин, диазон.
2. Беморнинг оила аъзоларини ва бошқа яқин мулоқотда бўлганларни текшириб, керак бўлса профилактик даво олиб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |