Ақамли илмий кенгаш ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқИҚот институти


-жадвал. Тажриба-синовда қатнашган ОТМ номлари ва респондентлар сони



Download 487,71 Kb.
bet12/17
Sana21.02.2022
Hajmi487,71 Kb.
#39670
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
АВТОРЕФ ПОСЛ ДЕКАБРЬ 701

2-жадвал.
Тажриба-синовда қатнашган ОТМ номлари ва респондентлар сони





Тажриба-тадқиқотларда қатнашган ОТМ номлари

Таҳсил олувчилар сони

Профессор-ўқитувчилар сони

1.

Низомий номли Тошкент давлат педагогика университети

601

33

2.

Жиззах давлат педагогика институти

323

18

3.

Навоий давлат педагогика институти

421

17




Жами

1183 нафар бакалавр ва магистрантлар

68

Тажриба-синов ўтказилган даврда (2016–2019) таълим менежментида ахборот хизматини такомиллаштириш учун яратилган шароитларнинг (ягона ўқув режа ва дастур, респондентлар таркиби, ўқув жараёни ахборот ва техник таъминоти) бир хиллиги, шунингдек, назорат ва тажриба гуруҳлари таркибининг, асосан ўхшашлиги каби кўрсаткичлар бўйича бир хил нисбатда шакллангани эътиборга олинган ҳолдаги ўзгаришларнинг таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан таққосланди.


Тадқиқотда педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизматини такомиллаштириш ҳолати, мазмуни, амал қилиш ҳусусиятлари ўрганилди. Тажрибанинг янги сифат босқичини келтириб чиқаришга хизмат қиладиган педагогик шарт-шароитлар, қонуниятлар, метод, шакл, восита ва услублари аниқланди, педагогик амалиёт тажрибасига жорий этиш асосида зарур тавсиялар тизими ишлаб чиқилди. Педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизматини такомиллаштириш учун қуйидаги таълимий моделлардан фойдаланилди: дастурлаштирилган, симуляцион, намойиш, малумот тўплаш, тадқиқот машғулотлари.
Тавсия этилган методика асосида педагогика олий таълим муассасаларининг таълим жараёни субъектлари ахборотли хизматни моделлаштириш орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширишга муяссар бўлдилар: Тавсия этилган методика асосида педагогика олий таълим муассасаларининг таълим жараёни субъектлари ахборот хизматини моделлаштириш орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширишга муяссар бўлдилар:
1)ўқув-методик материалларни жойлаштириш;
2) фойдаланувчиларни қўшиш ва уларга курслар бўйича топшириқлар базасига кириб, уларни ечишга имконият яратиш;
3) ўзлаштириш натижаларини баҳолаш;
4)ўқув материалларини фойдаланувчилар билан боғлаш ва муҳокама қилиш;
5)булутли ва серверли ўкитишни ташкил этиш.
Тадқиқот доирасида техник ҳужжатларни моделлаштириш ҳам кузда тутилди. Бунда уларнинг сайтда функциялари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилди, саволларга жавоб олиш имкониятини яратишга мўлжалланди. Тажриба-тадқиқотда қатнашган респондентларнинг администраторли вазифалардан осон фойдаланишлари учун тизимни созлашда контентнинг қулайлигидан фойдаланувчиларга кенг имконият яратилди.
Тадқиқот доирасида техник ҳужжатларни моделлаштириш ҳам кузда тутилди. Бунда уларнинг сайтда функциялари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилди, саволларга жавоб олиш имкониятини яратишга мўлжалланди. Тажриба-тадқиқотда қатнашган респондентларнинг администраторли вазифалардан осон фойдаланишлари учун тизимни созлашда контентнинг қулайлигидан фойдаланувчиларга кенг имконият яратилди.
Тажриба-тадқиқот мобайнида қуйидаги натижалар қўлга киритилди: педагогика олий таълим муассасалари ахборот хизмати тизимини илмий, ўқув-методик таъминоти сифати оширилди. Бунда педагогика олий таълим муассасалари ахборот хизмати тизимининг сифатли фаолиятини ташкил қилишда манфаатдор шахслар барча зарурий илмий, ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминланишига эришилди. ОТМ раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талабалар, тадқиқотчилар, методистлар ахборот-коммуникация воситалари асосида илмий, ўқув-методик материаллардан ўз касбий ва ўқув, илмий-тадқиқот фаолиятида самарали фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг билим олишини фаоллаштириш, уларни интеллектуал ривожлантириш, таянч ва фанга оид махсус компетенцияларини ривожлантириш, янги ғояларни топиш ва амалиётга татбиқ этиш малакалари мониторинги олиб борилди.
Педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштиришга мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, апробациядан ўтказилди. Ушбу йўналишда тизимли бошқарув функцияси ахборот хизмати тизимини такомиллаштиришга қаратилди.
Педагогика олий таълим муассасаларида электрон тизим ва таълим тизимининг ўзаро алоқадорлигини ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда электрон маълумотлар (меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-методик кўрсатмалар ва ҳ.к.)нинг юқори тузилмалардан қуйи тузилмаларга туширилиши; қуйи тузилмалардан юқори тузилмалар учун маълумот (турли статистик маълумотлар, таълим сифати кўрсаткичлари ва ҳ.к.) йиғилиши; таълимий ва ахборот ресурсларининг интеграцияси; таълим субъектлари, таълим муассасаларининг ўзаро электрон почта, Интернет тармоқлари асосидаги мулоқотини ташкил этилиши, масофавий таълим ва бошқалар таҳлили ўтказилди.
Шундай қилиб, таълим муассасаларида таълим сифатининг ҳолатини ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил қилиш, коррекциялаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини концептуал моделини амалиётга жорий этиш ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини кафолатлаш имконини беради.
Педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифати менежментида ахборот хизматини такомиллаштиришда назорат ва тажриба гуруҳи респондентлари таълим натижаларини таҳлил қилиш, бошқарувчанлик ва бошқа ўзи ҳақидаги маълумотларни сақлаш компетенциялари таҳлил қилинганда, тажриба гуруҳи респондентларининг бу борадаги компетентлиги юқори даражада эканлиги аниқланди. Шунингдек, ахборот хизматида вебинарларни ёзиб олиш ва улардан фойдаланиш, чатларни яратиш ва улардан фойдаланиш, форумларда қатнашиш ва улар фаолиятини таҳлил қилиш, ўзининг микроблогларини яратиш ва улардан фойдаланиш, янгиликлар тасмасидан фойдаланиш каби кўникмаларнинг шаклланганлик даражаси ўрганилди. Масалан, раҳбар-ходимлар, профессор-ўқитувчиларнинг 58 % дидактик фаолият жараёнларини автоматлаштиришнинг яхлит тизимига кенгайтириш учун тайёр модуллардан фойдаланиш, таркибни таҳрирлаш, яъни ўқув материалларини яратиш ва таҳрирлаш, уларни ўқув курсларига бирлаштириш ва уларнинг ўтиш шартларини созлаш компетенцияларини намойиш этдилар. Респондент ўқитувчиларнинг 81% синовларни яратиш ва ўтказиш бўйича турли хил тест саволларини тузиш, онлайн тестларни ўтказиш ва автоматик равишда натижаларни олиш, таълим таркибини нафақат компютерлардан, балки мобил қурилмалардан ҳам кўриш, ўз-ўзини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан рўйхатдан ўтказилиши, маълумотлар базаси билан синхронизация таъминланишига эришиш малакаларини кўрсата олдилар.
Тадқиқот доирасида Низомий номидаги педагогика давлат университетининг “Математика ва информатика” таълим йўналиши 1-босқич 156 нафар талабаларидан 153 нафари тизимда индивидуал фойдаланувчилар ёки гуруҳлар учун ўқув жараёнини режалаштиришга ёрдам берадиган календарлар, жадваллар ёки ўқув жадвалларидан фойдаланиш, тренинг геймификациясидан фойдаланиш, тизимда рейтингларда қатнашиш кўникмаларини намойиш этдилар. 89 % профессор-ўқитувчилар фойдаланувчилар тизимдаги ўзгаришлар тўғрисида хабар олиши, янги курснинг тайинланиши, янги шарҳ ёки хабарларни таҳрирлашлари (100 фоиз), вебинарларни ўтказиш ва ёзиб олиш (79 фоиз), чатлардан фойдаланиш (100 фоиз), қидирув ва фильтрлаш ишларини олиб бориш, маълумотлар базасида индивидуал фойдаланувчини излаш (89 фоиз), электрон форумлар ўтказиш, фойдаланувчиларнинг бирон бир мавзу бўйича мунозаралар олиб бориш имкониятини яратиш (69 фоиз), микроблоглар яратиш (62 фоиз), фойдаланувчилар микроблогини сақлаб қолиш қобилиятига эгалик (56 фоиз) эканлиги аниқланди.
Тадқиқот доирасида Жиззах давлат педагогика институти раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари томонидан янгиликлар тасмаси, яъни энг муҳим воқеалар ҳақида таҳсил олувчиларни марказий равишда хабардор қилиш мамлакалари (59 фоиз), анкеталар ўтказиш, фойдаланувчиларнинг оммавий сўровларини ўтказиш (92 фоиз), тизимда фойдаланувчиларнинг ютуқлари ва ўқув материалларининг қарашлари тўғрисидаги энг машҳур ҳисоботлар турлари учун андозаларни яратиш (78 фоиз) компетенциялари ўрганилди.
Тадқиқ қилинаётган муаммо циклли тавсифга эга бўлиб, педагогдан вазифа олган талаба ўз фаолиятини ташкил қилар экан, муайян ҳаракатларни амалга оширади. Ахборотларни йиғиб, уни жамлаган талаба қайсидир маънода билим эгаллайди, фаразларга жавоб қидиради. Тажриба мобайнида ўқув топшириқларини моделлаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилинди: топшириқларнинг назарий ўқув материалига мослиги; топшириқни бажариш босқичларининг ҳар бирида муаммоли вазиятларни ярата олиш; контент-таҳлил асносида асосий мавзулардан топшириқларни тузишда фойдаланиш; жавобларни тузишда оддий ва аниқ жумлалардан фойдаланиш.
Мустақил хатти-ҳаракат сифатида: ташаббускорлик, ижодий ёндашув, фаразларни илгари суриш, натижа олиш максадида компьютер моделларини ўрганиш асносида текшириш кузатилди. Якуний ҳаракат сифатида коррекциялаш алгоритми ишлаб чиқилди.
Олий таълимда ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш асосида:
1)Таълим субъектларининг сифатли таълим олиш имкониятлари кенгайди. Тажрибавий машғулотларда таҳсил олувчи компьютер машинаси билан яккама-якка ишлаш холатида қарорлар қабул қилиш, уларнинг ечимларини топишга ўргатилди; 2)Ахборотли хизматдан фойдаланган талаба ўзининг таълим жараёнида қўлга киритган натижаларини кўра олди ва тегишли маслахат- "Не1р"- ёрдамида қўйилган камчиликларни тузатишга хизмат килди, таълим самарадорлиги 12 фоиз ошди; таълим олишга бўлган мотивациянинг 92 фоиз ошиши кузатилди, чунки дастурий таъминот асосида таҳсил олган талабалар муваффақиятли таълим ўзлаштириш орқали тескари алоқа ўрнатилишига, компьютерли моделлар асосида предметларга таъсир ўтказишга муваффақ бўлинди (3-расм).
3-расм. Ахборот хизмати тизимини такомиллаштиришда таълим субъектларининг ўзаро ҳамкорликдаги хатти-ҳаракати максадларини белгилаш.

Расмда ифодаланганидек, тескари алоқа сифатида таҳсил олувчиларнинг тўғри жавоблари ҳам инобатга олиниши кузда тутилди. Бу талабаларнинг ўрганилаётган ўқув материалига бўлган қизиқишини янада орттириб, уларнинг таълим жараёнида ташкил қилинадиган фаолиятини бошқаришга ёрдам берди;3) Ахборот хизматидан фойдаланиш асосида таҳсил олувчилар ўқув материалини мустақил комбинациялашга (89 фоиз), назорат турларидан фойдаланиб, тестларни ечишга(88,6 фоиз) муяссар бўлдилар;4) Таклиф килинаётган методика асосида моделлаштиришни ташкил қилишда ахборотли дайжестлардан фойдаланиш (79,4 фоиз), маслаҳатларни ташкил қилиш орқали амалга оширилди. Топшириқлар тизими контент таҳлил асосида амалга оширилиб, педагогик жихатдан мантиқий тузилмага эга бўлиши, ички қонуниятларни инобатга олиш асносида таҳсил олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилишга каратилди. Таркибий тузилма сифатида информацион моделдан математик моделларгача бўлган комбинациялар ўрганилди.


Тадқиқот даврида педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишга мўлжалланган ахборот хизматини такомиллаштириш таълим субъектларининг шахсий тавсифловчи сифатлари ўртасидаги корреляцион боғланишларни кўрсатиш имконини берди. Ўқитиш сифатини оширишни ташкил қилишга мўлжалланган ушбу технология автоном тизимда “таҳсил олувчи-фаолият объекти” каби аниқ кетма-кетликни ташкил этувчи хатти-ҳаракатни ташкил қилди (4-расм).






Download 487,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish