59
халқни биргаликда тасаввур қилади. Мактаб материални таққослаган ва системалаштирган ҳолда
тушуниб логик эсда олиб қолишга ўргатади.
Ўқувчилар учун текст, шеър, теорема ва бошқаларни анча муваффақиятли эсда қолдириш
усулларини топиш ниҳоятда му-ҳимдир. Ўқувчи фақат ана шундай усулларни ўзлаштириб олган-дан
кейингина, программа талаб қилган барча нарсани тез, муваффақиятли эсда қолдира олади. Агар
ўқувчиларнинг бирортасида ҳали ҳам механик хотира устунлиги сақланиб қолган бўлса, бу
мактабнинг айби бўлади. Бу педагогларнинг ўқувчиларни доимий равишда материалларни бир-бири
билан таққослашга, предметларни ўзаро боғлашга ўргатмаганлигининг натижасидир. Шуни
таъкидлаш керакки, математикага доир материалларни ўзлаштиришда ҳам, бошқа фанларни
ўрганишда ҳам фан асосларини бир-бири билан боғлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўсмирларда хаёлнинг ўсиши.
Ўсмирларда бошқа психик про-цессларга боғлиқ ҳолда хаёл
ҳам ривожланади. Маълумки, хаёл икки кўринишда намоён бўлади: тасаввур хаёли ва ижодий
хаёл.
Тасаввур хаёли
ўсмирларда анча ривожланган ва таълим билан боғлиқ ҳолда содир бўлади.
Бадиий асарларни ўқиш пайтида тасаввур хаёли катта роль ўйнайди. Ўсмирлар ёрқин, қизиқ
воқеаларни акс эттирадиган саёҳатлар ҳақидаги ва саргузашт асарларни қизиқиш билан ўқийдилар.
Ўсмирнинг кўз ўнгида ажойиб, зўр, шу билан бирга, эришиш мумкин бўлган олам пайдо бўлади.
Ўсмирнинг барча иродасини ишга соладиган, жасорат ва ғайрат-матонат кўрсатадиган каҳрамон
бўлгиси келади. Лекин буни қилиш ўсмирнинг қўлидан келмаганлиги сабабли, у бу
қаҳрамонликларни ўз орзуларида қилиши мумкин. Ўсмир улғайиб бориши билан, унинг хаёли ҳам
ўзгаради. Ўсмирнинг хаёли 7-синфдан, айниқса 8- синфдан бошлаб тобора реал ва анча танқидий
бўлиб боради, Аммо, шу билан бир қаторда, романтикага берилиш йўқолиб кетмайди, лекин бу
романтика тасодифлар билан эмас, балки ажойиб, шу билан бирга, бизнинг ижтимоий шароитимизда
тўла амалга ошириш мумкин бўлган, янги борлиқ ҳақиқат билан боғланган бўлади. Фантастик олам
борлиқ ҳақиқат олами бўлиб, мустаҳкамланиб бораверади. Ўсмирларда тасаввур хаёли билан бирга,
ижодий хаёл тез ривожлана боради. Бу хаёл тури ўсмирлардаги қизиқишларда намоён бўлади.
Ўсмирларнинг турли тўгаракларда, синфдан ташқари ишларда қатнашиши ижодий хаёлнинг
ўсишига сабаб бўлади. Ўсмирлар келажакда «Ким бўлиш керак» деган муҳим масалани ҳал қилишга
уринадилар, лекин уларнинг дастлабки қарорлари қатъий бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: