Амортизацияажратмалари – маҳсулот таннархига киритиладиган асосий фондлар амортизацияси суммаси; асосий фондларни қисман тиклаш (капитал таъмир ва янгилаш) ва тўлиқ тиклаш (реновация) фондларини яратишга хизмат қилади. Амортизация ажратмалари меъёрлари асосий фондлар қийматига пропорционал равишда ҳисобланиши, яъни тахминий фойдаланиш муддатига текис тақсимланиши ёки камайиб борувчи баланс усулида – жадаллаштирилган тартибда ҳисобланиши мумкин. Жадаллаштирилган тартибда фойдаланишнинг биринчи йилида амортизация меъёри 2 марта оширилади, иккинчи йили қолдиқ қийматининг 20% ва шу тарзда ажратмалар назарда тутилади. Натижада асосий фондлар қийматининг 23 қисми улар хизмат муддатининг ярмидаёқ амортизацияланади. Амортизация меъёрларининг пасайтирилиши асосий фондларнинг янгиланишини секинлаштиради, оширилган меъёрлар маҳсулот таннархини қимматлаштиради. Шу сабабли амортизация ажратмалари давлат томонидан тартибга солинади. Амортизация ажратмалари таъминланиши керак бўлган асосий шарт асосий фондлар эскиришини тўлиқ қоплаши ва уларни такрор яратишни таъминлашидир. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда давлат амортизация ажратмалари нормативларини белгилаб, жадаллаштирилган амортизация орқали тадбиркорларга солиққа тортиладиган фойда суммасини камайтиришга имконият яратиб беради. Айни пайтда асосий фондлар қийматини ҳисобдан чиқаришни тезлатиш тадбиркорни асосий фондларнинг маънавий эскириши билан боғлиқ эҳтимоли бўлган зарар кўришдан сақлайди, янги техника ва технологияни тезроқ жорий этишга рағбатлантиради.
Амортизация ажратмалари асосий фондларнинг ўзини ёки унинг баъзи қисмларини янгилаш вақти келгунча шу шаклда маълум фондда жамғарилиб турилади ва бу фондни амортизация фонди деб атайдилар. Демак, амортизация фонди – амортизация ажратмалари ҳисобига шаклланадиган махсус фонддир.
Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган моддий активлар амортизацияси деган тушунча ҳам мавжуд.
Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
асосий ишлаб чиқариш фондларининг дастлабки қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизация ажратмаларининг суммаси (ҳисобланган эскириш);
лизинг бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, жадаллаштириладиган амортизация суммаси.
Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар эскириш, ҳар ойда хўжалик юритувчи субъект томонидан дастлабки қиймати ва улардан натижали фойдаланиш муддатидан (бирор хўжалик фаолияти юритувчи субъект муддатидан ортиқ эмас) келиб чиқиб ҳисобланадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига тегишли бўлади. Натижали фойдаланиш муҳлатини аниқлаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича эскирган нормаси 5 йилга ҳисобланади.
Маълумки, амортизация ажратмалари белгиланган нормалар бўйича тайёр маҳсулотнинг таннархига киритилади ва у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
На (Ф1 Фт) (Та Ф1) 100%, Бу ерда:
Ф1 – асосий фондларнинг дастлабки ёки тиклаш қиймати;
Фт – асосий фондларнинг тугатиш қиймати;
Та – асосий фондларнинг норматив ишлаш муддати (амортизация вақти).
Амортизация нормасининг даражаси асосий фондларнинг эскирган қисмини тиклаш учун ресурслар ҳажмини аниқлайди. Амортизация нормаси билан асосий фондларнинг айланиш тезлиги белгиланади ва уларни қайта ишлаб чиқариш жараёни жадаллаштирилади.
Асосий фондларнинг тўлиқ тиклашни амортизация ажратмалар жами қуйидаги формулага асосланиб ҳисобланади:
Аа На Ф, Бу ерда:
На – амортизация нормаси;
Ф – асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати.