Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун бу бўлимни соҳиби қонунлар ўз асри
-
нинг ва келгуси асрларнинг одамлари мурожаат 
этадиган таълимот жорий этишлари зарурлиги 
ҳақидаги масалани тушунтириш билан бошлай
-
ди. Бу энг муҳим иш эканлигини эслатиб ўтади. 
Таълимотлар босқичма­босқич ва давлат ишла
-
ридаги бошқа тадбирлар билан бирга амалга 
ошириладиган асосий иш бўлишлари зарур. Бу 
таълимот аввало шу даврда урф бўлган одатларни 
сохталаштириш билан машғул одамларга нисба
-
тан қўлланиши керак.
Бу сохталаштиришлар қонунни яхши билмай
-
диган одамлар ва болаларда бир иллат пайдо қили
-
ши мумкин. Агар таълимот ва қонунларга ўргатиш 
ишлари босқичма­босқич ва доимо олиб борилса, 
у ҳолда улар аъло натижалар берадилар. Афло
-
тун бу таълимотларни таҳлил қилувчи ва кўриб 
чиқувчиларга ёзилмаган урф­одатлар халақит 


57
бермаслиги керак деб эслатади. У мисол тариқа
-
сида қадимги соҳиби қонунларнинг бу одатларини 
ўрганиб чиққан ва баъзи аҳамиятсиз сўзларнинг 
кўп маъноларга эга эканлигини аниқлаган шоир­
ларнинг сўзларини келтиради. Қисқа ёки батаф
-
сил баён қилинадиган нутқлардан иборат бир 
неча хил нутқлар мавжудлигини ва улардан қайси 
бири афзалроқ эканлигини аниқлаш зарурлигини 
эслатади. У яна панд­насиҳатлар тўғрисида гапи
-
риб ўтади. Агар шаҳар аҳолиси бу насиҳатларга 
қулоқ солсалар, уларнинг кўнгиллари юмшайди, 
уларда назокат ва қобиллик пайдо бўлади, ўзлари 
итоаткор бўлиб майин тортадилар. Афлотун шаҳар 
аҳолиси, ё ўтиб кетиб ном­нишони қолмаган одам
-
ларни ёки ҳайвонотни ёхуд ғайриоддий бирор 
нарсани тушунишни дилдан хоҳлаб эъзозлашлари 
ҳақида мисол келтиради. Бу ишларнинг фой
-
дали томонларини аниқлайди. Бу фойдалардан 
бири ўз табиатларига кўра тажрибасиз кўпчилик 
одамларнинг, ёзилмаган одатлардан, уларнинг 
моҳиятларини зўрға тушунсаларда, бирор нарса 
билишга интилишларидандир. Иккинчиси, бу 
одамлар бирор янгиликка ҳайратланиб қарайди
-
лар. Ниҳоят учинчиси, улар бу ғаройиботларнинг 
моҳиятларига етиш учун қонунни сақлаб қолади
-
лар. У ўша шаҳарларнинг фуқароларига маълум 
бўлган ва улар туб маъносига етмоқчи бўлган 
китоблар ҳақида эслатиб ўтади. Ўз шеърларида 
буларнинг ҳаммасини тасвирлаган шоирлар ту
-
файли бу воқеа лардан хабардор бўлинди. Ҳомер 
ва бошқалар шундай шоирлардирлар.
Афлотун соҳиби қонун ўз шаҳрининг аҳолиси
-
дан ёзилмаган урф­одатларни сақлаш, ўрганиш 
ва уларга итоат қилишни талаб этиши зарурлиги 
ҳақида гапиради. Ҳеч қайси соҳиби қонун ўзидан 
олдинги соҳиби қонун томонидан амалга оширил
-


58
ган ишларни рад этмаслиги керак. Лекин олдинги 
соҳиби қонуннинг қарорларидан баъзиларини 
ўзгартириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда шаҳар 
аҳолиси улар (яъни, ўзгартирилиши керак бўлган 
моддалар)дан воз кечишлари зарур ва бу ўзга
-
ришлар қонунларда ўз аксини топиши керак. Бу 
уларнинг қонунларидаги маъноси бузилган модда
-
ларга ҳам тааллуқли. Кейин Афлотун моддаларни 
ўзгартириш ҳақида гапиради.
Сўнгра соҳиби қонунлар ўрнига келадиган 
бошқа бир соҳиби қонунлар тўғрисидаги масала 
кўрилади. Соҳиби қонун ўзидан кейин бўладиган 
бошқа соҳиби қонун тўғрисида аҳолига маълум 
қилса, бу билан у шаҳар аҳолисининг кўнглига, 
айниқса, тажрибасиз одамларнинг кўнгилларига 
ғулғула солиб қўяди, улар нима бўлар экан деб 
қалблари зириллаб кутадилар ва кейинги соҳи
-
би қонун жорий этган қоидаларга итоат этишга 
хоҳиш пайдо бўлишини (тангридан) илтижо қи
-
ладилар. Афлотун ҳаёт соҳиби қонунда гўёки ун
-
дан кейин бошқа соҳиби қонун келмайди, деган 
фикр пайдо бўлмаслиги учун унга эҳтиёткорлик 
билан уқтириш зарурлигини тушунтиради. Агар 
у шундай ўйласа ва бундан халқ хабардор бўлиб 
қолса, вақт ўтиши билан унинг ўрнига бошқаси 
келганини кўрган халқ учун бу воқеа барча қонун
-
ларни: ўзининг (ҳозирги) соҳиби қонуннинг ҳам, 
кейин келганининг қонунларини ҳам рад этишига 
сабаб бўлади. Соҳиби қонун халқ билан биргалик
-
да қонунларни рад этиш ва тан олиш орасидаги 
ўрта йўлни белгилаб олмоғи даркор. Бунинг учун 
соҳиби қонун ўгитлари қонунлар ва инсон ил
-
латларини ўрганиш учун узоқ вақт ишлайдиган, 
ёрдам берувчи одам пайдо бўлганлигидан халқни 
хабардор этиши керак бўлади. Агар ундан хайрли 
ишларда ёрдамчи шахс унинг ўзига ўхшайдими, 


59
деб сўрашса, у инкор этмаслиги, аксинча, халққа 
зарар келтирмаслиги ҳақида огоҳлантириши за
-
рур. Афлотун шаҳарларнинг аҳолиси ва соҳиби 
қонунларнинг ҳаётидан мисоллар келтиради.
У қонунларнинг икки хил бўлиши ҳақида гапи
-
ради. Биринчи хил қонунларга ҳар қайси соҳиби 
қонунга қонунларни жорий этишда, шаҳар аҳволи 
ва вақт зиқлигидан шошма­шошарликка хос бўлган 
ҳолдагилари киради. Бошқа бир хили ўзгармайди
-
ган ва асл ҳолини сақлайдиганлари, булар табиий 
қонунлардир. Афлотун бу фикрини қариндош­
уруғларга бўлган муносабат, хайрли ишларни инкор 
этиш ва бошқа мисоллар билан тўлдиради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish