А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ўсмирларнинг хиссий олами. 
Ўсмирнинг эмоционал ҳаётида кичик мактаб ўқувчилари 
эмоционал ҳаётига нисбатан янги давр бошланади. Ўсмирнинг ўз эмоционал ҳолати ўзгаради. Бу 
умумий хиссий тонусга ҳамда кайфият ва руҳий ҳолатнинг ўзгаришига тааллуқлидир. 
Янги ижтимоий боғланишлар, ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ва бошқа одамларнинг хатти-
ҳаракатларига нисбатан янги муносабатлар вужудга келади. Мана шу муносабатлар асосида янги 
турдаги кечинмалар пайдо бўлади, авваллари боланинг ўзи учун аҳамиятсиз бўлган нарсаларга 
нисбатан унда эмоционал муносабатлар туғилади. 
Бундай муносабатларга энг аввало ўсмирнинг катталар билан муносабати ва улар билан 
боғлиқ бўлган кечинмалар, ундан ташқари, ўз тенгқурлари билан боғлиқ бўлган кечинмалар киради. 
Хулоса қилиб айтганда, ўсмирлик ёшида ижтимоий характерга эга бўлган туйғулар пайдо бўлади, 
боланинг одамларга яхшилик қилгиси келади. 
Юқорида қайд қилганимиздек, ўсмирлик ёшига ўзининг ўсиб-улғайганлигини сезиш, теварак-
атрофдаги оламга объектив муносабатда бўлишнинг чинакам ўзгаришини талаб қиладиган 
мустақиллик орзусини сезиш хосдир. 
Ўсмир ўзига эркин фикрлаш имконияти берилишини, унга жиддий муносабатда бўлишни 
хоҳлайди. Ўсмирнинг бундай хоҳишлари кўпинча эътиборсиз қолиб кетади. Шунинг натижасида 


61 
ўсмирда теварак-атрофдаги оламга, айниқса яқинларига нисбатан норозилик, ғазабланиш каби ҳис-
туйғулар пайдо бўлади. «Мен ўжарлик қиламан, бировларнинг фикрига қўшилмайман, ваҳоланки 
ўзимнинг ноҳақлигимни билиб турсам-да, ўз билганимни қиламан» дейди ўзича ўсмир. «Баъзан 
кинога боргинг келади, уйдагилар эса қўйишмайди, кун бўйи сўрайсан, ёлворасан – фойдасиз, 
қовоғингни солиб тўрсайиб оласан, ҳеч ким билан гаплашмай қўясан» деб нолийди яна бир ўсмир. 
Катталар билан муносабатда бўлиш болада катта бўлганда, «катталардан аламни олиш» учун 
ўзини қандай тутишлиги ҳақида орзу, истак ва бошқа турлича фикрларни вужудга келтиради. Кўп 
ўсмирлар катта ишлар қилиш, қаҳрамонликлар кўрсатишни, энг яхши кишилардек бўлишни орзу 
қиладилар, катта кишиларнинг яхши ишларидан завқланадилар (VI синф ўқувчиси шундай дейди: 
«Мен Муҳаммадқодир Абдуллаевдек кучли бўлишни хоҳлар эдим, яна мен ёзувчи Абдулла 
Кодирийдек сингари бўлишни хоҳлар эдим»). 
Катталарнинг идеал образлари олдида завқланиш билан бир қаторда, катталарнинг 
ўсмирларга нисбатан ҳурматсизлик билан қарашлари, уларнинг ички дунёсини тушунмасликлари 
учун ўсмирларда катталарга нисбатан ғазабланиш ва ранжиш каби туйғуларни ҳосил қилиши 
мумкин. 
Айрим катта кишилар ўсмирлар билан, уларни кичкина бо-ла деб, менсимай муносабатда 
бўладилар, уларга илтифотсиз-лик қиладилар. Бу ўсмирларга қаттиқ таъсир этади. Боланинг катта 
бўлганлигини англаш, у билан жиддий муносабатда бўлиш ва унга масъулиятли ишларни топшириш 
қувонарли нарсадир. (Бир она ўз хатида шундай деб ёзади: «Бир куни мен ўғлимга кечқурун соат 10 
гача китоб ўқишга рухсат бердим: соат 10 га 5 минут қолганда, отаси унга китоб ўқишни бас 
қилишни айтди, лекин ўғлим, бошлаган бетни ўқиб бўлай, деб илтимос қилди, эрим эса рухсат 
бермади ва китобни тортиб олиб, ўғлимнинг бетига бир тарсаки туширди-да, мен сенга кўрсатиб 
қўяман, деб дўқ урди. Ўғлим эса унга «Мен сизга буни эслатиб қўяман, 16 ёшга тўлишим билан, 
сизлардан кетиб қоламан» деб жавоб қилди). 
Шундай қилиб, катталарнинг ўсмирларга муносабати тўғрисида турли фикрлар билан тўлган 
ҳаяжонлари жуда хилма-хил бўлиб, улар: гумонсираш, иккиланиш, қувонч, иқрор бўлиш ва яширин 
шодликлардан иборатдир. 
Ўсмирларда катталар билан бошланган муносабатлар ва бунга боғлиқ янги кечинмалар билан 
бирга, ўзларининг тенгқурлари билан ҳам янги муносабатлар бошланади. 
Бу муносабатлар кичик мактаб ёшидаги муносабатларга анча яқин бўлиб, улар ҳар хил 
шаклда намоён бўлади. Кино ва музейларга биргаликда культпоход уюштиришга ва тўгаракларда 
биргалашиб ишлашга интилиш борган сари ортиб боради. Бундан ташқари, болалар ўсмирлик ёшида 
оддий ўртоқлик билан барча нарсани ишониш, бир-бирининг гуноҳларини қоралаш ёки кечириш ва 
бир-бирига юрак сирларини айтиш мумкин бўлган дўстлик ўртасидаги фарқни аниқ англайдилар. (7-
синф ўқувчиси ўзининг яқин дугонаси ҳақида шундай дейди: «Унинг ҳамма томони менга ёқади. У 
билан вақтни яхши ўтказаман. Бир-биримизга ёрдам берамиз, ҳар хил нарсаларни муҳокама қиламиз, 
агар менинг бирор ишим унга ёқмай қолса, у мени тузатади, мен унга қулоқ соламан») 
Ўзаро муносабатларда ўсмир юрак сирларини изҳор этиш эҳтиёжини сезади, ўзига энг яқин 
дўст ахтаради, вақтинча бундай дўст тополмаса, юракдаги гапларини хотира дафтарига ёзиб 
боришга одатланади. 
Ўсмирнинг кечинмалари ичида жамоа ҳаёти билан боғлиқ бўлган кечинмалар катта ўрин ола 
бошлайди. Жамоа ўсмирга шунинг учун ҳам керак бўлиб борадики, ўсмир жамоада ўз тенгқурлари 
билан муносабатда бўлиш истагини қондира олади, умумий ҳаяжонланиш, маълум кечинмадан, 
ташаббус ёки ўйланган ишдан келиб чиқадиган умумий эмоционал ҳолатларни жамоа билан бирга 
бошидан кечиради. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish