Ақамли илмий кенгаш ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқИҚот институти


Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги



Download 487,71 Kb.
bet5/17
Sana21.02.2022
Hajmi487,71 Kb.
#39670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
АВТОРЕФ ПОСЛ ДЕКАБРЬ 701

Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот иши “Ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида муносиб тарбиялаш, таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида юқори малакали, шунингдек, бошқарув кадрларни тайёрлаш муаммоларини тадқиқ этиш” Давлат илмий-техник дастури (ДИТД-3) доирасида бажарилди.
Ишнинг давлат дастурлари ёки илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. “Жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожланиши, маънавий қадриятлар, миллий ғоя, маданий мерос, ўзбек халқи ва давлатчилик тарихини ҳамда таълимнинг узвийлик ва узлуксизлигини, баркамол авлод тарбиясини тадқиқ этиш” – ИТД-1 давлат дастури доирасида амалга оширилаётган A1-XT-1-33147 “Узлуксиз таълим тизимида педагогик жараёнларини ташкил этишни бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш технологиялари” амалий тадқиқот режаларига мувофиқ бажарилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга мўлжалланган технологияларни яратиш, таълим сифати бошқарувининг узлуксиз таълимда олиб борилаётган ислоҳотларнинг умумий жараёни билан ўзаро алоқадорлигини белгилайдиган омилларни илмий асослаш, олий таълимда сифатни баҳолаш тизимлари, таълим тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий ва педагогик шарт-шароитларини ўрганишга бағишланган тадқиқот ишлари ўзбек олимлари: Р.Жўраев, У.Иноятов, С.Турғунов, С.С.Ғуломов, А.Шарифхўжаев, А.Абдукадиров, М.Юлдашев, М. Ваҳобовлар томонидан олиб борилган.
Таълимда сифатни бошқариш, сифатни кафолатлашда аккредитациянинг ўрни, сифатнинг ташқи мониторинги, олий таълимда сифатни баҳолаш тизимлари, таълим жараёни иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таълим сифатини назорат қилишнинг педагогик шарт-шароитлари аниқлашга доир МҲД олимлари: О.Атласов, З.Бердникова, Е.Гришина, А.Некрасов, Е.Тонконогая, П.Анисимов, Г.Бордовский, Д.Горбачевская, Д.Кутёва, О.Назарова, И.Позднякова, М.Поташник, Л.Редько, О.Соколова ва бошқалар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган.
Хориж олимлари: B.Cole, E.El-Khawas, J.Goldberg, L.Harvey, D.Westerheijden, Deborah, J.Teeter, Edward Sallis, J.Burgard ва бошқаларнинг тадқиқотларида жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида, жумладан, таълим соҳасида фойдаланиб келинаётган сифатни бошқариш механизмлари (сифатни бошқаришнинг баҳолашга асосланган ёндашуви SWOT–таҳлил, сифатнинг ялпи менежменти – TQM тамойилларига асосланган концепция ва ISO 9000:2000 халқаро сифат стандартлари талабларига асосланган ёндашув) таҳлил қилинган, уларнинг мазмун-моҳияти ва имкониятлари очиб берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришда инновацияларни узлуксиз жорий этиш масалалари бўйича тадқиқотлар С.Т.Турғунов, Ж.Ғ.Йўлдошев, Ш.Қурбонов, У.Ш.Бегимқулов, В.Лазерев, Ж.К.Фозилов, И.Мажидов, А.Қўчқоров, Ш.Қ.Мардонов, А.Каримжонов, М.С.Аидов, М.Шарифхўжаев, С.Ғуломов, Н.Жумаев, Н.Эркабоева, Қ.Ўролов, Қ.Абдураҳмонов, В.Зеврева, В.И.Зибарева, М.Жунамиёзова, Р.Ш.Ахлитдинов, Ш.М.Зуфаров каби олимларнинг тадқиқотларида ўрганилган.
Юқоридаги илмий ишланмалар ва адабиётлар таҳлили таълим тизимининг мавжуд шарт-шароитлари хусусиятларига мос тарзда педагогика олий таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизмати тизимини моделлаштиришни такомиллаштиришга доир махсус тадқиқот амалга оширилмаганлигини кўрсатди.

Download 487,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish