қонукиятлари билан гармоник уйғунликдаги фалсафий гояларга
асосланганлигидир. Академик Алибек Рустамов соҳибқирон Амир
Темурнинг ишонч-эътиқоди ва ижтимоий фаолияти қуйидаги омил-
ларга таянган эди, дея кўрсатиб ўтади. Хусусан, “Оллоҳтаоло ин-
сон ақлан ҳамда маънан камолотга эришиши жараёнида Ҳаққа ин-
тилиши ва унинг адоқсиз гўзалликларидан баҳра олиши учун ўн
саккиэ минг оламни яратди.
Бунинг учун инсон, энг аввало, нафс
деб аталган юҳони енга олиши, нафс қулига айланмасдан ўз
шахси-
ятини комиллик унсурлари ила зийнатлаши лозим, деб билади. Ушбу
жараёнда инсон ҳам диний, ҳам дунёвий билимлар фазилати ила
ўзини янада гўзал ва комил этади”.51 Кўринадики, қачонки, адо-
лат, эзгулик устивор бўлган мамлакатда “ Юрт тинч бўлар, қон
тўкилмас, гадой кўпаймас”. (“Соҳибқирон”, 52-бет). “ Мен мусул-
мон амириман,
Насабим туркий, адолат ва дини ислом посбони-
дирман”, дейди соҳибқирон АмирТемур. “Ҳар қандайин муҳораба
олдидан доим Аллоҳимдан мадад сўраб, ёлбораман мен”, дейди у.
Жаҳон бадииятининг буюк намоёндаси Чингиз Айтматов қозоқ
адиби Мухтор Шаханов билан суҳбатида соҳибқирон Амир Темур
шахсиятидаги бетимсол маънавий-интеллектуал маданият ижти-
моий фаолиятининг гуманистик асосларини, эзгулик ва адолатга
таянган бунёдкорлик ишларининг асл манбаидир, дея уқгиради.
қачонки улус тўқ ва тўкин яшаса, фаровон бўлса, ўша
мамлакат
қудратли ҳамда енгилмасдир. Халқимизнинг ибратли мақоли — ранг
кўр, ҳол сўр, деганларидек улус-раийятнинг турмуш даражаси,
диний ва дунёвий илмларни эгаллаб,
умумбашарий маънавий-
ақлий, маданий қадриятлар яратиши Амир Темур ҳамда унинг
насллари даврида инсон ва жамият нечоғлик комиллик хусусият-
лари ила бойиганлигидан далолат беради.5*
Буюк бобомиз Амир Темур адабиёт, санъат, архитектура, илм-
фан ва ҳ.к. соҳалардаги ҳомийлиги, раҳнамолиги билан эзгулик ва
адолатга асосланган умумбашарий маданий қадриятлар, обидалар,
мумтоз асарлар билан инсоният тараққиётининг порлоқсаҳифасини *
*
*
*
5
9
51 рустамав Алибек. Нравственние фактори успехов Амира Тимура. В
сб.: “Тезиси международной научной конферениии. Амир Тимур и его
место в мировой истории”. 23-26 октября 1996 г. Тошкент., Узбекистан,
1996, с. 18.
59 Айтматов Чингиз. Мухгор Шаханов. Легенди о любви в эпоху Темура
Тезиси международной научной конференции «Амир Темур и его место
вмировой исории».-Т., 1996, С. 10.
83
www.ziyouz.com kutubxonasi
ташкил этади. Мазкур гуманистик нуқгаи назар Олмониялик Кла-
ус Пандерва БергФрагнер," Ҳиндисгонлик Сатиш Чандра,*
61 *
Эрон-
лик Хушанг Аълам," Америкалик Ричард Нелисон ва ва
Джо-анн
Гросс,63 туркиялик Исанбика Тўғон,64 Покистонлик Риёзул'Ис-
лом фарзанд али Дурраний65 ва ҳ.к. дунёда донгдор мунавварлар
мақолаларида ҳам таъкидлаб кўрсатилади.
Драмапаги бадиий-эстетиктаҳлилда адолатпешалик, инсонсе-
варлик ва ватанапарварлик ғоялари АмирТемур шахсияти ва фао-
лиятини нурлантириб, асарнинг гуманисгик-фалсафий йўналишини
белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: