1 - расм. Педагогика олий таълим муассасаларида ахборот тизимидан фойдаланувчилар
Расмда кўрсатиб ўтилганидек, ахборот тизимидан фойдаланувчилар учун АКТ воситалари орқали ахборот узатиш имкониятлари ўзаро боғлиқликда кечади, таълим-тарбия жараёнларининг барча шаклларини ифодаловчи бир-бири билан боғлиқ моделлардан иборат бўлган тизимлашган жараён содир бўлади. Педагогика олий таълим муассасаларида ахборот тизимидан фойдаланувчилар бошқарув органининг ҳар бир функцияси ижросини таъминлашда иштирок этишади. Бунда бошқарувнинг хусусий функциялари интеграцияси сифатида раҳбар ва мутахассис ходимларнинг фаолиятини институционал ташкил этиш орқали амалга ошириладиган ахборот хизмати намоён бўлади.
Таълим муассасасидаги ахборот хизмати тизими, бу – ахборот-коммуникация воситалари асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган компонентлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўзига хос боғлиқлиги ва алоқадорлиги ҳисобига бошқарув функцияларини бажариш жараёни амалга оширилади ва педагогик жамоанинг фаолияти ташкил этилади ҳамда мувофиқлаштирилади. Мазкур тизимнинг функциялари икки асосий катта гуруҳларга бўлинади: мактаб фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг ривожланишини бошқариш.
Педагогикада моделлаштириш – ҳақиқий педагогик жараён ёки вазиятларни акс эттирувчи логфрейм, концептуал лойиҳа, методика, технология, схема, анимация, электрон дастурларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Педагогик моделлаштириш жараёни моделни яратиш, уни оптималлаштириш, амалиётда фойдаланиладиган моделни танлаш, апробациядан ўтказиш, оммавий қўллашни йўлга қўйиш босқичларидан ташкил топади.
Ҳар қандай моделнинг асосини стандартлар, ижтимоий буюртма ҳамда меҳнат бозорида мутахассисларга қўйилган эҳтиёж ташкил этиши лозим. Ундан кейин эса модель ишлаб чиқишнинг методологик ёндашувлари мавжуд бўлиши керак. Моделнинг бошқа функционал структураси таркибий қисмлари модель предметларининг ўзаро мантиқан боғлиқлиги, алоқадорлигини ёритиб бериши, моделлаштириш субъектлари ва таълим жараёни иштирокчиларининг таълим муҳитидаги ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини акс эттириши лозим.
Илмий тадқиқот жараёнида моделлаштириш энг долзарб метод ҳисобланиб, эмперик ва назарий тадқиқот методларини умумлаштириш имконини беради.
Модель – тадқиқ қилинаётган объект ёки ҳодисаларга айнан ўхшаш схема, конструкция, белгили формула, ахборот тизими сифатида яратилган ишланма бўлиб, моделлаштириш асосида ўхшашлик назарияси ётади.
Ахборотлаштириш жараёни ахборот технологиялари ривожланиши ва технологик, маҳсулотга йўналтирилган ишлаб чиқариш режимини саноатга айлантириш натижасидир. Ахборотлаштириш кибернетик усул ва бошқарув воситаларига, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларига асосланган. Таълим жараёнига ахборот хизматини татбиқ этилишига оид мавжуд адабиётларнинг таҳлиллари, бу муаммонинг турли мамлакатларда ўзига хос миллий хусусиятларга эга эканлигини ва ижтимоий-иқтисодий муҳитдан келиб чиқиб, анчагина фарқ қилишини кўрсатди
(1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |