Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

У битикнинг мазмуни шул:
“Куч — адолатда!"
Ёш бошимдан қисмат менга қилич тутқазди.
Чингизийлар мўр-малаҳ/дай босган бир пайтда.
Неча-неча шер юракли барлос йигитлар,
Ёвларига ем бўлганда боши бирикмай,
Тоғу тошда санғиб юрган эрксеварларни 
Уз теграмга тўпладиму 
Ялов кўтардим. ( 10-бет)
“ Куч — адолатда” шиори Амир Темур салтанатининг чексиз 
ҳудудларида ахлоқий ва маънавий меъэонга айланган эди. Куч бир- 
ликка асослаиган тақдирдагина адолат қарор топади, ҳақиқат юза- 
га чиқэди, деган ғоя асардаги бадиий талқинлардан сизиб кўрина- 
ди. Шу маънода у шоирнинг ижтимоий-эсгетик идеали меҳварини 
ҳам ташкил қилади.
Биринчи саҳнадаги Амир Темур, Мир Саид Барака, Амир Ҳусайн 
ўртасида кечган суҳбат ўэининг теран фалсафий мазмуни, ижти- 
моий моҳияти билан Куч — Бирлик — Адолат концепциясининг 
яна бир муҳим қиррасини шуьлалантиради. Илмда маъпумки, Хожа 
Аҳмад Яссавий адолатни, инсоннинг ахлоқий покланиш ва ко- 
милликка эришиш ғояларини тарғиб этгувчи сўфийликнинг “яс- 
савий” тариқати асосчиси эди. Амир Темур Хожа Аҳмад ЯссавиЙни 
ўзининг пири деб билар, динга кишиларни маънавий ва ахлоқий 
камолотга етакповчи, мамлакат куч-қудрати ва улуғворлигини 
мусгаҳкамловчи куч сифатида ёндашарди. Ана шу ғоя биринчи саҳ- 
нада кечган мазкур суҳбат мазмунидан балқиб туради.
Хусусан, исломий маданият Амир Темур шахсияти ва фаолия- 
тини нурлантириб турган маънавий-ахлоқий принциплари асоси- 
ни ташкил этади. Буюк соҳибқирон ахлоқий қарашларининг мағ- 
зини белгилайди. (“Унутмагил, музаффарман ҳақпигим учун; Улуғ 
бир зот яшаб ўтган бизнинг заминда. Туркистонлик авлиё у Аҳмад 
Яссавий. Тингла унинг бир ҳикматин, ғоят ибратли. Нафсим мени 
йўлдан уриб хор айлади. Термултириб халойиққа зор айлади”,22- 
бет). Амир Ҳусайн ўз нафсининг қурбонига айланганлиги учун ҳдм 
ирода эркинлигини йўқотган. У шунчалик тубанликка, бойлик 
ортгиришга муккасидан кетганки, синглиси Улжой Турконга со- 
вға қилган узугини ҳам қайтадан ўзлаштиришдан тап тортмайди 
(“Элга солган солиғингнинг катта қисмини Улжой билан иккала- 
миз қоплаган эдик. Ўз синглингга ўзинг ҳадя қилган зираклар ўз 
қўлингга қайтиб борса, олдинг, ноинсоф” , 21-бет).
76
www.ziyouz.com kutubxonasi


Амир Ҳусайн ўз эркини, кўнгил измини нафс деб аталган юҳо 
хоқон изнига топширганлиги боисидан ҳам муте. У нафс бандаси 
бўлганлигидан ҳам мағлуб бўлиб қолаяпти. У ирода эркинлигини 
бошқариш ҳаққи-ҳуқуқидан маҳрум. Одиллик Худонинг асосий 
сифатларидан бири. Шундай экан, у бандасининг ҳам кўнглига 
инсоф-диёнат туйғусини жойлаган. Бировнинг ҳаққига хиёнат қил- 
маслик, ўзгаларнинг ҳалол луқмасига кўз олайтирмаслиқдек хо- 
лис ҳалоллик туйғулари билан кўнглини зийнатлаган. Ва лекин, 
банда — ношукур-да. Одиллик, ҳалоллик, покдомонлик сингари 
банданинг шахсини безовчи ҳислатларни кўнглидан қувиб, гу- 
ноҳи азимга ботадими?! Оллоҳтаолонинг йўриқлари ҳамиша адо- 
латли. Гуноҳ ишлар эса инсон фаолияти билан боғлиқ. Банда ирода 
ва фаолият эркинлигига эга эса-да, нафсининг қули бўлганлиги 
боис ўзлигини йўқотган. Шунинг учун ҳам у гуноҳ чоҳига тойиб 
йиқилаверади. Амир Ҳусайн кўргулиги бунингтиниқтасдиғи. Ол- 
лоҳнинг иродасига шак келтирган банданинг ёзуғи аламли, ачи- 
нарли, фожеалидир, деган фикр АмирТемурнинг қуйидаги эъти- 
рофидан балқиб туради.
Мен ҳамиша шукур айтдим парвардигорга,
Ҳодир Олпоҳ ойдин қилди йўлимни доим.
Забт айласам қай бир замин,
Ҳай мамлакатни
Худойимнинг хоҳишига таяндим мудом.
Ҳатто йироқ юлдузларнинг феьпи қандоқ деб, 
Тингпаганман қуръачию мунажжимларни.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish