Не бўлса ҳам яшадим мен чигал даврда,
Ўлдирмасанг ўлдирурлар, тинчингга қўймас.
Адолат деб умрим бўйи курашдим, бироқ
Афсуски, у бўлмас экан жангу жадалсиз,
Бир ёғини тикласанг гар дунё деворин,
Нураб кета бошлар экан иккинчи ёғи. (118-бет)
Драманинг охирги бешинчи саҳнасида соҳибқирон Амир Те-
мурнинг
аввал Дарвеш, сўнгра Ҳазрати Ҳизр тимсолидаги пири
комил Аҳмад Яссавий билан суҳбати кечади. У Амир Темур сиймо-
сини кўз ўнгимизда бор бўй-басти билан намоён этади. Ами* Те-
мур - соҳибқирон, буюк саркарда, илм-фан, адабиёт ва санъат,
маданият ҳомийси, донишманд салтанат соҳиби, давлат миқёсида-
ги бунёдкорлик ишларининг мутафаккир раҳнамоси. Яратганнинг
иродаю инояти-ла ер юзининг қоқ ярмини қўлга киритган жаҳон-
гир. Ш авкатлитожутахти, жаҳон аҳли кўриб кўзию диди қувнай-
диган оиласи—хонадони, зурриёдлари, ҳадсиз-ҳисобсиз мол-мул-
ки, давлати бор.
Ва лекин, Амир Темур ҳам Оллоҳнинг бандаси, хом сут эмган.
Унинг ҳам волидаи муҳгарамаси бор. У ҳам ота-она меҳрининг
буюк муждаси сифатида онадан туғилган. Дунёнинг неча-неча улуғ-
лари билан ҳамсуҳбат бўлган эса-да, умр бўйи — йиллар тўзони
ичра қийнаб келган саволларини бир дардкаш Инсон билан суҳбат
қуриб ечгиси келади. Йиллар бадалида кўнглида қават-қават ту-
гилган муаммоларга жавоб топиш иштиёқида ёнади. Тирик жон-
да, билиб-билмай қилган хатолари учун охиратда азобларга чўкиб
кетишдан чўчийди (“Тинимсиз жангу жадал билан ўтди ҳаётим.
Балки қанча умрларга зомин бўлганман. Охиратда этагимдан тут-
масми улар”, 125-бет). Пири комил
Яссавий билан Амир Темур
ўртасида кечган суҳбат тирикликнинг мазмуни — ҳаёт ва ўлим,
эзгулик ва ёвузлик, адолат ва зул-залолат сингари азалий-абадий
масалаларни қамраб олади.
Инсон босган қадами учун ҳамиша масъул Ҳамиша яратган-
нинг олдида жавоб беради. Виждон, бурч, қаноат, инсоф, нафс
ва ҳ.к. башарий қадриятлар эса Ҳаққа етишлик, Ҳақиқат маз-
мун-моҳиятини англашлик, Адолат туйғусини аввало кўнгиллар-
да пайдор этишлик босқичларидир. Амир Темурнинг пири ко-
мил устози, ҳазрат Яссавий ер юзида адолатни қарортопдириш
учун куч ишлатишга қарши. Жангу жадалларсиз ҳам эзгуликка
асосланган
жамиятлар, салтанатлар барпо этиш мумкин-ку, деб
85
www.ziyouz.com kutubxonasi
тушунади (“Улуғ, эзгу ниятларнинг рўёби учун жангу жадал,
қон тўкишлик шартмикан, Амир? Энг аввало ҳар бир банда наф-
сини тийсин. Бу дунёнинг неъматлари алдамчи, рўё, Охиратни
ўйлаганлар комил бўлгайлар” , 126-бет).
Энг ёмон залолат, энг ёвуз зулм бу инсон ботинидаги юҳо куч
- нафсдир. Ана шу тизгинсиз нафс қулига айланган кимсаларни
кўз кўриб қулоқ эшитмаган кўргуликларга гирифтор этади. Ақл
бовар қилмас тегирмон тошларини бошидан юргизади. Магар ин-
сон ўз нафсини тия олмаса, интиҳосиз орзу ҳавасларини жиловлай
билмаса, тизгинлаш чораси биргина қиличдир, дейди Амир Темур.
Унинг бу фикрига ҳазрат Яссавий гуманистик — инсонпарварлик
ғоялари билан суғорилган ўз қарашларини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: