Қисқача хулосалар
1. Ўзбекистон саноати ўзининг жуда катта хомашё базасига эга. Мустақиллик ва бозор иқтисодиётига кириб бориш мамлакатнинг хомашё ресурсларини янада кўпайтиришни ва мавжуд табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни талаб этади.
2. Саноат хомашё базаси ривожининг асосий йўллари қуйидагилардан иборат: хомашё янги манбааларини аниқлаш бўйича геологик-қидирув ишларини кенгайтириш, ундирувчи саноат тармоқларини тезлик билан ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саноат учун етарли даражада маҳсулот етиштиришини таъминлаш ва товардорлик қобилиятини кучайтириш, сунъий материалларни турли хилларини яратиш ва ҳ.к.
3. Хомашё ресурсларидан фойдаланишда тежамкорлик тамойилидан тўла-тўкис фойдаланиш ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоси ҳисобланади. Шу сабабли, хомашёдан оқилона фойдаланиш мақсадида уни қайта ишлаш жараёнида тегишли саноат тармоғи учун мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, хомашё материалларини дастлабки қайта ишлаш ва бойитиш, хомашёдан комплекс фойдаланиш, материаллардан иккинчи марта фойдаланиш бўйича тадбир-чоралар амалга оширилиши зарур. Бу тадбир-чораларни амалга оширишда фан-техника тараққиёти, айниқса химиялаштириш ва янги технологияларни жорий этиш, ташкилотчилик, тежамкорлик ва уни рағбатлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Хомашё тушунчаси ва уни гурухлаш.
2.Ўзбекистон саноатининг хомашё базаси ва унинг ривожи.
3.Минерал хомашё конларини иқтисодий баҳолаш.
4.Сунъий материаллар ишлаб чиқаришнинг ривожи.
5.Саноат хомашёсидан фойдаланишнинг оқилона усуллари.
6.Бозор иқтисодиёти шароитида тежамкорлик тамойили ва унинг талаблари.
7.Саноат хомашё базасини мустахкамлашда хорижий ҳамкорликнинг роли.
Асосий адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари. -Т.: «Ўзбекистон». 1996. Том 2, 3-36 бетлар.
Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда. –Т.: “Ўзбекистон“. 2000. 352 бет.
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. 2005 йил 28 январь. «Халқ сўзи», 2005 йил, 31 январь.
А.Ортиқов. «Саноат иқтисодиёти“ (дарслик). –Т.: ТДИУ. 2004.
Э. Махмудов. “Корхона иқтисодиёти“ (ўқув қўлланма) –Т.: ТДИУ. 2004. 208-бет.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-2-жилдлар.- Т.: Давлат илмий нашриёти. 2002-2005.
Промышленность Республики Узбекистан 2001-2004 гг. Статистические сборники.
www.gov.uz. - Ҳукумат сайти.
www.press-service.uz. - Президент сайти.
www.tsue.uz - Университет сайти
Do'stlaringiz bilan baham: |