Абдуращим Орти=ов


-МАВЗУ. Ўзбекистон саноатининг хомашё манбаи



Download 2,2 Mb.
bet83/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

11-МАВЗУ. Ўзбекистон саноатининг хомашё манбаи
ва уни жойлаштириш


11.1. Саноатда хомашё, унинг хусусиятлари ва туркумланиши
11.2. Ресурслар тежамкорлигининг стратегияси ва тактикаси
11.3. Минерал хомашё ва улардан оқилона фойдаланиш


11.1. Саноатда хомашё, унинг хусусиятлари ва туркумланиши

Қайта ишловчи барча саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи элементлардан бири хомашёдир, чунки хомашёсиз ҳеч қандай маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин эмас.


Хомашё деб, қазиб олиш ёки ишлаб чиқариш учун маълум даражада меҳнат сарфланган ва шу меҳнат натижасида бир қадар ўзгарган меҳнат буюмига айтилади. Хомашё – асосий ва ёрдамчи материалларга бўлинади.
Асосий хомашё деб, тайёр маҳсулотнинг материал (моддий) асосини ташкил қилувчи меҳнат буюмига айтилади. Тайёр маҳсулот таркибига кирувчи ёки асосий хомашёни қайта ишлашга зарур шароит яратиб берувчи қолган барча меҳнат буюмлари ёрдамчи материаллар деб аталади.
Меҳнат буюмларининг маҳсулот ишлаб чиқаришда қай тарзда қатнашишига қараб улар ҳам хомашё (асосий хомашё), ҳам ёрдамчи материал бўлиши мумкин. Масалан, нефть ёқилғи сифатида ёрдамчи материал бўлса, бензин ёки керосин ишлаб чиқаришда эса хомашёдир.
Хомашё кенг миқёсда истеъмол буюмлари ҳамда ишлаб чиқариш маҳсулотлари олиш учун ишлатиладиган табиий материаллардан иборат бўлиб, у қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- миқдори жиҳатидан етарли бўлиши;
- қазиб олиш арзон ва осон бўлиши;
- технологик жараёнлар осон бориши керак.
Ҳар бир хомашё меҳнат буюмларидир, Лекин ҳар бир меҳнат буюми хомашё эмас. Меҳнат буюми меҳнат воситаси билан маълум даражада ўзгаргандан кейингина хомашё бўлади. Ер остидаги фойдали қазилмалар, ёввойи ҳайвонлар, дарахтлар ва ҳоказолар хомашё бўлмай, балки потенциал табиий бойликлардир.
Меҳнат воситаси ёрдамида овланган ҳайвонлар, қазиб олинган маъданлар, кесилган дарахтлар ва бошқалар хомашё ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида бир ёки бир неча босқичда қайта ишланган бўлса-ю, Лекин тайёр маҳсулот сифатида истеъмол қилинаолмаса, у чала маҳсулот, яъни ярим фабрикат деб аталади.
Ҳаётда ярим фабрикат уни ишлаб чиқарган ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қараганда тайёр маҳсулот, истеъмол қилувчи ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қараганда хомашё ҳисобланади.
Хомашё ресурсларини хомашёдан фарқ қилмоқ керак. Хомашё ресурсларига мамлакатдаги фойдали қазилмалар конлари, ўрмон майдонлари, уй ҳайвонлари ва шу каби табиий бойликлар кирса, улар қазиб чиқарилган ёки ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфлангандагина улар хомашёга айланиши мумкин.
Хомашё ишлаб чиқариш жараёнининг асосий элементи сифатида саноат ишлаб чиқаришига ва унинг иқтисодига катта таъсир кўрсатади. Саноатнинг қайта ишловчи тармоқларида хомашё ва ёқилғи харажатлари ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлари ҳажмида энг катта салмоққа эгадир. Шунинг учун саноат корхоналари фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари кўп жиҳатдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган хомашё ва ёқилғи харажатлари даражасига боғлиқ бўлади. Саноат маҳсулоти таннархида хомашё, ёрдамчи материаллар ва ёқилғи харажатлари бутун саноат бўйича ўртача 70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун хомашёни тежаб ишлатиш саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришда, ишлаб чиқариш қувватларидан яхши фойдаланишда ва ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда катта рол ўйнайди.
Материал кўп сарфланадиган тармоқларда хомашё ва материаллардан оқилона фойдаланиш маҳсулот таннархини пасайтиришнинг асосий манбаидир. Машина ва ускуналарнинг унумли ишлаши ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун вақтнинг сарфланиш даражаси хомашё сифати ва унинг турига боғлиқ. Саноатдаги хомашёлар хилма-хил бўлиб, улар қуйидаги турларга бўлинадилар:

  • саноат хомашёси;

  • қишлоқ хўжалиги хомашёси.

Саноат хомашёси турли белгиларга кўра қуйидагича туркумланади:

  • келиб чиқишига кўра – табиий ва сунъий;

  • агрегат ҳолатига кўра - қаттиқ, суюқ ҳамда газсимон;

  • химиявий таркибига кўра – органик ва анорганик;

  • ишлатилишига кўра – озуқабоп ва техник турларга бўлинади.

Қишлоқ хўжалиги хомашёси икки турга, яъни ўсимликлардан олинадиган хомашёлар ва ҳайвонлардан олинадиган хомашёларга бўлинади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish