Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

Абдусодиқ ИРИСОВ,
филология фанлари доктори


17
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
ТАЛХИСУ НАВОМИСИ АФЛОТУН 
(Афлотун қонунлар моҳияти ҳақида)
Агар инсон ҳар қандай ҳайвондан бирор нарса
-
да устун бўлса, у нарса ва хатти­ҳаракатларнинг 
фарқини ажратишга ёрдам берувчи бир куч бўла
-
ди ва инсон ўша куч ёрдамида нарсалар ҳамда 
хатти­ҳаракатлардан ўз хоҳиши бўйича фойдала
-
нади. Инсон уларнинг қайси бири фойдали, қайси 
бири зарарли эканлиги ўзига равшан бўлмагунча 
кузатади ва фойдалигини танлаб олиб ўзлашти
-
ради, зарарлигини рад этиб, улардан ўзини олиб 
қочади. Кучларнинг ҳаракатга айланиши тажриба 
ёрдамида рўёбга чиқади. Тажрибанинг моҳияти – 
айрим турлар тўғрисида фикрлаш ва ўша айрим 
нарсалар билан мос келадиган умумиятлар ҳақида 
мулоҳаза қилишдан иборатдир.
Тажриба ўтказиб, бу тажриба ва ҳаракатларда 
нарсанинг ҳақиқий моҳиятига қарама­қарши ҳо
-
лати ҳақида ўйлаб адашган одам баркамол эмас, 
балки бу ишда ким энг кўп тажрибага эришса, 
ўша энг мўътабар ва энг баркамол инсондир. 
Янглишишлар учун сабаблар бисёр. Улар (янг­
лиш фикрлаш)дан суфстоний санъат ҳақида сўз 
юритганлар фойдаланишган.
Донишманд кишилар айрим нарсалар устида ўз 
кузатишлари пайтида умумий фикрлар ва мулоҳа
-
залар юритишга туғма қобилиятлари бўлган одам
-
лар эмас, балки тажриба орқали асл ҳақиқатга 


18
етишган кишилар оқил инсонлардир. Шунингдек, 
айрим нарсаларни ўзида мужассам этган вақт да
-
вомида ўша нарсанинг шундай иш­ҳаракати бир 
неча бор кузатилса, ўша айрим нарса субстанцио­
нал бўлиб қолади. Худди бир ёки икки ва ундан 
ҳам кўп марта тўғри гапирилса, ҳақиқатнинг 
бутунлай ҳаққонийлиги ҳақидаги мулоҳаза туғма 
қобилиятга ўхшаб қолганидай, бу нарса ҳақида 
шу иш­ҳаракатлар кечган жамъи вақтига қараб 
баҳо берадилар. Ёлғон гапирилганда ҳам худди 
шундай бўлади. Жасурлик, қўрқоқлик ёки инсон 
табиатининг бошқа бирор жиҳатини бир неча бор 
мулоҳаза қилинса, у ҳолда булар ҳақида ҳамма 
доимо ўз фикрини билдиради.
Агар оқиллар одамлардаги туғма қобилиятлар
-
нинг бу аҳамиятини билсалар эди, ўз кўнгилларида 
кўпчилик баҳо бериши мумкин бўлган, кўп марта 
қайтарилувчи бирор фазилатни топган бўлар эди
-
лар. Кейин улар ўша фазилатни, тескари бирор иш 
қилиб, одамлардан яширган бўлардилар, одамлар 
эса (шу тескари ишни) унинг аввалги хис лати деб 
ўйлар эдилар. Бу худди имон, ҳақгўйлик, зоҳидлик 
ҳамда маросимлардан яхши хабардор бўлган ва 
эзгуликларни халқ орасида тарқатувчи бир покда
-
мон тақводорнинг ишига ўхшайди. У жоҳил ҳоким 
таъқибидан қўрқиб шаҳардан қочмоқчи бўлган. 
Аммо ўша ҳоким томонидан уни қаердан топиб 
бўлса­да, дарҳол ҳибсга олиш тўғрисида фармон 
чиқарилди. Тақводор шаҳарнинг ҳеч қайси дарво
-
засидан чиқиб кетолмади, у султоннинг соқчилари 
қўлига тушиб қолишдан қўрқарди. Шунда зоҳид 
байрамона кийимларни кийиб ясанишга, қўлига 
танбур олиб, ўзини ёлғондакам мастликка солиб, 
танбурни чертиб кечаси шаҳар дарвозаси олдига 
келишга мажбур бўлди. Дарвозабон ундан: «Сен 
кимсан?» деб сўради. Зоҳид масхараомуз жавоб 


19
берди: «Мен фалончи зоҳидман». Дарвозабон, 
устимдан кулаяпти деб ўйлаб, унинг йўлини тўсма
-
ди. Шундай қилиб, зоҳид сира ёлғон гапирмай 
таъқибдан қутулди.
Ушбу муқаддимадан кўзлаган мақсадимиз до
-
нишманд Афлотун ўз илмларини ҳамма одамлар
-
га ошкор этишни ўзига эп билмаганини, шунинг 
учун тимсоллар, мажозлар, топишмоқлар ва идрок 
этишга қийин усуллар воситасида илмни унга 
алоқаси бўлмаган одамлар тушуна олмайдиган да
-
ражага етказганини кўриб чиқишдир. Бу илмнинг 
қадрига етмайдиган ёки ундан тўғри фойдалан
-
майдиган одамларга нисбатан тўғри тадбирдир. 
Агар илм маълум ва тушунарли бўлиб кўпчилик 
орасида ёйилганида, Афлотун балки илм тўғрисида 
очиқ ва аниқ гапирган бўларди. Мутолаа қилувчи 
ва эшитувчи эса уларни бир тимсол деб, Афлотун 
шу тимсоллар орқали асарларидаги пинҳон нуқта
-
ларни ва зиддиятларни тушунтирмоқда деб ўйлаши 
мумкин эди. У аввал тушунтирган, кўрсатиб ўтган 
нуқталарида тўхталиб ўтирмай, ўз суҳбатларида 
ёритилган илмда кўрсатилганларнигина таъкид
-
лайди. Бу унинг «Қонунлари»даги усулдир. Биз бу 
китобни тушунмоқчи бўлган ва ўрганишга қийнал
-
ган одамларга фойдали бўлиши учун унинг ушбу 
асарида уқтирилган асосий маънони таъкидлаб 
кўрсатишга аҳд қилдик.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish