Абдуращим Орти=ов



Download 2,2 Mb.
bet84/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

Минерал хомашёлар. Ер остидан қазиб олинадиган минерал бирикмалар минерал хомашёлар дейилади. Халқ хўжалигида ишлатиладиган минераллар уч турга бўлинади: а) рудали; б) рудасиз; в) ёнувчи минерал хомашёлар. Бу минералларнинг кўпи қаттиқ ҳолда бўлади. Суюқ минерал бойликларга фақат нефть ҳамда туз эритмалари, газ ҳолдагисига эса табиий газ киради.
Рудали минерал хомашёлар фойдали жинслар бўлиб, металлар олиш учун асосий манбадир.
Рудасиз минерал хомашёлар ҳам тоғ жинслари бўлиб, улар метал олиш учун ишлатилмайди. Бундай минерал хомашёлар ҳеч қандай химиявий қайта ишланмасдан тўғридан-тўғри халқ хўжалигида ёки металсиз ишлаб чиқаришда хомашё сифатида ишлатилади. Рудасиз минераллар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:

  • қурилиш материаллари – тўғридан-тўғри ёки физик-химиявий қайта ишлангандан сўнг қурилиш ишларида ишлатиладиган минерал хомашё;

  • индустрия хомашёлари – химиявий қайта ишланмасдан саноатнинг турли тармоқларида ишлатиладиган хомашё.

  • химивий минерал хомашёлар – химиявий қайта ишлаш учун ишлатиладиган минераллар;

  • қимматбаҳо ва рудасиз минераллар – табиий ҳолда ёки механик қайта ишлангандан сўнг безак учун ишлатиладиган минераллар.

Ёнувчи минерал хомашёлар ёқилғи сифатида ишлатиладиган фойдали қазилма бойликлардир. Буларга тош ва қўнғир кўмир, торф, ёнувчи сланецлар, нефть ҳамда табиий ёнувчи газлар киради. Ёнувчи газлар, нефть ва кўмир энг арзон ҳамда фойдаланиш учун қулай ёқилғигина бўлмай, балки химия саноатида қимматбаҳо хомашё ҳамдир.
Ўсимлик ва ҳайвонот хомашёларига ёғоч, зиғир, каноп, ёғлар, ўсимлик мойлари, ҳайвонот терилари ва шунга ўхшашлар киради. Булар халқ хўжалигида ишлатилишига кўра озуқабоп ва техник хомашёларга бўлинади. Озуқабоп хомашёларга озуқа сифатида ишлатиладиган бирикмалар – ўрмончилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари киради.
Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган техник хомашёларга юқорида кўрсатилган халқ хўжалиги тармоқларининг озиқ учун ярамайдиган маҳсулотлари киради. Бундай маҳсулотларни механик ва химиявий қайта ишлаб, улардан турмушда ва саноат ишлаб чиқаришида ишлатиладиган хомашёлар олинади.
Бундай хомашё турларини химиявий қайта ишлаб туриб турли маҳсулотлар олиш мумкин, уларнинг манбалари кўплиги, амалий жиҳатдан битмас-туганмас заҳирага эгалиги улар асосида кўпгина янги химиявий корхоналар ташкил этишга имкон беради.
Умуман фан ва техниканинг ниҳоятда тезлик билан ривожланиши янгидан-янги материалларни, шунингдек, янги хомашё материалларини қидириб топиш масаласини қўяди. Бу масала асосан олти йўл билан амалга оширилади:

  • иложи борича арзон хомашёларни қидириб топиш ва ишлатиш;

  • хомашёдан комплекс фойдаланиш;

  • концентрланган хомашё ва маҳсулотлар ишлатиш;

  • жуда тоза маҳсулотлар ишлатиш;

  • техника мақсадлари учун ишлатиладиган озуқабоп хомашёларни ноозуқабоп хомашё билан алмаштириш;

  • иложи борича маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш.

Ҳозирги вақтда химия ва химиявий технологиянинг ютуқлари муҳим техника хўжалик маҳсулотларини ноозуқабоп хомашёлардан олишга имкон беради. Бундай хомашёлар сифатида тошкўмир, торф, сланец, нефть, табиий газлар, ёғоч, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чиқиндилари ишлатилмоқда. Масалан, совун ювувчи маҳсулотлар, изоляторлар ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, резина маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, чарм саноатида, коррозияга қарши курашишда, бетонларни сув ўтказмайдиган қилишда, металларни силлиқлашда, металларни қирқишда совутгичлар сифатида ҳар йили бир неча минг тонналаб қимматбаҳо озуқабоп мойлар ишлатилади.
Саноатнинг кўпгина тармоқларида кенг миқёсида ишлатиладиган этил спирт ишлаб чиқариш учун ҳам жуда кўп миқдорда юқори сифатли дон ва картошка ишлатилади. Худди шу сингари саноатда ун, крахмал, сут каби маҳсулотлар техника мақсадлари учун ишлатилади. Масалан, казеин-оқсил модда сутда бўлади, казеин елим ишлаб чиқаришда, қоғоз ва чарм саноатида бўёқчиликда ҳамда муқовалар қилишда асосий маҳсулот сифатида ишлатилади. Бу мақсадда казеин ишлаб чиқариш учун ҳар йили бир неча юз минг тонна ёғсизланган сут сарфланади.
Крахмал тўқимачилик саноатида, резина ва химия саноатида, гугурт саноатида, электродлар олишда кенг қўлланилади. Ҳозир саноатда крахмал полиакрилламид ҳамда целлюлозанинг сувда эрувчан эфирлари – карбоксилметил целлюлоза (КМЦ) билан мувофаққиятли алмаштирилган. Шу билан бирга КМЦ кўп миқдорда крахмал ўрнида, тўқимачилик, қоғоз ва гугурт саноатида озуқабоп ун ўрнида ишлатилмоқда.
Ҳозир этилендан ва ёғочдан олинаётган синтетик этил спирт таркиби ва сифати жиҳатидан озуқабоп хомашёлардан олинадиган этил спиртдан фарқ қилмайди ва шу билан бирга анча арзон ҳисобланади. Шунинг учун халқ хўжалигининг кўп тармоқларида бундай этил спирт кўп ишлатилмоқда. Шунингдек, газ ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан сирка кислота, глицерин ва ёғлар ишлаб чиқарилмоқда. МАҲСУЛОТларни бу йўл билан ишлаб чиқаришда кўп миқдорда озуқабоп хомашёлар тежаб қолинади ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи бир мунча арзонлашади.
Саноатни янада ривожлантириш, техника тараққиёти суръатларини жадаллаштириш ва саноат маҳсулотларининг турларини кўпайтириш вазифалари сунъий материаллар ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантиришни тақозо этади.
Сунъий материаллар ишлаб чиқариш ва уни саноатда қўллаш қуйидаги ҳолларда иқтисодий самарадор ҳисобланади:
а) сунъий материал ягона хомашё бўлган тармоқда ишлаб чиқаришнинг жадал суръатлари билан ва кенг масштабда ривожлантиришга сабаб бўлса;
б) қайта ишловчи тармоқлар техника базасининг мукаммаллашувига сабаб бўлса;
в) ушбу материални истеъмол қиладиган тармоқлар маҳсулотининг сифатини яхшилашга ва ассортиментни кенгайтиришга сабаб бўлса;
г) қайта ишлаш тармоқларида технологик жараёнларни жадаллаштиришга ва ускуналарни мукаммаллаштиришга сабаб бўлса;
д) тайёр саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ижтимоий харажатларни камайтиришга сабаб бўлса;
е) сунъий материаллардан ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтирса.
Сунъий материаллар ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда вақт омилини, яъни қисқа вақт ичида керакли миқдорда саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришга эришиш мумкинлигини эътиборга олмоқ лозим. Бу соҳада сунъий материаллар беҳад афзалликларга эга, чунки табиий хомашё бўлган пахта, жун, тери ва бошқаларни ишлаб чиқаришга ойлаб вақт кетса, сунъий материалларни ишлаб чиқаришга кунлаб ва соатлаб вақт кифоя қилади.
Сунъий материаллар ишлаб чиқаришга табиий материалларга нисбатан анча кам ижтимоий меҳнат сарф қилинади. Масалан, 1 тонна ювилган жун ишлаб чиқаришга 7000 одам/соат сарфланса, синтетик толага 225-1400 одамҒсоат сарфланади.
Сунъий материаллар саноатнинг қўшимча хомашё базаси бўлиб хизмат қилади. Сунъий материаллар ишлаб чиқаришда жараёнларни кимёлаштириш, айниқса, органик синтезни ривожлантириш катта рол ўйнайди. Турли тармоқларда кимёвий методларни қўллаш табиатда кўп тарқалган маҳсулотлардан сифати табиий материалларникидан анча устун бўлган жуда кўп янги тур сунъий материаллар ишлаб чиқариш имконини беради.
Замонавий техника синтетик материалларга турлича талаблар қўяди. Синтетик материаллар жуда кўп ўзига хос афзалликларга эга: улар узоқ вақт ўта юқори ва ўта паст температурага, юқори босим ва жуда катта электр кучланишларига чидамли бўлади. Сунъий материаллар ишлаб чиқарувчи тармоқларни тез суръатлар билан ривожлантириш саноатни ривожлантириш ва саноат хомашё базасини кенгайтиришнинг асосий йўлларидан биридир.
Саноатни ривожлантиришда пластмассалар, синтетик каучук, сунъий ва синтетик толалар, сунъий чармлар ва чарм ўрнини босувчи материаллар, синтетик ювиш воситалари ва озуқа хомашёси ўрнини босувчи сунъий материаллар алоҳида, муҳим рол ўйнамоқда.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish