1-жадвал.
Дунё миқёсидаги таълим муассасаларида ахборот хизматининг ташкил қилинганлик кўрсаткичлари (%) фоизда
Таълим муассасалари
|
Мамлакатлар
|
%
|
Ахборот хизматида халқаро ташкилотлар ҳиссаси
|
Ташкилотининг асосий иш йўналиши
|
ОТМлар
|
Австрия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Голландия, Греция, Испания, Польша, Руминия, Словакия, Финляндия, Чехия,
МДҲ мамлакатларида
|
86-99
71-78
56-80
|
Ҳукумат портали (www.magyarorszag.hu(Венгрия); (www.riik.ee))
World Affaiгs Council (АҚШ)
Cisco Systems, Internet Business Solutions Group (Европа)
«Электрон Россия» ФМД (Россия)
«Электрон Украйна)» (Украина)
|
Раҳбар, ходим, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар фаолиятини бошқариш, давлат органлари билан ўзаро алоқада зарур бўлган бланкалар ва шаклларнинг PDF версияларини ёзиб олиш, «Бугун мен қарор қиламан» деб аталадиган Платформадаги кичик бўлимларидан бирида қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишга кўмаклашиш;
АКТ соҳасида қонунчилик базасини ва тартибга солиш тизимини яратиш, ички ва идоралараро электрон ҳужжатлар айланишини ташкил этиш, давлат органлари ишини тармоқда эълон қилиш воситасида давлат органлари иши тўғрисида фуқароларга тўлиқ ахборот бериш
|
Ўқитувчилар уюшмалари
|
Австрия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Голландия, Греция, Испания, Италия,
Польша, Португалия, Руминия, Словения, Финляндия, Чехия, Швеция
|
84-90
92-98-
71-78
78-93
|
GЕМ
(Government Electronic Marketplace (Ғарбий Австралия))
World Affaiгs Council. (АҚШ)
|
Ўқитувчиларга ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таништириш, методик хизмат кўрсатиш; таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида электрон алоқага кўмаклашиш.
|
Умумий ўрта таълим мактаблари
|
Австрия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Голландия, Греция, Португалия,
Словения, Финляндия, Чехия, Швеция
|
90-99
90-96
89-95
|
Cisco Systems, Internet Business Solutions Group (Европа),
GЕМ
(Government Electronic Marketplace (Ғарбий Австралия))
|
Ўқитувчилар ота-оналарга методик хизмат кўрсатиш
|
Андрогогик таълим муассасалари
|
Австрия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Голландия, Финляндия, Чехия
|
92-99
100
|
Cisco Systems, Internet Business Solutions Group (Европа),
GЕМ
(Government Electronic Marketplace (Ғарбий Австралия))
|
Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини оштириш
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, ривожланган давлатларда раҳбар-ходимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, ота-оналар учун ахборот хизмати тизимидан фойдаланиш, уларнинг фуқаро сифатидаги фаоллигини ошириш, касбий ривожланишига кўмак берувчи ахборот хизматида халқаро ташкилотлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Масалан, World Affaiгs Council (АҚШ) ташкилотининг асосий иш йўналиши ўқитувчилар билан ишлаш ҳисобланади. Германияда педагогларнинг касбий ривожланишини ташкил этиш билан черков, банклар, нашриётлар ҳам шуғулланади. Бу эса мазкур мамлакатларда ахборот хизматининг яхши йўлга қуйилганлигини, жамоат-давлат тавсифига эга эканлигини кўрсатади. Ушбу жараённи ташкил этишда педагогик марказлар, корпорациялар, фирмалар, халқаро ташкилотлар, хусусий муассасаларнинг иштироки ҳам салмоқлидир Ёки Cisco Systems, Internet Business Solutions Group (Европа) ташкилотининг асосий иш йўналиши раҳбар, ходим, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар фаолиятини бошқариш, давлат органлари билан ўзаро алоқада зарур бўлган бланкалар ва шаклларнинг PDF версияларини ёзиб олиш, «Бугун мен қарор қиламан» деб аталадиган Платформадаги кичик бўлимларидан бирида қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишга кўмаклашишдан иборат.
Тадқиқотда асосий эътибор иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар таълим менежментида ахборот хизматини такомиллаштириш, моделлаштиришдаги ижтимоий-иқтисодий, ахборот-технология ҳамда миллий анъана сифатида давлат томонидан тартибга солинишидаги тажрибаси кузатилди. Тўпланган тажрибалар мамлакатимиздаги педагогика олий таълим тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Диссертациянинг иккинчи боби “Педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш шарт-шароитлари” деб номланиб, унда педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизматини такомиллаштириш шарт-шароитлари, таълим субъектларини масофадан боғлаш орқали таълим мазмунини такомиллаштириш, фанлардаги ва ўқитишнинг янги методлари бўйича янгиликлар бериб бориш; ўқув дастурлари, маърузаларининг мазмуни, илмий-методик йўналтирилганлигини тубдан қайта кўриб чиқиш ва уларни АКТ воситалари орқали ахборот узатиш имкониятларини ташкил этиш каби масалалар ёритилган. Шунингдек, бобда педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш учун соҳада амалга оширилаётган модернизация жараёнлари таҳлил қилинган, ахборот хизматини ташкил этишда педагогика олий таълим муҳитида фойдаланиладиган дастурий воситалар: Мoodle, Wordpress, PHP, Turbo Site, Bandicam, Audisity, Movavi Video, Editor Plus, AutoPley, Media Studio 8, Macromedia Flashдан электрон ахборот ресурсларини яратиш ва таълим сифатини ошириш жараёнида самарали методик манба сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилган.
Педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ахборот хизмати тизимидан фойдаланиш критерияларини аниқлаш учун қуйидаги формулалардан фойдаланилди:
, бу ерда SТ - талабаларнинг умумий сони АРМу - ахборот хизматидан фойдаланиш миқдори.
, бу ерда SП - профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони ОП, АРМП - раҳбар-ходимларнинг ахборот хизматидан фойдаланиш миқдори.
Профессор-ўқитувчиларнинг ахборот хизмати тизимидан фойдаланиш асосида бошқарувчанлик даражасини белгиловчи критериялар қуйидагича сарҳисоб қилинди:
, бу ерда SП - педагогларнинг умумий сони - таълимий ахборот ресурсларини ярата оладиган педагоглар сони, таълим менежментида таълимий ахборот ресурс банкини ярата олиш лаёқатига эга профессор-ўқитувчилар (ТАРБ). Бунда битта яратилган таълимий ахборот ресурси 0,1 балл билан баҳоланди. Агар педагог 10 дан зиёд таълимий ахборот ресурси яратган бўлса, у ҳолда унга 1 балл миқдорида фаолият кўрсаткичи белгиланди.
Машғулотларда таълимий ахборот ресурслари ва ахборот хизматидан фойдаланиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги критериялар белгиланди:
, бу ерда SС - ўқув режасидаги умумий соатлар сони, - АКТ воситаларидан фойдаланиб, ўтилиши лозим бўлган ўқув соатлари сони (ўқув режа асосида).
Ушбу асосда олиб борилган ҳисоблаш ишлари педагогика олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар, тадабаларнинг ахборот хизматидан фойдаланиш даражасини ўрганишга, мониторингини олиб боришга, бошқаришга хизмат қилди.
Дастур асосида олиб борилган ишлар самарадорлиги профессор-ўқитувчилар томонидан ахборот хизматидан фойдаланиш компетентлилигини; уларнинг таълим жараёнини бошқариш, қарор қабул қилиш малакаларини оширди; талабалар томонидан билим ўзлаштириш натижавийлигига эришилди; мутасадди раҳбарлар томонидан педагогик жамоанинг медиамаданиятини бошқариш, уни сарҳисоб қилиш, мониторингини олиб боришга эришилди; ота-оналар билан тескари алоқа ўрнатилишига ёрдам берди.
Олий таълим тизимининг юқорида қайд этилган муаммолари таълим сифати менежментида ахборот хизматидан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар жараёнида ўрганилиб, педагогика таълим муассасаларида сифат ва самарадорликни ошириш, таълим жараёнларини ахборот хизматидан фойдаланиш асосида ташкил этиш, ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш, сифат менежменти тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди (диссертациянинг 3-бобида атрофлича ёритилган). Педагогик хизматлар сифатини комплекс таҳлил қилишнинг ахборот тизими бошқарувини амалга ошириш учун у кўп даражали тақсимотга эга структурадан ташкил топиши зарур. Педагогика олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш орқали ахборотлаштириш объектлари 5 та педагогика иститути ва шу институт битирувчилари келажакда фаолият юритадиган халқ таълими тизимидаги 9692 та умумий ўрта таълим мактаблари, 4916 та мактабгача таълим муассасалари, 17 та халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, 6 та республика ташкилоти, 211 та мактабдан ташқари таълим муассасалари, 215 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 211 та мусиқа ва санъат мактаблари, 23 та Меҳрибонлик уйлари ва бошқа таълим муассасалари учун Интернет тармоғидаги ахборот-методик манба сифатида хизмат қилади. Натижада ўқитиш ва педагогик хизматлар сифати комплекс таҳлил қилиниб, тегишли бошқарув қарорлари қабул қилинади1 (2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |