Адҳам ваисов



Download 297,5 Kb.
bet20/30
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#99459
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Дерматология bitlar

ТЕРИ ЛЕЙШМАНИОЗИ.
Боровский касаллиги (Leishmaniosis cutis)

Тери лейшманиози – эндемик, паразитар, юқумли трансмиссив касаллик. Касаллик вужудга келиши учун албатта инфекция резервуаридан (бемор одам ёки ҳайвон) москит (инфекция ташувчи) қон билан бирга касаллик қўзғатувчисини (Leishmania tropica) ютиб олиши керак ва кейинчалик бу москит соғ одамни чақиб унга юқтириши мумкин.


Клиникаси. Москитнинг қон сўриб терини жароҳатлаган жойида кейинчалик, инкубацион даври ўтиб касалликка мос тошмалар, яъни лейшманиомалар пайдо бўлади. Одатда, москит бир ўтирганда, сак­раб-сакраб терининг бир неча жойида қон сўрар экан ва ҳар чаққан жойида кейинчалик лейшманиома пайдо бўлиб, беморнинг терисида биттадан бир неча юз лейшманиомаларгача бўлиши мумкин.
Лейшманиознинг қишлоқ тури қисқа 2–3 ҳафталик инкубацион даврдан кейин, терида биринчи кундан, ўткир яллиғланиш белгилари билан кечадиган фурункулсимон тугун ёки шаҳар лейшманиозидагидек дўмбоқчалар билан бошланиши мумкин. Бу лейшманиоманинг марказидан 1–2 ҳафта ўтгач некроз ҳосил бўлиб, бу ерда нотекис, чуқур чегарали яра вужудга келади
Яранинг ўрнида пайдо бўлган чандиқ, кўп йиллардан кейин ҳам беморнинг лейшманиоз билан касалланганини кўрсатиб туради. Бу атрофик чандиқ штамп қўйилгандек аниқ чегарали, усти текис ва ялтироқ, чегара қирраси нотекис фестонсимон, атрофида вақтинчалик гиперпигментация ҳам бўлиши мумкин. Шундай қилиб ўткир некрозланадиган қишлоқ лейшманиозида биринчи тошмалар вужудга келгандан то яралар битгунгача 2–3 ойдан 5–6 ой ўтиши мумкин. Шаҳар лейшманиозида бу давр ўртача 1 йилга тенг бўлади ва олдиндан, кўп халқлар бу касалликга “йил яраси” деб ном беришларига асос бўлган.
Даволаш. Тери лейшманиозининг бугунги кундаги даволаш натижалари қониқарли эмас. Бунинг асосий сабаби, мономицин амалиётдан олингандан кейин (токсик таъсир борлиги учун), бошқа талаб­ларга жавоб берадиган специфик препарат топилмади. Бемор даволанмаса ҳам, вақти келиб касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетишини кўзда тутганда, шифокорнинг асосий вазифаси бўлиб, беморга – оғриқ безовта қилса аналгетиклар бериш ва яраларни иккиламчи инфекциядан ҳимоя қилиб антибактериал ва антисептик малҳамлар билан бирга, яраларни тез беркилиб кетишига қаратилган воситалар берилади.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish