А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ўсмирларда ироданинг ўсиши. 
Ўсмирнинг ўтиш даври ёши ироданинг ўсиш даври бўлиб 
ҳам саналади. Ирода, маълумки, белгиланган мақсадга эришишдаги қийинчиликларни енга билишда 
намоён бўлади. 
Юқорида айтилганидек, ўсмирнинг олдида кўп вазифалар туради, бунда ўсмир 
қийинчиликларни енгишга қобил бўлсагина, ана шу вазифаларни тўла ҳал қила олади. 
Ўсмирларнинг чиниқиши ҳам, вояга етиши ҳам фаолиятни бажариш орқали бўлади. Демак, вазифа 
фаолиятни тўғри ташкил этишдан иборатдир. Аввал қайд қилганимиздек, ўсмир мактабда ўқир экан, 
унинг олдида вазифалар туради, у шу вазифаларни улар қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, 
бажариши керак. 


62 
Шунинг учун ўсмирларда иродани таркиб топтиришга шундай раҳбарлик қилиш зарурки, 
ўсмир ҳар қандай мақсадга эришиш мумкинлиги тўғрисидаги ишончни йўқотмасин. 
Қийинчиликларни енгишда ўсмирга ёрдам бериш зарурдир. Ўсмирга ўз олдига ўзининг кучи 
етадиган вазифаларни қўйишига ёрдам бериш ва унинг бу вазифаларни муваффақиятли 
бажарганлигини ҳамма вақт қувватламоқ керак. 
Иродани тарбиялаш билан биргаликда доимийлик принципига ҳам амал қилмоқ 
лозим. Шундай ҳам бўлади, ўсмир ўз сўзида туриб олади, бу шунчаки қайсарликдир. Шу билан 
бирга, ўсмирнинг қайсарлиги кичик мактаб ўқувчиларининг қайсарлигига қараганда ижобий 
моҳиятга эга. Ўсмирнинг қайсарлиги энг аввало боланинг ўсмирлик ёши хусусиятини ҳисобга 
олмай, унга педагогик таъсир этишни қўллаш ва нотўғри тарбия бериш натижасида пайдо бўлади. 
(Бунга 1-курс студентларидан бири аниқ мисол келтириб, шундай дейди: «Эсимда, яқин кишиларим 
хатоларимни менга айтганларида, ўз хатоларимни била туриб, уларнинг олдида айбимни бўйнимга 
олиш мен учун катта фожиа бўлар эди. Уларнинг ҳақлигини жуда яхши англаб турган бўлсам ҳам, 
лекин уларнинг олдида иқрор бўла олмадим. Менга шундай туюлган экан, агар мен ўз хатоимни 
бўйнимга олсам, мен уларнинг олдида бўлмагур бир одам бўлиб қоламан, бу эса жуда фожиали эди. 
Шундан қутулиш учун ҳам мен қайсарлик қилар эдим, буни ўзимгина билар эдим, буни фақат бир 
кишига айтишга рози эдим, бу ҳам ҳамма вақтда эмас») 
Иродани тарбиялашда ўз-ўзини тарбиялаш катта роль ўйнайди, бунга эҳтиёж ўсмирлик ёшида 
пайдо бўлади. Ўсмирлар ўз олдига маълум талабларни қўймоғи мумкин, улар ўзларига танқидий 
қарашга қобилдирлар, ўзлари идеал деб ҳисоблаган хислатларни тарбиялашга интиладилар. Бироқ 
киши ўз-ўзини тарбиялашга кейинроқ, етуклик ёшида, чинакам интилади. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish