Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун ўз мавқеи ва одамлар жамоаси борлиги 
учунгина шаҳар деб аталувчи шаҳар ҳақиқий
-
шаҳар эмаслигини, ҳақиқий шаҳар аҳолиси 
адолатли қонунларга ва бошқарув қоидаларига 
риоя қилишларига, худо ёрлақаган раҳбарга эга 
бўлишга ва одамларнинг таҳсинга лойиқ одатлари 
ва ахлоқи рўёбга чиқишига шарт­шароит яра
-
тилган, жойлашган ери, табиий шароити қулай, 
яъни унга аҳоли учун озиқ­овқат ва бошқа зарур 
нарсаларни олиб келиш мумкин бўлган шаҳардир 
деб тушунтиради. Афлотун агар бирор одамнинг 
одати ва табиати (адолатли) қонунга мос, гўзал ва 
талабга жавоб берадиган бўлмаса, у доимо паст
-
каш, жирканч бўлиб, ҳар гал қонунни бузганида 
жиноятчи сифатида қораланади деган ғояни 
ҳам эслатиб ўтади. Мисол тариқасида у денгиз
-
да сузиш ва шунга ўхшаш сармоя келтирадиган 
ишларга ҳамда турли санъатлар (ҳунарлар) билан 
шуғулланишга ўзларини мажбур этган, ўз руҳлари
-


42
ни тарбиялаб,кейин эса машқни тўхтатиб қўйган 
жасур одамлар ҳақида ҳикоя қилади. Афлотун 
ўзларининг машҳур шоирлари Ҳомернинг, ўзини 
ўзи менсимай қўйган арслоннинг охири жасурли
-
гини йўқотиб, оҳулардан ҳам қўрқадиган бўлиб 
қолганлиги ҳақидаги шеърини келтиради.
Афлотун мамлакатдаги тузумнинг гўзал ва 
яхши бўлишини қонун чиқарувчининг билим
-
донлиги ҳамда ўзга тузумлардаги фаровонлик 
ва бошқа ижобий жиҳатлардан хабардорлиги 
билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Яна соғлом қонун 
мамлакат аҳолисини бошқарув силсиласидаги 
қонунларга риоя қилишларини ва бўйсунишлари
-
ни таъминлай олсагина аъло даражадаги давлат 
тузуми бўлиши мумкин. Афлотун ҳокимият ма
-
саласига ҳам эътибор беради; эҳтимол, мамлакат 
аҳолиси хушхулққа эга бўлмаган тақдирда ҳоки
-
миятга эҳтиёж туғилар. Агар ҳукмдор зарурат 
юзасидан ва шаҳар аҳолиси учун эмас, балки 
ўз одатига кўра ҳокимиятга эга бўлса, бундай 
ҳокимият қораланади. Аммо шаҳарни итоатда 
сақлаш учун бошқарувчига эҳтиёж бўлиши ҳам 
мумкин. У шаҳарни итоат қилдиради, қонунларни 
жорий қилади ва бу қонунлар қанчалик илоҳий, 
адолатли бўлсалар, шунчалик таҳсинга сазовор 
ва қониқарли ҳисобланадилар. Агар ҳокимият 
масаласи ҳақида мулоҳаза қилинадиган бўлса, бу 
жиҳатдан ҳокимият ихтиёрий қабул қилинганда 
кўпроқ маъқул ва ҳар томонлама қулай ҳисоблана
-
ди, чунки ҳоким ўз ҳукмини аҳолига тавсия қилиш 
билан уларга қисқа муддатда ўзларини тузатиб 
олишларига имконият яратиб беради. Агарда ҳо
-
ким шаҳар аҳлига ўз ҳокимиятини тавсия қила 
олмаса, ишлар мушкуллашади, ҳокимнинг фойда 
келтиришига имконият бўлмай қолади ва хайрли 
ишларни амалга ошириш муддати чўзилиб кета
-


43
ди. Афлотун қуллар ва жоҳил одамлар устидан 
ҳукмронлик ва уларни ҳокимиятга бўйсундириш 
ҳақиқатан тўғри иш эканлигини, шу билан бирга, 
эркин ва меҳр­шафқатлиларни бўйсундириш ўта 
бемаънилик эканлигини тушунтиради.
Афлотун шаҳар аҳолиси қанчалик меҳр­шафқат
-
ли бўлса, уларни бошқарув шунчалик юқори 
даражада илоҳий бўлади деб ҳисоблайди. Агар 
уларнинг ҳокими нолойиқ бўлса, токи у илоҳий 
авлодга мансуб шаҳар ҳокими бўлиш даражасига 
юксалмагунича, аҳолининг баъзи озгина қисмидан 
ташқари, бошқа ўз ҳукми остидагилар билан тил 
топиша олмайди. Сўнгра у айтадики, бошқарув 
турларининг сони қонунчиликнинг сонига мута
-
носибдур, чунки ҳокимият қонунларга бўйсунади, 
улардан ҳосил бўлади ва уларга асосланади. Бош­
қарув ҳам қонунларнинг сонига ва қадриятига 
боғлиқ. Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, 
ёмон бошқарув – ёмон қонунларга, етук бошқарув 
етук қонунларга боғлиқ. 
Афлотун айтадики, ўзининг камолоти ёхуд дав
-
лати билан ёки шуҳрати билан ҳамда таҳсинга са
-
зовор бўлмайдиган ва дилхуш ҳисобланмайдиган 
бирор фазилати билан кеккайиб юрувчи ҳокимлар 
такаббур ҳокимлардир, аслида ҳоким фуқаролар
-
нинг покдомонлигига эътибор бериши ҳамда ўз 
шахсияти ва кўнгилхушлиги билангина шуғулла
-
нувчи баъзи беҳаёларга худо номидан шафқатсиз 
муносабатда бўлиши, гўзал ва дилхуш таассурот 
қолдирмайдиганларга мурувват кўрсатмаслиги 
зарур. Афлотун ҳокимнинг нималарга эътибор 
бериши ҳақида ёзади. Бу аввало моддий ҳузур, 
сўнгра руҳий, кейин улардан ташқари бўлган 
барча нарсалар, ўз навбати билан. Афлотун кўп 
гапириш билан қизиқиб кетиб, мисоллар келтира
-
ди, чунки уларни фойдали ҳисоблайди ва ниҳоят, 


44
ўғиллар ва оталар ҳақида гапиради Улар қандай 
бўлишлари керак, қонунларни қандай бажариша
-
ди, ҳаёт йўли қандай бошланади, умр тугагандан 
кейин улар нималарга эришишлари ҳақида фикр 
юритади. Сўнгра ушбу меҳр­шафқат йўлининг 
қийин ва енгил томонларини тушунтириб бера
-
ди. Шу муносабат билан у машҳур шеърлардан 
мисоллар келтиради. Афлотуннинг фикрича, 
агар шоир, баҳслашувчи ёки мутакаллим (нотиқ) 
бир­бирига зид фикрлар айтсалар, у ҳолда соҳи
-
би қонун фақат фойда келтирувчи жиҳатларини 
ҳимоя қилиши зарур. У ўлган одамларни кўмиш 
маросими, кафан билан ўраш ҳақида шоирлар
-
нинг мулоҳазаларидан мисоллар келтириб, бу 
ҳақда соҳиби қонуннинг фикри қандай бўлиши 
зарурлиги ва аза тутилаётган одамларнинг ўзлари 
(васият қилиб) нима деганларини инобатга олиш 
кераклиги тўғрисида ёзади. Афлотун одамларга 
қонунни манзур этиш учун қандай чоралар кўриш 
кераклигини тушунтиради ва мисоллар тариқа
-
сида болалар билан мулойим муомалада бўлувчи 
шифокор ҳақида сўзлайди, сўнг ҳамма табиблар 
ўз юмушларига кўра бир­бирларига ўхшашликла
-
рини эслатади. Худди шунга ўхшаш, одамларни 
тўғри йўлдан етаклаб боришда ва амалдаги қонун
-
ларни ҳурмат қилиш ҳамда бошқалар учун сақлаб 
қолишга мажбур соҳиби қонунларга ҳокимлар 
тақлид қиладилар. Афлотуннинг фикрича, шаҳар 
аҳолисининг сонини тартибга солишнинг асоси 
никоҳ ва туғилиш ҳақидаги қонун бўлиши зарур. 
У олий даражада тартибли ва яхши ишланган бў
-
лиши керак. Афлотун баъзи чалкашликлар ҳақида 
ва ўша замонлардаги қонунларда жарима ҳамда 
жазо каби нарсалар бўлганлигини эслатиб ўтади.
Афлотун қонунларни яратишдан аввал муваф
-
фақиятли келишувлар, мажбуриятлар ва табиий 


45
ҳолат каби тайёргарлик чоралари кўрилмаган 
бўлса, қонунлар инсонлар юрагига ҳеч жо бўл
-
майдилар деб тушунтиради. Ёмон келишув ин
-
сонлар орасидаги муносабатларни бузувчи бир 
омилдир. Шундай бўлганда одамлар бирлашти
-
рувчи ва фикр ларини жамлайдиган қонунга 
мурожаат этишга мажбур бўладилар. Узоқ давом 
этувчи ахлоқ инқирози ва халққа мансуб зери
-
киш каби ҳолатлар юз берганида баҳслар, нутқ 
ва тушунтиришлар орқали қонунга буйсунишга 
чақирилади. Агар бу уч ҳолат тайёрланган бўлса, 
улар одамларнинг қонунларни ихтиёрий қабул 
этишларига шарт­шароит яратадилар. Одамлар 
қонунларга мурожаат этишга мажбурлар, шунинг 
учун ҳам улар муросага келганларида қонунларни 
мамнуният билан кутиб оладилар. Аммо бу ерда 
бу уч ҳолатдан ташқари бошқа бир ҳолат кўзда 
тутилмоқда. Бу ерда соҳиби қонунлар ва ҳоким
-
лар такомиллаштиришлари зарур бўлган хом йўл­
йўриқлар ҳақида гап боради. Яхши хулқ­атворли 
бўлишга аҳд қилган ёшлар ва нодонлар токи 
қонунни осонлик билан қабул қилишлари ва унга 
бўйсунишлари учун фаоллик кўрсатишга қодир 
бўлмагунларигача ўша хом йўл­йўриқларга эрга
-
шадилар, чунки жоҳил одамлар яхши ишга осон
-
ликча бўйсунмайдилар, Ўртаҳол одамлар эса осон 
қулоқ соладилар. Афлотун яна шаҳар аҳолисининг 
руҳлари, баданлари, одатлари ва тутган ўринлари 
қандай фармонларга муҳтож эканлиги ҳақида ҳам 
тушунтириш беради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish