Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

Музаффар ХАЙРУЛЛЛЕВ,
фалсафа фанлари доктори


10
МУАЛЛИМ АС-СОНИЙ
Абу Наср Форобий Ўрта Осиёдан чиққан буюк 
фан арбобларидан саналади. Ўрта аср фан ва 
маданиятига улкан ҳисса қўшган бу олим би
-
лим­маърифатнинг кўп соҳаларини эгаллаган ва 
ўзидан кейин салмоқли мерос қолдирган. Форобий 
риёзиёт ва фалакиёт, табобат ва мусиқа, мантиқ 
ва фалсафа, тилшунослик ва адабиёт соҳалари
-
да қалам тебратган, бу соҳаларнинг ҳар бирида 
ажойиб асарлар яратган.
Форобий фалсафа тарихида йирик мантиқшу
-
нос, файласуф сифатида машҳурдир, унинг тар
-
жимаи ҳоли ҳақида тиббиёт тарихига оид китоб 
ёзган араб олими Ибн Аби Усайбиа (1203–1270) 
Форобий ҳақида бундай ёзади:
«Абу Наср Форобий бир қанча вақт Бағдод
-
да яшади, кейин Шом (Сурия)га кўчиб келиб, 
умрининг охирига қадар шу ерда туриб қолди. 
Раҳматлик етук файласуфлардан, фозил дониш
-
мандлардан эди, ҳикмат – фалсафага оид фан
-
ларни мукаммал биларди. Риёзиёт­математика, 
фалакиёт астрономик илмларига моҳир, покиза, 
йирик аллома киши эди. Мол­дунё билан ҳеч иши 
йўқ эди, «ўлмас овқат»га чидаб яшайдиган серқа
-
ноат одам эди. Унинг феъл­атвори худди қадимги 
файласуф­ҳакимлар одобига ўхшарди.
Абу Наср Форобий тиб илмидан ҳам дурустги
-
на хабардор эди. Бу илмга оид назарияни яхши 
биларди. Аммо амалий тажриба қисмини унча 
чуқур билмасди».
Ибн Аби Усайбианинг отаси кўз табиби бўлган 
экан, ўғли ҳам бу касбни эгаллаб, кейин асар 


11
ёзишга рағбат қилган, натижада тўрт юз табиб
-
нинг таржимаи ҳолини тўплаб асар ёзганида улар 
ичида Шом (Сурия) табиби сифатида Форобийни 
ҳам эслаб, у ҳақда ўзигача етиб келган маълумот
-
ларни бериб ўтган.
Чиндан ҳам Форобийнинг тиббиётга оид «Гален 
(Жолинус) қарашларига қарши ёзилган раддия 
китоби», «Тирик мавжудот аъзолари ҳақида», «Қув
-
ват ҳақидаги китобга тушунтирув» каби асарлари 
бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик 
институти китоб жамғармасида Форобийнинг 
тиббиётга оид учта асарининг қўлёзмаси (номлари 
бир оз бошқачароқ тарзда) сақланади. Булар инс­
титут жамғармасидаги нодир қўлёзма ҳисоблан
-
ган 2385 рақамли «Рисоил ал­ҳукамо» («Ҳакимлар 
рисолалари») деган тўпламдадир.
Форобий дастлаб қадимий фалсафа фани билан 
танишар экан, аввало Аристотель (Арасту) асарла
-
рини кўпроқ мутолаа қилган ва бу соҳани у жуда 
ҳам мукаммал эгаллаб олган.
Ҳақиқатан ҳам қадимги юнон файласуфи 
Аристотель жаҳон фани ва маданияти тарихида 
салмоқли ўрин олган буюк мутафаккир эди. Унинг 
асарлари ўрта асрларда Шарқ тилларига таржи
-
ма қилиниб, кенг кўламда ўрганилар эди. Лекин 
Аристотелдан кейин фалсафа уфқида, хусусан, 
Шарқда Форобийчалик улкан зот майдонга чиқ
-
мади. Форобий ўз билими, маърифати, фикр до
-
ирасининг кенглиги билан Шарқда шу даражада 
шуҳратга эришдики, оқибатда уни Аристотелдан 
кейинги йирик мутафаккир – «Муаллим ас­соний» 
– «Иккинчи муаллим» деб атай бошладилар. Шу 
билан «Иккинчи муаллим» унвони Форобий номига 
сифат тариқасида қўшиб ёзила бошлади.


12
Форобий йирик маърифатпарвар олим эди. У умр 
бўйи илм ахтарди, билим ўрганди. Форобийнинг ўз 
ибораси билан айтганда, «бўшаб қолган диёрлар, 
одамлар сўзларидан мева териб юрди». Унинг фикр 
доирасига ўзи туғилиб ўсган юрти – Фороб шаҳрида
-
ги билим етарли бўлмади, ўша даврдаги Ўрта Осиё 
ўлкалари унинг билимга бўлган ташналигини қон
-
дира олмади, билим­маърифат излаб Ироқ ўлкасига 
сафар қилди. Форобий ўша даврда ҳашаматли са
-
налган, теварак­атрофдаги олимларни, билим­маъ
-
рифат эгаси бўлмиш донишмандларни ўзига жалб 
қилган Бағдодда қўним топди. Бу ерда у араб тили 
ва адабиётини, мантиқ ва фалсафани ўрганди. Ле
-
кин Форобий билим ахтаришда ҳормас­толмас ки
-
шилардан эди. У ўша пайтларда Шомнинг шимоли
-
да жойлашган Харрон деган шаҳарда Юҳанно ибн 
Хийлон деган мантиқ илмига уста масиҳий олими 
бор деб эшитади. Бу олим Аристотелдан қолган фал
-
сафий тузилмани ўз даврининг энг йирик олимлари
-
дан ўрганган экан. Форобий ўша даврдаги мусулмон 
фарзанди фақат мусулмондан таълим олиши керак, 
деган ақидани тарк этиб, «ғайридин»лардан ҳам 
илм ўрганишдан ҳайиқмайди. Кейин у Шом, Миср 
ўлкаларига юзланди, бу ерларда у файласуф сифа
-
тида жуда катта обрў қозонди, мударрислик қилиб, 
шогирдлар орттирди. Тарихчиларнинг ёзишича, 
Форобий доимо ўз шогирдлари даврасида бўлар 
ва уларнинг йиғинларида қатнашиб турар экан. 
Шунингдек, унинг олдига навбатма­навбат илм 
аҳли ҳам келиб турар экан. Тарихчиларнинг хабар 
беришича, Дамашқнинг ўзида Форобийдан таълим 
олувчилар сони ўн мингга етган. Форобий мантиқ 
соҳасида ҳам анчагина тер тўккан. Ибн ал­Қифтий 
(1172–1248) деган араб олимининг сўзига қараган
-
да, Форобий «Мантиққа оид китобларни тадқиқ 
қилиш ва шарҳлашда кўп иш қилган. Мантиқнинг 


13
қийин жойларини ойдинлаштирган, кўпчиликка 
номаълум бўлган яширин сирларни очган ва ундан 
фойдаланишни осонлаштирган».
Ўша давргача мантиқий ўқиш ва ўқитиш усул
-
лари анчагина мураккаб бўлган экан. Бу борада 
Форобий мутолаачиларнинг мантиқ илмини ўрга
-
нишларини осонлаштиришга бел боғлаб, анчагина 
муваффаққиятларга эришган.
Юқорида зикр қилинган араб олими Ибн 
ал­Қифтий бу тўғрида шундай деб ёзади: «Форо
-
бий ўз асарларида мантиқдан фойдаланиш учун 
тушунарли иборалар, нозик ишоралар қўллади. 
Ҳатто мантиқда шарҳлаш, ўрганиш ва таҳлил 
қилишдаги ал­Киндий ва бошқа олимлар йўл қўй
-
ган бепарволикларни ҳам кўрсатиб ўтди. Шундай 
бўлгани учун ҳам Форобий китоби бу фан соҳасида 
ғоят етук, ниҳоятда ягона саналадиган бўлди».
Форобий шуғулланган ҳар бир соҳа, у ёзган 
ҳар бир асар ўрта асрларда олимлар таҳсинига 
сазовор бўлган.
«Абу Наср Форобийнинг «Иҳсо ал­улум ва ат­таъ
-
риф» («Илмлар саноғи ва уларнинг таърифлари») 
деган қутлуғ китоби бор, – дейди Ибн ал­Қифтий. 
– Бундай асарни ёзишда шу пайтгача Абу Насрдан 
ҳеч ким ўзиб кетолмаган, ҳатто бу хил фикр­му
-
лоҳазаларни унгача ҳеч ким айта олмаган. У киши 
етишган даражага эриша олмаган ҳам; биронта 
ҳам толиби илм йўқки, у тутган тўғри йўлдан фой
-
даланмаган бўлсин».
Форобий ўша даврда фалсафа фани Платон 
(Афлотун) ва Аристотель (Арасту) ғояларини, фалса
-
фий меросини ўрганган. Бу ҳақда Ибн ал­Қифтий 
маълумот бериб ўтади. Бу олим XII асрнинг охири 
XIII асрнинг бошларида яшагани учун унинг мулоҳа
-
залари диққатга сазовордир. Шу боисдан сўзни яна 
ўша Ибн ал­Қифтийга берамиз. У айтади:


14
«Абу Наср Форобийнинг Платон ва Аристотель 
фалсафасига бағишланган китоби унинг фалсафа 
соҳасида пешқадам бўлганлигидан далолат беради. 
Бу китоб илми ҳикматнинг назарий йўлларини ўрга
-
нишда жуда катта дастуриламал бўлди ва у орқали 
муаллиф барча илм сирлари ва унинг натижалари
-
ни алоҳида­алоҳида эгаллаш йўлларини билдирди; 
илмлар қандай қилиб соддаликдан мураккаблик 
даражасига ўсиб ривожланаётганини баён қилди. 
Кейин шу восита билан Афлотун фалсафасида
-
ги ғояларни тушунтиришга киришди, бу ерда у 
унинг таърифларини бир­бир санаб ўтди. Кейин 
шу йўсинда Аристотель фалсафасини изоҳлашни 
давом эттирди, унга каттагина муқаддима ёзди 
ва тадрижий равишда унинг фалсафасини баён 
қилиб берди. Ундан сўнг Аристотелнинг мантиқ 
ва табииётга оид асарларидаги ғояларининг ҳар 
бири ҳақида алоҳида­алоҳида китоб ёзиб, уларни 
тавсифлаб тушунтириб берди...
Мен фалсафани ўрганувчилар учун ундан 
фойдалироқ бирор китоб борлигини билмайман. 
Бу асар барча илмлар учун муштарак ҳисоблан
-
ган ҳамда у орқали билинган илмларнинг ўзига 
хос маъноларини ҳам кўрсатади. Олдинлари 
мантиқдаги маъқулот – категория маънолари, 
уларнинг нимадан иборат экани тушуниб бўлмас 
даражада эди; қандай қилиб у маънолар барча 
илмларга дастлабки асос бўлиши мумкинлигини 
худди мана шу Форобий асарларидангина аниқлаб 
олинадиган бўлди».
Форобий ўрта асрларда ҳам олимлар наздида 
шундай мўътабар зот, уларга буюк устоз эди. У 
биргина фалсафа ва мантиқдагина шуҳрат қозо
-
ниб қолмади. Улуғ мутафаккирнинг юз олтмиш
-
дан ортиқ асарининг чорак қисмигина бизгача 
етиб келган, холос. Ҳозир Форобий борасидаги 


15
айтилаётган гапларимизнинг ҳаммаси унинг ўша 
бизгача етиб келган сал кам қирқта асари асосида 
билдирилаётган мулоҳазалардир. Лекин шуни ҳам 
айтиш керакки, Форобий кўпчилик олимларга 
нисбатан энг камбағал ҳаёт кечирганлардан са
-
налади. Шунга қарамай, у йирик асарлар таълиф 
(ижод) қилишга муваффақ бўлган.
Тарихчиларнинг нақл қилишларича, Форобий 
Дамашқнинг бир боғида қоровуллик қилиб кун 
кўрар, камбағаллигидан ўша қоровуллик учун 
берилган чироқни ёқиб, китоб мутолаа қилар ё 
бўлмаса таълиф (ижод) билан шуғулланар экан.
Форобийинг яна ажойиб ишларидан бири му
-
сиқа соҳасида ёзган асарларидир. Маълум бўлиши
-
ча, Форобий ёшлигидан бошлаб мусиқага берилган, 
ўша пайтларда Ўрта Осиёда мавжуд бўлган мусиқа 
асбобларини яхши чала билган. Шу билан бирга, у 
мусиқа назариясини ҳам мукаммал эгаллаган. Абу 
Наср Форобийнинг асарлари рўйхатида унинг бу 
соҳага оид бир қанча асарларини кўрамиз. Чунон
-
чи, Форобий «Мусиқа китоби» «Оҳанглар таснифи 
ҳақида китоб», «Мусиқа ҳақида сўз», «Оҳангга қў
-
шимча қилинган сўз» каби асарлар ёзган.
Тарихчи Ибн Аби Усайбианинг ҳикоя қилиши
-
ча, «Форобий ажойиб бир мусиқа асбоби ясаган, 
ундан жуда ҳам гўзал, ёқимли куйлар эшитиш 
мумкин бўлган, ҳатто бу куй эшитувчини жуда 
ҳам завқлантириб юборган».
Форобийнинг мусиқа соҳасида билимдон киши 
эканлигини ўша даврда тўқилган бир ҳикоядан 
ҳам билиш мумкин. Ҳикояда Форобий Шом ами
-
ри саройига кириб, мусиқа чалиб, у ердагиларни 
ухлатиб чиқиб кетади. Бу нақл ҳам Форобийнинг 
мусиқа донишмандигина эмас, балки унинг уста 
ижрочиси ҳам бўлгани ҳақида ўша пайтларда 
пайдо бўлган ҳикоятдир.


Форобийнинг катта хизматларидан яна бири 
унинг идеал жамият ҳақидаги ўйлари ва бу ҳақда 
ёзган асарларидир.
Форобий бу борада бир неча асарлар таълиф 
қилган кўринади. Унинг «Фозил шаҳар аҳли қа
-
рашлари хақида китоб», «Сиёсат ал­мадания» 
(«Шаҳарлар устида сиёсат юргизиш») ва бошқа 
асарлари бўлган. Буларда Форобий олижаноб 
жамият, адолатли тузум, одил ҳукмдорлар ҳақи
-
да ўз фикр­мулоҳазаларини баён қилган. Ана шу 
асарнинг икки нусхаси Тошкентда Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Бе
-
руний номидаги Шарқшунослик институти китоб 
жамғармасида сақланмоқда.
Ундан ташқари, бу институт жамғармасида Фо
-
робийнинг анчагина қўлёзма асарлари сақланади. 
Форобийнинг институт даргоҳида сақланаётган 
қўлёзма китоблари ўн саккизтадир. Булар ора
-
сида «Бахт­саодатга эришув ҳақида», «Фалсафий 
саволлар ва уларга жавоблар», «Масалалар булоғи», 
«Жисм ва акциденцияларининг бошланиши», «Ақл 
маънолари ҳақида рисола», «Яҳё ан­Наҳвийнинг 
Аристотелга билдирган раддиясига қариш ёзил
-
ган раддия», «Аристотелнинг «Метафизика» асари 
мақсадлари ҳақида» каби асарлари мавжуд. Булар 
Форобийнинг юз олтмишдан ортиқ асарларининг 
бизгача етиб келганларидан бир қисми, холос.
Буюк маърифатпарвар Форобий таваллудига 
1140 йилдан ошди. Лекин шунча вақт ўтганига 
қарамай инсоният уни унутмади, мутафаккирнинг 
маърифат йўлида чеккан заҳматлари, билим ва таъ
-
лим борасида қилган меҳнатлари юксак баҳоланди, 
унинг мероси авлодлари наздида қадр топа олди.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish