Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини илмий-педагогик жиҳатдан асослаш ва такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
илмий-педагогик, социологик, фалсафий, информатика ва коммуникация соҳасидаги манбаларни қиёсий-типологик таҳлил қилиш асосида педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш шарт-шароитлари ва амалиётдаги ҳолатини аниқлаш;
педагогика олий таълим муассасаларининг таълим менежментида ахборот хизмати тизимининг мазмунини такомиллаштириш;
педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш хусусиятларини аниқлаш, шартларини тавсифлаш, шу йўналишда модель ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларида ахборот хизматини такомиллаштириш босқичларини белгилаш асосида таълим сифатини оширишга мўлжалланган илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш самарадорлигини ошириш жараёнлари белгиланиб, тажриба-синов ишларига Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах давлат педагогика институти ва Навоий давлат педагогика институтидаги 1344 нафар респондентлар жалб этилди.
Тадқиқотнинг предметини педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш мазмуни, шакли, метод, усуллари, воситалари ташкил этади.
Тадқиқотнинг методлари. Тадқиқот жараёнида ўқув-илмий манбалар, ДТСдаги концептуал фикрларни таҳлил қилиш, ўрганиш, аналитик обзор каби назарий усуллардан; моделлаштириш, ретроспектив таҳлил, диагностика, суҳбат, сўровномалар, интервью, тажриба-синов, тест, математик-статистик таҳлил каби эмпирик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимининг инфраструктураси (илмий-педагогик фаолият ва ахборот таълим ресурсларини бошқариш) аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларининг таълим менежментида ахборот хизмати тизимининг мазмуни (коллоборатив, Е-Learning) информацион дастурий воситалар жараёнига интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўзаро ҳамкорликка асосланган ахборот хизматини такомиллаштириш (таълим бошқарувида ахборот айирбошлаш, статистик маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, on-line курсларини ташкил қилиш, таълим субъектларининг виртуал лаборатория ва вебинарлардаги иштирокини режалаштириш, таъминлаш, бошқариш, назорат қилиш) хусусиятлари аниқланиб, педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
ахборот хизматини такомиллаштириш босқичлари (менежерлик, технологик, e-Governance1) белгиланиб, педагогика олий таълим муассасаларининг таълим менежментида ахборот хизматини моделлаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |