12.3. Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш
Саноат корхоналарининг фаолияти асосий ва айланма фондлар ҳамда айланма маблағлар билан узвий боғлиқлиги алоҳида аҳамият касб этади. Муомаладаги ишлаб чиқариш фондларининг йиғиндиси айланма маблағларни ифодалайди. Айланма маблағлар 2 та фондни ўз ичига олади:
Айланма фондлар;
Муомала фондлари.
Айланма фондлар ўз навбатида ишлаб чиқариш жамғармаси, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва складлар (омбор)лардаги тайёр маҳсулотлардан иборат бўлади.
Муомала фондларига жўнатишга юкланган маҳсулотлар ва давлат банкидаги пул маблағлари киритилади.
Айланма маблағларнинг таркибини 6-чизмада кўриш мумкин:
6-чизма. Айланма маблағлар (саноат ишлаб чиқариши бўйича).
Айланма маблағлар доимо ҳаракатда бўлиб, пул ва ишлаб чиқарилган товар шаклида рўй бериши мумкин. У қуйидаги схема билан ифодаланади:
Ив
П Ич Т П1
Иҳ
Бунда: П – корхонанинг пул шаклидаги маблағлари; ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун (Ив) ва иш ҳақи (Иҳ), сўм ҳисобида.
Ич – ишлаб чиқариш воситаларининг унумли истеъмоли, сўм ҳисобида;
Т – ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилиниши натижасида ишлаб чиқарилган товарлар қиймати, сўм ҳисобида;
П1 – ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш натижасида ҳосил бўлган пул, сўм ҳисобида.
Корхонанинг айланма маблағлари кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Чунки улар ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигига шароит яратиб берадилар. Айланма маблағлари камайиб кетган корхона (фирма)лар банкротликка юз тутадилар.
Ташкил этилиш усулига қараб айланма маблағлар нормаллаш-тириладиган ва нормаллаштирилмайдиган маблағларга бўлинади.
Нормаллаштириладиган айланма маблағлар корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун керак бўлган маблағларнинг минимал миқдоридир.
Айланма маблағларнинг айланиш даври 3 қисмдан иборат бўлади:
Маблағларнинг ишлаб чиқаришдаги жамғарма шакли;
Ишлаб чиқариш жараёнидаги шакли;
Тайёр маҳсулот ёки ҳисоб-китоб счётидаги шакли.
Нормаллаштиришнинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш жамғармаларини, тугулланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини, тайёр маҳсулот қолдиғини аниқлашдан иборат.
Нормаларга биноан, ишлаб чиқариш жамғармалари режалаштирилади. Уларнинг миқдори корхоналарда камроқ, Лекин ишлаб чиқариш жараёнига етарли бўлиши керак.
Ҳар бир корхона айланма маблағларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишни ва уларнинг айланишини тезлаштиришни таъминлаши керак. Фақат шундагина у самарали ишлаган бўлади. Айланма маблағларнинг иқтисодий самарадорлиги уларнинг доиравий шаклда айланишининг тезлашишидир. Бунга эришилганда ортиқча маблағларнинг бўшашига ва улардан бошқа мақсадларда қўлланишига шароит яратиб берилади.
Айланма маблағларнинг айланиши турли кўрсаткичлар билан белгиланади. Айланма маблағларнинг айланиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Ка Мсм Ай.қ,
Бунда: Мсм – сотилган маҳслуот миқдори, сўм ҳисобида;
Ай.қ. – айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғи, сўм ҳисобида.
Айлана маблағларнинг 1 та айланиш даврини қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин:
Ад (А й.қ*360) Мсм
Айланма маблағларнинг айланиш даврини ҳисоблашни осонлаштириш учун йилдаги кунлар сонини 360 кун, квартални 90 кун, ойликни 30 кун деб қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |