Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

УЧИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун турли қонунларнинг вужудга келиши, 
йўқолиши ва янгиланиши фақат унинг замонаси
-
гагина тааллуқли бир янгилик эмаслигини тушун
-
тиришдан бошлайди. Зотан қадим замонларда 
ҳам шундай бўлган ва келгусида ҳам шундай 
бўлади. Афлотун қонунларнинг бекор қилиниши 
ва йўқолишига икки сабаб бор деб ҳисоблайди. 
Биринчиси – уларнинг амалда қўлланиш муддати
-
нинг чўзилиб кетиши бўлса, иккинчиси – дунёда 
ҳамма халқлар учун ҳалокатли тўфон, вабо касал
-
лиги каби оммавий фалокатларнинг рўй бериши 
оқибатидир. 
Афлотун янги шаҳарларнинг қандай бунёд 
этилиши, бошқарув ва қонунларга эҳтиёж қандай 
туғилиши ҳақида ёзади.Мисол тариқасида у ҳамма 
шаҳарларни яксон этган умумжаҳон тўфонини 
келтиради. Тўфондан кейин шаҳарлар (яна) қад 
кўтариб ривожлана бошлайди, у ерда одамлар 
тўпланиб, халқлар ва шаҳарлар вужудга келади. 
У аввалги шаҳарлар қандай вайрон бўлганлиги ва 
кейинчалик қандай қилиб бошқа шаҳарлар қурил
-
ганлиги ҳақида гапиради. Аввалига бу шаҳарлар
-
даги одамларнинг ахлоқи таҳсинга сазовор бўлган, 
лекин одамзот авлоди кўпая борган сари бу хулқ 
ўзгара бошлаган. Олдинига (яъни, тўфондан ке­
йин) улар ўзларини бахтиқаро сезишиб, бир­бир
-
ларига хушмуомалада бўлиб, меҳр билан қараган
-
лар. Одам авлодининг кўпайиши натижасида улар 
орасидаги ҳасадгўйлик, жаҳолат пайдо бўлди ва 
улар ўзаро уриша бошладилар. Бу пайтда, тўфон 
туфайли энг зарар кўрган санъатлар (ҳунарлар) 
умуман йўқ бўлиб кетдилар. Аста­секин маъдан 
қазиб олиш, дарахтларни кесиш, устахоналар, 
уйлар қуриш зарур бўлгани туфайли ҳунарлар
-


36
ни қайта тиклай бошладилар. Бу ишлар фақат 
китоблардан баҳраманд бўлувчилар учунгина 
қийинчилик туғдирмайди. Одамлар ўзларининг 
асл моҳиятлари (нима учун яратилганликлари
мақсадлари, вазифалари нимада эканлиги) ҳақи
-
да фикр юритиб, санъат воситаларини идрок эта 
бошлайдилар. Аввалига санъат (ҳунар) шунчаки, 
ўз ҳолича зарур эди, кейинчалик эса худди но
-
зик ва ҳимоясиз аъзоларни беркитиш ва иссиқ, 
совуқдан сақланиш учун яхши кийимлар керак 
бўлганидай, гўзал ва чиройли буюмларга эҳтиёж 
туғилди. Кейинчалик улар бу буюмларнинг энг чи
-
ройлиларига алоҳида эътибор бера бошлайдилар. 
Афлотун одамлар аввалига, шаҳарлар, қалъалар 
ва усти берк, пана жойларда ваҳший ҳайвонлар 
ёки кучсиз мавжудотлар сингари бопшана қилган
-
лар, деб ҳикоя қилади. Кейинроқ бир­бирларидан 
сақланиш учун истеҳкомлар қура бошлаганлар. 
Шундай қилиб, аста­секин улар орасида урушлар 
чиқа бошлаган.
Афлотун яна урф­одатлар, уларнинг оталардан 
фарзандларга қандай ўтиши ҳақида ҳам маълу
-
мот беради. Агар бу жараён бирлик­бирдамликни 
идрок этишга олиб келадиган бўлса, у ҳолда турли 
ҳаёт тарзидаги одамларни, катта, обрўли оилалар
-
нинг табаррук ёшдаги оталар ва фарзандларни 
фароғат келтирадиган бирдамликка бирлаштира
-
диган қонунлар яратишга мажбур этади. Афлотун 
эллинлар шаҳри ва унинг бунёд этилишини тас­
вирлаган Ҳомерга мурожаат этади. Яна Афлотун 
жаҳолат ва зўравонликка ружу қўйган бир шаҳар 
аҳолисидан бошқа бир шаҳар аҳолиси жабр­ситам 
чекадиган уруш ғайри қонуний бўлгани учун (ҳеч 
қандай) фойда келтирмаслигини тушунтиради. 
Мисол тариқасида у қадимий юнонлар ғалаба 
қозониб забт этган шаҳарларни келтиради ва ўша 


37
шаҳарларнинг аҳволи ҳақида эслатиб ўтилган 
маънода гапириб ўтади.
Афлотун бир шаҳарда кўнгли тусаган ишни 
қилиб юрадиган бир ҳоким яшарди, деб ҳикоя 
қилади. Ушбу шаҳарда яшайдиган одамлар ҳар 
жиҳатдан унга тақлид қилишгани учун ҳаётлари 
борган сари айниб боради, натижада шаҳар инқи
-
розга учрайди. Бу икки сабаб билан юз беради: 
бири – ўзларига фойда келтириши мумкин бўл
-
ган вазифаларни бажармаган одамларнинг ҳаёт 
тарзи нопоклигидир. Бошқа бир сабаб – уларнинг 
устидан бошқа ҳокимларнинг мавжудлигидир. Бу 
ҳокимият балки қонуний равишда амалга оширил
-
гандир, лекин шундай бўлган тақдирда, бир дав
-
латдаги бир неча ҳокимлар Афлотун эслатиб ўтган, 
унинг даврида машҳур бўлган шаҳарлардаги каби 
илоҳий қонун қабул қилиш учун бирлашган бўлар 
эдилар. Афлотун ўзи келтирган мисоллардан би
-
рида тушунтириб ўтгани каби бирор халққа ман
-
суб, туғма одатларни инобатга олмаганда, унинг 
фикрича, бир шаҳар аҳолиси бошқа бир шаҳар 
аҳолисига қараганда ўз қонунларини тезроқ бузади.
Афлотун айтадики, мақтов баъзан қонуннинг 
барқарорлигига олиб келади ва инсон, ўз моҳияти 
бўйича фаровонлик келтирмайдиган нарсани ҳам 
маъқуллаши мумкин, деб эслатиб ўтади. Фаровон
-
лик келтирмайдиган ва бахт сари олиб бормайди
-
ган қонунни қандай қилиб маъқуллаш мумкин? 
Афлотун, бу жуда мушкул масала, дейди ва ушбу 
мисол орқали тушунтиради: ажойиб кемани кўриб 
турганлар унга эга бўлишни хоҳлайдилар ёхуд 
фаровонлик ва беқиёс бойлик хуш ёққани учун 
уларни кўрган одамлар ҳаммасига эга бўлишни ис
-
таб қолишади. Балки булар ҳақиқий фаровонлик 
келтирувчи нарсалар ҳам эмасдир. У яна тушун
-
тириб айтадики, гўдаклик пайтида болага бирор 


38
нарса ёқиши мумкин, лекин у улғайгандан сўнг 
аввал хуш кўрган нарсасини хоҳламайди, демак, 
уни маъқулламайди ҳам. Ушбу (ҳозир хоҳланма
-
ган) нарса эса ўзининг асл моҳиятини ўзгартир
-
майди. Сўнгра Афлотун қайси ҳолларда хоҳланган 
бирор нарса ҳақиқатан ҳам яхши, фойдали, қачон 
яхши эмаслигини исбот қилади. Биз биламизки, 
бола бир нарсани хоҳлайди, унинг отаси эса ўша 
нарсани хоҳламайди. Ота ушбу хоҳиш болани 
тарк этишини худодан илтижо қилади, чунки ота 
оқил, бола эса нодондир. Оқил, идрокли инсон
-
лар хоҳлаган нарса яхши, фараҳбахшдир, лекин 
нодонларнинг хоҳлаганларини рад этмоқ керак.
Афлотун яхшилик, саодат нималигини ту
-
шунтиради, бу – қонун шаҳодат беришича, амал 
қилиниши зарур, афзал кўрилиши керак бўлган 
оқилликдир ва унга ҳамиша интилиб туриш керак. 
Қонун чиқарувчи соҳиби қонун руҳ ва идрокни 
ривожлантирувчи омилларга интилиши ва ўша 
омилларга ғамхўрлик қилиши зарур. Ва агар бу 
нарсалар ҳар сафар ишончли бўлса, у ҳолда қарор 
ҳам ишончли бўлади. Тарбия оқилликни вужудга 
келтиради. Кишининг тарбияси бўлмаса, у бемаъ
-
ниликни хуш кўради. Қонун фаровонлик йўлидир, 
шундай экан, соҳиби қонун тарбияни мустаҳкам
-
лашга алоҳида ҳаракат қилиши зарур. Агар тар
-
бия шаҳарларнинг ҳокимлари ва уларга ўхшаган 
одамлар табиатларининг узвий бир қисми бўлса, 
Афлотуннинг фикрича, уларни қувватлашдан, 
уларнинг софдилликлари ва энг юксак хислатлар 
мажмуаси бўлган ҳикматдан келган фаровонлик
-
дан ҳам афзалроқ натижага эришилади.
Афлотун шаҳарда ҳокимлар ва буйсунувчилар 
бўлган тақдирдагина у ерда қонунлаштиришнинг 
баркамол бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзади. Ҳо
-


39
кимлар асл олижаноб оқсоқоллар сингари улуғвор 
ёшда ва ҳаётий тажрибага эга бўлишлари керак. 
Бўйсунганлар эса гўдаклар, ёшлар ва жоҳил одам
-
лардан ташқари қолган ҳамма одамлардир. Ишда 
бунга қанчалик риоя қилинса,шунчалик тўғри 
бўлади. Агар ҳокимлар тарбиясиз бўлсалар, Афло
-
туннинг фикрича, у ҳолда уларнинг ишлари ҳам, 
фуқароларнинг ишлари ҳам инқирозга юз тутади. 
У мисол тариқасида юнон ҳокимлари ҳақида га
-
пиради. Агар улар илм эгаси бўлмаганларида қўл 
остидагиларнинг ва ўзларининг ишларини барбод 
этиб, шаҳарларни ҳалокатга учратган бўлардилар.
Ҳокимларнинг нодонлиги эса халқ учун энг 
катта зарардир. Афлотун ҳокимнинг тарбияли, 
бошқарувининг кўнгилдагидек бўлиши шаҳар 
аҳолиси учун жуда муҳимлигини тушунтиради. Бу 
баданга – овқат, кемага маллоҳ (денгизчи) керак 
бўлгани каби зарурий нарсадир.
Касал бадан қийинчиликларга чидамсиз ва 
яхши, самарали ишларни бажаришга қобилиятсиз 
бўлгани каби касал руҳ ҳам энг юксак ва фойдали 
нарсаларнинг фарқига бормайди ва саралаб олол
-
майди. Руҳнинг касаллиги илоҳий бошқарув одо
-
бини рад этади. Афлотун ўзларини билимдон ва 
хушхулқ деб билган, лекин аслида ундай бўлмаган 
ҳокимларнинг ўз шахсиятларига ортиқча эътибор 
талаб этишларини ва ишни барбод қилганликла
-
рини мисол қилиб келтиради. У айтадики, халқ 
қонун чиқарувчига эргашиши учун қонуннинг 
қатъийлиги – олиҳиммат бўлиши, унинг (қонун
-
нинг) камчилиги енгилроқ бўлиши учун соҳиби 
қонун бошқарув соҳасида улкан ишларни амалга 
оширмоғи керак, акс ҳолда ишнинг мушкулотлари 
чуқурлашиб кетади. Унинг тушунтиришича, ишни 
барбод қилган ҳокимлар кўп бўлган ва соҳиби қо
-
нуннинг мақсади айнан ҳокимларга қаратилган 


40
бўлиши, белгиланган мақсади чўзилиб кетмаслиги, 
унинг қонуни абадий бўлиб қолмаслиги зарур. 
Агар соҳиби қонун махсус ва мустақил қонунга 
эга бўлмаса, у ҳолда унинг иши хайрихоҳлик билан 
қабул қилинмайди.
У яна соҳиби қонун учун энг фойдали ва таҳ
-
синга лойиқ нарса қонуннинг ихтиёрий зарурат 
усулида амалга оширилиши, шунингдек, ҳасад 
хизматкорлар табиатига мос бўлгани учун ҳоким 
ҳасаддан холи бўлиши керак деб тушунтиради. 
Агар қонунлаштириш эркинлик билан ихтиёрий 
амалга оширилса, у ҳолда бўйсуниш ва итоат ҳам 
фуқаро томонидан хайрихоҳлик ва қувонч билан 
қилиниб, узоқ муддатга давом этади. Бу ғоялар ва 
уларнинг аксини у форслар, Эрон ҳокимларининг 
ҳаёти ва одатларидан келтирилган мисоллар билан 
тўлдиради.
Афлотун меҳр­шафқатлилик ва ахлоқлилик ту
-
шунчалари ҳақида гапириб, соҳиби қонун инсон 
табиатидаги бу хислатларни алоҳида инобатга 
олиши зарурлигини ва шу хислатларнинг таъсир 
кучига қараб иш юритиш жоизлигини эслатиб 
ўтади, токи қонун чиқарувчи қонунни қулларча 
итоаткорликни талаб қилиш йўли билан эмас, бал
-
ки эркин равишда қабул қилдира олсин. Афлотун 
ўз ҳикояларида эслатиб ўтган форслар мисолида, 
ҳокимиятни ҳокимдан ўғлига ўтиши мисолида 
ва денгиздаги урушдан қандай ўлжалар олинга
-
ни мисолида қулларча итоаткорликнинг иллатли 
эканлигини кўрсатади. Бу ерда бир шаҳардаги 
душман қандай қилиб дўст бўлиб қолгани ҳақи
-
даги воқеани эслатиб ўтиш ўринлидир. Қонун 
чиқарувчи қўл остидагиларнинг дўстлик туйғула
-
ри мавжудлигини кузатган ҳолда қонуннинг кам
-
чилик ва иллатлардан холи бўлишини таъминлаши 
учун жорий этилган қонунларини чуқур ишонч 


41
ва билим билан баркамол этиши зарур. Афлотун 
қонунларнинг эркин итоат этиш йўли билан қа
-
бул қилиниши ва ундан келадиган фойда ҳамда 
қонунларга қулларча итоат ва мажбур этиш йўли 
билан қабул қилиниши ва ундан келадиган зарар 
муаммоларини тушунтиради. Афлотун художўй
-
ликда пайғамбарона кароматнинг аҳамияти ҳақи
-
да эслатиб ўтади. Агар шаҳар ўз қонунчилигида 
ҳақиқий муҳаббат, юксак ахлоқ, баркамол ақлга 
эга бўлмаса, унинг қисмати ҳалокат ва парокан
-
далик бўлади, агарда бу уч (гўзал нуқталар) бўлса, 
оқибатда у фаровонлик ва бахтга етишади. Буни 
Афлотун бутун шаҳарга ҳам, бир уйга ҳам, битта 
одамга ҳам баробар тааллуқли дейди.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish