Ақамли илмий кенгаш ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқИҚот институти



Download 487,71 Kb.
bet7/17
Sana21.02.2022
Hajmi487,71 Kb.
#39670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
АВТОРЕФ ПОСЛ ДЕКАБРЬ 701

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:
педагогика олий таълим муассасаларидаги ахборот хизматини такомиллаштириш ва ташкил қилиш мазмуни ҳамда ахборот хизмати тизимида илмий-педагогик фаолият ва ахборот таълим ресурсларини бошқариш йўналишлари аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда ахборот хизматини моделлаштириш мазмуни (коллоборатив, Е-Learning) информацион дастурий воситалар жараёнига интенсив қўллаш асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
ахборот хизматини моделлаштириш хусусиятлари (таълим субъектлари ўртасидаги муносабатларни юқори даражадаги мослашувчанлигини таъминлаш, таълим бошқаруви вазифаларини ахборотлаштириш мазмуни) аниқланган, таълим сифати менежментини такомиллаштириш траекторияси бўйича моделлар ишлаб чиқилган;
педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизмати шакллари, восита ва усулларини қўллашда янгича ёндашув асосидаги интеграцион таълим стратегияси таклиф этилган, самарадорлик даражаси белгиланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув, усулларнинг илмий-методик асосланганлиги, назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар, тажриба-синов ишлари самарадорлиги ва уларнинг математик-статистик таҳлили, таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги ва ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, таклиф этилган моделлар, механизмлар ва таркибий тузилмалар педагогика олий таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизматини такомиллаштириш, таълим жараёнларини инновацион ёндашув асосида ташкил этиш, ўқув режа ва дастурларни такомиллаштиришга оид янги назарий ёндашув, ғоя, тавсиялар билан бойитилган, олий таълим муассасасида ахборот хизматини моделлаштириш жараёни мазмуни модулли-кредит таълим талабларига асосланган замонавий қарашлар билан такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, мавжуд педагогика олий таълим муассасасидаги ахборот хизматини жамиятдаги туб ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар жараёнига мақсадли йўналтириш ва унинг самарадорлик даражасини оширишга эришилган. Шунингдек, билдирилган тавсия ва таклифлардан педагогика олий таълим менежментини такомиллаштириш, ахборот хизмати инфраструктурасини мазмунан бойитишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизматини такомиллаштириш имкониятлари, моделлаштириш элементлари (ижтимоий фаоллик, компенсаторлик, очиқлик, ўзига хослик, узлуксизлик)га оид таклифлардан 5111401– Математика ва информатика бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Натижада Математика ва информатика бакалавриат йўналиши ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган ва таълим субъектларининг ахборот хизматидан фойдаланиш имкониятлари кенгайган; 
педагогика олий таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизмати тизимини илмий-педагогик жиҳатдан асослаш ва такомиллаштириш асосида олий таълим муассасаларида касбий-педагогик фаолиятни моделлаштириш, талабаларнинг ўқув фаолиятини тизимли-структур таҳлилга асосланган самарали ҳамкорликда такомиллаштириш, ахборот хизмати тизимини моделлаштириш босқичларини (инновацион, менежерлик, технологик) аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан ОТ-Ф8-062-рақамли “Педагогика олий таълим муассасаларига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш” (2016-2019 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаси ўқитувчилари фаолиятини замонавий янги ёндашувлар (антропоцентрик, прагматик) ва талабаларнинг ўқув фаолиятини тизимли-структур таҳлилга асосланган самарали ҳамкорликда такомиллаштиришга эришилган;
Педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда ахборот хизматини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда ахборот хизматини такомиллаштириш” дастурий-дидактик мажмуа ва тавсиялар, “Педагогик прогностика” муаллифлик Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган, “Таълим жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизмати тизимини моделлаштириш” муаллифлик дастурига гувоҳнома олинган (Ўзбекистон Мулк Агентлигининг 2019 йил 15 мартдаги 001229-сон гувоҳнома). Бу эса педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда ахборот хизматини такомиллаштиришга имкон берган.

Download 487,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish